#қурилиш_бунёдкорлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани
Қайд этиш жоизки, Баҳоудин Нақшбанд мажмуасида ўтган 2023 йилдан бошлаб катта бунёдкорлик ишлари амалга ошириб келинмоқда. Ҳозирга қадар зиёратгоҳ атрофи деворлари янгиланди, мажмуа ичкарисидаги йўлаклар тўлиқ таъмирланди. Ҳозирда Тоқи Миёна дарвозаси, Дониёлбий Оталиқ мадрасаси тарихий кўринишини тиклаш, 100 кишига мўлжалланган эркаклар ва аёллар таҳоратхонаси, музей, Даҳмаи шоҳон даҳмаси ва бошқа бир қатор тарихий объектларни қайта қуриш ишлари қизғин паллага кирган.
Маълумотларга кўра, қадимда Бухоро шаҳрининг 11 дарвозасидан бири саналган Мозори Шариф дарвозасидан тўғри йўл бўлиб, Тоқи Миёна дарвозасидан Мўътабар Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳига кирилган. Дарвозаи Диловар комплексида амир Дониёлбий томонидан барпо этилган мадраса, ўзи ва яқинлари учун қурилган мақбаралар бўлган. Мазкур мадрасада талабаларнинг яшаши учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, касалларга бепул озиқ-овқат, кийим-бош, даволаниш учун дори-дармонлар берилиб, керакли муолажалар кўрсатилган. Мадраса ўтган асрнинг 30- йилларида тўлиқ вайрон қилинган. Бугунги кунда мадрасанинг бизгача етиб келган пойдевори археологлар томонидан аниқланиб, сақланиб қолган эски фотосуратлар,чизмалар ва вақф ҳужжатларига асосан янгидан барпо этилмоқда. Баҳоуддин Нақшбанд даҳмасига олиб борадиган йўлаклар ва Даҳмаи Шоҳон деворлари ҳам таъмирланмоқда.
Шунингдек, зиёратгоҳ ҳудудига кирадиган миллий услубда янги дарвоза қурилиб, зиёратгоҳ ҳудуди кўкаламзолаштирилмоқда. Мажмуа атрофида автомобиллар тўхташ жойлари ҳам қурилади.
Маданий мерос агентлиги буюртмачилигида "Бухоро газ саноат қурилиш" МЧЖ пудратчи ташкилот сифатида бириктирилган таъмирлаш ишларига 200 нафарга яқин уста ҳамда 30 дан ортиқ махсус техникалар жалб қилинган.
Таъмирлаш ва ва реконструкция ишлари эса вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг доимий назорати остида кечмоқда.
Бугун ҳам вилоят раҳбари кун тартибидаги иш фаолиятини мазкур манзилдаги таъмирлаш ишларини кўздан кечиришдан бошлади.
Вилоят раҳбари қурилиши бораётган ҳар бир объектдаги жараёнларни танқидий муҳокама қилди. Таъмирлаш-тиклаш ишлари ишлаб чиқилган лойиҳа асосида бўлишини таъминлаш, ишларни жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга қатъий топшириқлар берди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 16 март сони асосий хабарлари билан танишинг:
— Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашаридан репортаж;
— Вилоятимизда тадбиркорликнинг ривожланиши борасида амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида;
— "Нодир Девонбеги" мажмуасида Ички туризм ярмаркаси ва форум ташкил этилди;
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
— Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашаридан репортаж;
— Вилоятимизда тадбиркорликнинг ривожланиши борасида амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида;
— "Нодир Девонбеги" мажмуасида Ички туризм ярмаркаси ва форум ташкил этилди;
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Кунлик Рамазон ойи тақвими (Бухоро вилояти учун)
Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.
—
Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.