BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77K photos
10.9K videos
22 files
39.3K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Қурилиш #бунёдкорлик #назорат
#Бухоро_шаҳри

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов вилоят секторлари, шаҳар ҳокими Жамол Носиров, тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари иштирокида Бухоро шаҳрида ўтган йиллар давомида реновация дастури асосида қуриб, фойдаланишга топширилиши лозим бўлган иншоотларда бўлиб, уй-жойлар қурилишини якунлашга доир аввалги ўрганишларда берилган топшириқлар ижроси билан яна бир бор танишди. Бу борада дуч келинаётган муаммоларни манзилли ўрганди.

Ўрганишлар давомида вилоят раҳбари тадбиркорлик субъектлари томонидан бунёд этилаётган кўп қаватли уйларда бораётган ички ва ташқи пардозлаш ишларини якунлаш, лифтларни ўрнатиш, болалар майдончалари қуриш ва бошқа зарур инфратузилмани таъминлаш кераклигини таъкидлади.

Маълум бўлишича, ўтган давр мобайнида 15 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган, 3 таси фойдаланишга топширишга тайёр ҳолга келтирилган, шунингдек, яна 8 та кўп қаватли уй-жойда сўнгги босқич пардозлаш ишлари бажарилмоқда.

Вилоят ҳокими ва соҳа мутасаддилари иштирокида ҳар бир кўп қаватли уй-жой қурилиши қурилиш - монтаж ишлари жадаллаштирилиши билан боғлиқ ҳолат атрофлича муҳокама этилиб, масъуллар қатъий огоҳлантирилди. Қурилиш ишларини якунлаш ва уй-жойларни кам-кўстсиз фойдаланишга топшириш бўйича қўшимча муддат белгиланди.

Қурилиш меъёрлари ва сифат талабларининг бузилишига, уйларнинг фойдаланишга қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштиришда сансоларликка йўл қўймаслик зарурлиги алоҳида айтиб ўтилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари томонидан масъул-мутасаддилар зиммасига реновация асосида қурилаётган уйларда ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, бино-иншоотлар атрофини ободонлаштириш билан боғлиқ қатор вазифалар ҳам юклатилди.

Ботир Зарипов "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб, ҳудуддаги ободонлаштириш ишларининг боришини кўздан кечирди.

Шундан келиб чиқиб, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, чиқиндилардан тозалаш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича маҳалла еттилиги, бошқарув сервис компанияси ва бошқа масъуллар фаолиятига танқидий баҳо берди.

— Кунлар исиди, дарахт ўтқазиш керак, кўчаларни ободонлаштириш керак, ҳар кун чиқиндиларни олиб чиқиш керак. Чунки буям одамларнинг кайфияти билан боғлиқ масала. Бунинг учун аввало маҳалла еттилигининг ишга муносабати ўзгариши зарур, – деди Ботир Зарипов.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Жондор туманида ҳам аҳолининг тадбиркорлик фаолияти ривожланмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани
#агротехник_тадбир

Жондор туманидаги “Пўлоти” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатаётган Насилло Маърупов раҳбарлигидаги “Насилло Миржон Мирзо” фермер хўжалигида ҳам бугун иш қизғин. Хусусан, фермер хўжалиги аъзолари томонидан дала четларига тут дарахти экиш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур манзилда бўлиб, иш жараёнларининг боришини кўздан кечирди.

Туман секторлари раҳбари ва бошқа дахлдор масъулларга ишларни жадаллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Фермернинг билдиришича, ҳозирда Жондор ўрмон хўжалигидан белгиланган шартнома асосида минг тупга яқин тут кўчатлари олиниб, хўжалик ихтиёридаги ерларнинг четларига ўтқазилмоқда. Қолаверса, яна шунча миқдорда ток кўчатлари ҳам экилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube