BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24K subscribers
76.3K photos
10.9K videos
20 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⛔️ Бухоро шаҳридаги айрим йўллар вақтинча ёпилади

Ҳурматли фуқаролар ва вилоятимиз меҳмонлари!

Бугун, 20 март куни соат 16:00 да вилоят мусиқали драма театрида Наврўз умумхалқ байрами шодиёналари ўтказилади.

Шу муносабат билан Бухоро шаҳар ҳокимининг тегишли фармойишига асосан соат 13:00 дан бошлаб тадбирлар ўтказиладиган жойларга олиб борувчи автомобиль йўллари ва кўча тармоқларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинчалик чекланади.

‼️Бу борада, барча ҳайдовчилардан👮🏻тартибга солувчи ходимларнинг ишоралари ва йўл ⛔️ белгилари талабларига риоя қилишларини сўраймиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️ Хабар берганимиздек, бугун, 20 март куни вилоят мусиқали драма театрида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилади.

Бухоро вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати тадбир жараёнларини жонли тарзда намойиш этишни режалаштирмоқда.

Режага кўра, байрам тадбири соат 17:00 дан бошлаб вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, шунингдек, “Бухоро” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Ўтказиб юборманг!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ғиждувон_тумани

Ғиждувон тумани “Барака” массивида барпо қилинган “Янги Ўзбекистон” аҳоли масканида айни кунда 468 та хонадонга мўлжалланган жами 24 та, ҳар бири 5 қаватдан иборат замонавий турар жой иншоотлари қад ростлаган. Бу турар жойларнинг ҳар бири 20 та ёш оилани ўз бағрига олиши баробарида табиий газ, тоза ичимлик суви, электр энергияси, оқава сув тармоғига уланган бўлиб, атрофи мўъжаз шаҳарчани эслатадиган обод манзилга айлантирилмоқда. Шунингдек, яна 10 та кўп қаватли уйларнинг қурилиши давом этмоқда.

Бугун, 20 март куни вилоят ҳокими ўринбосари Жалол Арашов мазкур массивда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Назорат тартибидаги ўрганиш асносида масъулларга фойдаланишга топширилмаган кўп қаватли уйлардаги ишларни қисқа муддатда якунига етказиш, йўл, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларини тортиш бўйича тегишли топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Ахборот 24” информацион дастури

2023 йилда Бухорода экспорт учун 893 та фитосанитар сертификати расмийлаштириб берилган. Бу орқали 26 минг 103 тонна маҳсулот хорижга экспорт қилинган

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ғиждувон_тумани

Шу куни вилоят ҳокими ўринбосари Жалол Арашов "Янги Ўзбекистон" массивларини ичимлик ва оқова сув тизимлари билан таъминловчи объектда ҳам бўлди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги “Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси” ҳисобидан барпо этилаётган иншоотда 16.1 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини тортиш, 1 дона ичимлик сув иншооти, 1 дона оқова сув тозалаш ва оқова сув ҳайдаш иншооти қурилади.

Мазкур объектга “Ремстройкомплект Инвест Инжиниринг” МЧЖ пудратчи сифатида танланган бўлиб, лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган ишлар якуний босқичда. Жалол Арашов сув иншоотининг имкониятлари билан танишди. Ишларни қисқа муддатда сифатли тугатиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube