BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.3K subscribers
78.4K photos
11.1K videos
23 files
39.6K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#танқиддан_сўнг
#Жондор_тумани

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов куни кеча "Охших" маҳалласида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш, аҳоли томорқаларидан фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари билан яқиндан танишган, мавжуд ҳолат бугунги кун талабларига мувофиқ эмаслиги боис бу борада туман мутасаддилари ва маҳалла "еттилиги" фаолиятига танқидий баҳо берган эди.

Шундан келиб чиқиб, ноқонуний қурилмалар ва пала-партиш қурилган иншоотларни бартараф этиш, якка тартибдаги уй-жойлардаги тартибсизликларни шаҳарсозлик меъёр талабларига мос ҳолга келтириш ишларига жадал киришилди.

Хусусан, бугунга келиб ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида маҳаллада фаолият юритувчи 27 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларидан ноқонуний деб аниқланган 14 тасидан 8 тасида мавжуд қурилмалар бартараф этилди.

Шунингдек, ҳозирда "Пўлоти" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ноқонуний қурилиш ишлари ва кўчма қурилмалар ҳам босқичма-босқич бартараф этилмоқда.

Бундай тадбирлар вилоятнинг бошқа туман ва шаҳар ҳудудларида ҳам амалга оширилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказади

Профессионал боксда иштирокини давом эттираётган бухоролик Шаҳрам Ғиёсов (14-0-0, 9 КО), эртага тонгда мексикалик Пабло Сезар Канога (35-8-1, 25 КО) қарши баҳс олиб боради.

Жанг АҚШнинг Орландо шаҳрида Тошкент вақти билан тонгги 5:30 лар атрофида бўлиб ўтади. 12 раунд давом этиши белгиланган баҳс ғолиби WBA йўналишида даъвогарга айланади.

Профессионал боксда ғалабали одимлаётган вакилимизга омад тилаб қоламиз!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube