BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.7K photos
10.8K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Қайд этиш жоизки, Президентимизнинг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида Қоракўл туманида янги массив учун Дўрмон ҳудуди белгиланиб, қурилиш ишлари жадал бошланган эди.

Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ҳудудларда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилишини жадаллаштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган мазкур жараён бугун якунига етказилди.
Ҳудудда олиб борилган кенг кўламдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари натижасида бугун кўз ўнгимизда халқпарвар “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган “Янги Ўзбекистон” массиви қад ростлади.

Бугунга келиб массивда 12 та 240 та хонадонга мўлжалланган кўп қаватли замонавий турар жой мажмуасига кўплаб оилалар кўчир келди. Шуниси аҳамиятлики, келгуси 5 йил давомида бу ердаги кўп қаватли уйлар сони 70 тага, аҳоли хонадонлари эса 1400 тага етказилади.
Ўтган давр мобайнида массивда 330 ўринга мўлжалланган мактаб, шунингдек, 240 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти, давлат-хусусий шерикчилиги асосида яна 120 ўринли замонавий болалар боғчаси ва 100 қатнов ўрнига мўлжалланган оилавий поликлиника бинолари ҳам қуриб битказилди.

Биргина умумтаълим мактабини олсак, ўтган йил октябрь ойида айнан "Янги Ўзбекистон" массивида 53-сонли таълим даргоҳи фаолияти йўлга қўйилди. Уч қаватли, мазкур мактаб биноси 2022 йилда Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида давлат божхона қўмитаси томонидан умумий қиймати қарийб 13 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилди.

Муассасада ўқувчи ёшлар учун барча имкониятлар мавжуд. Жумладан, синф хоналари, ошхона, спорт заллари, ювиниш хоналари замонавий талаблар асосида барпо этилган ва жиҳозланган.

Мактабдаги барча ўқув хоналари жумладан, фан, бошланғич синф хоналари ва яна хорижий тилларни ўқитишга мўлжалланган хоналарда шунингдек, лаборатория ва тўгарак хоналари, кутубхона, тиббиёт пункти, ошхона, фаоллар зали ҳамда спорт майдонларида замонавий шароитлар яратилган.

Аҳамиятлиси, бу ерда болаларни ҳозирданоқ аниқ касбларга йўналтириш, ҳунарларга меҳр уйғотиш мақсадларида касбга йўналтириш хоналари ташкил этилган, улар керакли жиҳозлар, асбоб-ускуналар, меҳнат қуроллари, мато ва материаллар билан тўлдирилган. Ўқувчиларга ишчи касбларни ўргатадиган касб-ҳунар устахоналари билан бир қаторда мактаб ҳовлисидаги бўш майдонда замонавий иссиқхона ҳам барпо этилган.

Пресс-тур иштирокчилари массив ва мактабда яратилган шароитлар билан танишишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Пешку_тумани
#инсон_қадри_учун

Соат 14:40. Вилоят ҳокимининг Пешку туманида ўтказган сайёр қабули якунланди.

Аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида фуқаролар томонидан электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, ер ва уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари кўтарилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича муддат билан тегишли масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube