Бухоро давлат педагогика институти ва Озарбайжон–Туркия ҳамкорлигида ташкил этилган БЗТ Турон академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Озарбайжон-Туркия ҳамкорлигида ташкил этилган БЗТ Турон академияси директори, турк дунёси ижтимоий тадқиқотлар изланувчилари маркази раҳбари Ниямаддин Шукуров, Туркиянинг Эге университети профессори Айлин Гўзташ ҳамда Озарбайжон миллий илмлар академияси илмий тадқиқотчиси Фераҳила Бабаевалар Бухоро давлат педагогика институтида бўлишди.
Учрашув давомида олийгоҳлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандум академик, илмий ва маданий соҳалар бўйича ҳамкорликларни йўлга қўйишга қаратилган. Хусусан, унда профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, профессор-ўқитувчиларнинг малака оширишини йўлга қўйиш, таълим соҳасидаги ўзаро тажрибаларни ўрганиш, илмий журналларда ҳамкорликда мақолалар нашр қилиш каби бир қатор масалалар қамраб олинган.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube