BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24K subscribers
76.2K photos
10.9K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Пресс-тур иштирокчиларининг бу галги манзили "Қоракўл Кумуш калава" корхонаси бўлди.

Корхона томонидан ўтган 2023 йилда йиллик қуввати 10 млн. погона метрга тенг бўлган тўқима мато маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Эътиборлиси, мазкур корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 80-90 фоизи хорижга экспорт қилинмоқда.

Айни вақтда корхонада 300 дан ортиқ ишчи ходимлар ишлаб келмоқда.

– Кластеримиз ерни шудгорлаш, чигит экиш, пахтани парваришлаш, ҳосилини йиғиб-териб олишдан тортиб, хомашёни чуқур қайта ишлаш билан боғлиқ жараёнларни ҳам тизимли амалга ошириб келмоқда – дейди агрокластер раҳбари Асрор Мансуров.

Ишлаб чиқаришда энергия тежамкор технологиялар қўллаб келаётган пахта-тўқимачилик кластери томонидан ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш мақсадида айни вақтда корхонанинг том қисмига соатига 1400 кВт электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 2450 дона қуёш панели ўрнатилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 августдаги “Қоракўл” эркин иқтисодий зонасини ҳамда замонавий газ-кимё технологик кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қоракўл ва Олот туманларининг умумий 400 гектар ер майдонида газ-кимё соҳасига ихтисослашган “Қоракўл” эркин иқтисодий зонасида 2021-2025 йилларда тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига дастлабки қиймати 2,7 млрд АҚШ долларига тенг МТО (метанолдан олефин олиш) технологияси асосида газ-кимё комплексини қуриш ва газ-кимё технологик кластерини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур инвестиция лойиҳаси орқали йилига 2,1 миллиард куб метр газни қайта ишлайдиган газ-кимё комплекси лойиҳаси фаолияти йўлга қўйилади.
Ноёб технологияга асосланган метанолдан олефин олиш лойиҳасига асосан йилига 1,1 млн тонна полимер маҳсулотлари (300 минг тонна Полиэтилен терефталат (PET), 350 минг тонна Полипропилен (PP), 280 минг тонна юқори зичликдаги полиэтилен (HDPE) 80 минг тонна паст зичликдаги полиэтилен (LDPE), 100 минг тонна этиленвиниласетат каби юқори ликвидли хом ашёлар ўзлаштирилади.

Мазкур лойиҳанинг аҳамияти шундаки, қайд этилган хом ашёлар ёрдамида 60 турдан ортиқ янги маҳсулотларни маҳаллийлаштириш имконияти пайдо бўлади. Лойиҳа тўла қувватда ишлай бошласа, 2 мингта янги иш ўрни яратилади.

Пресс-тур иштирокчиларининг навбатдаги манзили газ-кимё комплекси бўлди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube