#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани
Ҳар бир халқнинг ҳаёти бахтли кечиши, мамлакатнинг тақдири истиқболли бўлиши учун фақат иқтисодий тараққиётнинг ўзи кифоя қилмайди. Бунинг учун ижтимоий-маданий соҳаларда ҳам янгиланишлар, ўзгаришлар рўй бериши, ютуқлар қўлга киритилиши керак. Шу жиҳатдан бу борада Бухорода амалга оширилаётган ишлар эътиборни тортади.
Мисол учун, ўтган йили Баҳоудин Нақшбанд мажмуасида Маданий мерос агентлиги буюртмачилигида Тоқи Миёна дарвозаси, Дониёлбий Оталиқ мадрасаси тарихий кўринишини тиклаш, 100 кишига мўлжалланган эркаклар ва аёллар таҳоратхонаси, музей, Даҳмаи шоҳон даҳмаларини ва бошқа бир қатор тарихий объектларни қайта қуриш ишлари бошланган эди. Ҳозирда Дониёлбий Оталиқ мадрасасида ишлар якунланиш арафасида. Қолган объектларда ҳам бошланган таъмирлаш ва ва реконструкция ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.
"Бухоро газ саноат қурилиш" МЧЖ пудратчи ташкилот сифатида бириктирилган реставрация ишларига 200 нафарга яқин уста ҳамда 30 дан ортиқ махсус техникалар жалб қилинган. Жараён белгиланган режа-график асосида олиб борилмоқда. Мажмуадаги қурилиш-таъмирлаш ишлари жорий йилда тўлиқ якунланади.
Бугун, 27 февраль куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов яна бир бор мажмуада бўлиб, реставрация ишларини кўздан кечирди ва жараёнларни танқидий муҳокама қилди.
Қурилиш ишларини ишлаб чиқилган лойиҳа асосида бўлишини таъминлаш, уста реставраторлар ва зарур техникалар сонини кўпайтириш орқали жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга қатъий топшириқлар берди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM