BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.8K subscribers
76.4K photos
10.9K videos
22 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоровулбозор_тумани

Аввал хабар берганимиздек Қоровулбозор туманида Хитойнинг “China Gezhouba Group Overseas Investment Co. LTD” компанияси томонидан қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда. Қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси лойиҳасининг умумий қиймати 400 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Яқинда лойиҳанинг дастлабки босқичи ишга тушди. Аниқроғи, 200 МВт электр энергияси ишлаб чиқарилиб, умумий тармоққа уланди.

Жорий йил май ойига қадар яна 100 МВт, сентябрь ойида эса лойиҳа тўла қувватда иш бошлайди.

Ҳозирда лойиҳа объектида 180 дан ортиқ махсус техника воситалари жумладан, юклагич, юк ташиш ҳамда юк кўтариш воситалари, экскаватор, автосамосвал, бурғулаш машиналари, шунингдек, 300 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий ишчилар ишламоқда.

Хорижий компаниянинг бош пудратчиси томонидан ишчи-ходимларини ётоқхона билан таъминлаш мақсадида жиҳозланган 120 дан ортиқ ҳамда юк сақлашга мўлжалланган 160 дан ортиқ контейнер вагонлар олиб келинган.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бугун мазкур объектдла бўлди. Хорижий компания вакиллари билан билан мулоқот қилди. Уларнинг мавжуд муаммолари билан қизиқди. Шунингдек, лойиҳа амалга оширилаётган ҳудуддаги иш жараёнларини кўздан кечирди. Хорижий компания вакиллари билан лойиҳанинг истиқболи хусусида ҳам суҳбатлашди. Туман мутасаддиларига лойиҳа амалга оширилаётган ҳудудда инфратузилмани яхшилаш, айниқса, объектга олиб борувчи йўлни таъмирлаш юзасидан топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Жондор туманидаги “Дарвеши” маҳалласидаги илғор томорқачилар фаолияти

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Когон туманида кенг миқёсда хатлов ишлари бошланди

Вилоятимизга темир йўл орқали ташриф буюрадиган сайёҳлар учун Когон ўзига хос кириш дарвозаси ҳисобланади. Бухорога келган меҳмон аввало Когон шаҳри ва тумани мисолида вилоятимизга баҳо беради.

Йўл бўйидаги ташқи рекламалар ҳолатини ўрганиш ва тартибга солиш мақсадида Когон тумани ҳокими О. Қазоқов, вилоят ҳокими маслаҳатчиси А. Рустамовлар томонидан вилоят рақобат бошқармаси ва бошқа масъул ташкилотлар билан биргаликда хатлов тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугун Қарши автошоҳбекатидан Когон шаҳри айланмасигача бўлган ҳудудда олиб борилган хатлов натижаларига кўра жами 83 та қонунчилик талабларига зид ташқи реклама ва ёзувлар аниқланди. Уларнинг 67 таси жойида бартараф этилиб, 16 та тадбиркорлик субъектларига огоҳлантириш берилди.

Қайд этиш жоизки, кўча ёзувлари, номлавҳа ва пешлавҳалар, йўл кўрсаткичлари ҳар бир давлатнинг ҳудудий мансублигини билдирувчи воситалардан бири ҳисобланади.

Аммо баъзи ҳолларда аҳолининг давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ёки оддий имло қоидаларидан бехабарлиги, қолаверса, айрим ажнабий атамаларнинг тилимиздаги муқобилини билмаганлиги сабабли кўчалар, бино ва иншоотлар, савдо объектлари пешлавҳаларида давлат тили талабларига зид тарзда битилаётган ёзувлар ҳам учрамоқда.

Ҳолбуки, қонунчиликни билмаслик жавобгарликдан халос этмайди.

Шу ўринда барча тадбиркорлардан ўз биноси пештоқи ёки йўл бўйида реклама ва ёзувлар ўрнатишдан олдин соҳага тегишли қонунчилик ҳужжатлари билан яқиндан танишишларини, вилоят ишчи гуруҳи бориб, мажбурий чоралар кўргунга қадар ўз реклама ва ёзувларини қонунчилик талабларига мослаштиришларини сўраб қолардик.

Зеро, ишчи гуруҳи мақсади, тадбиркор конструкциясини бузиш эмас, балки реклама ва давлат тили ҳақидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлашдир.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM