BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.6K photos
10.8K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Айни вақтда Қоракўл туманида оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналистлар ва блогерлар, шунингдек, туман фаоллари, нуронийлар иштирокида туманда сўнгги йилларда амалга оширилган қурилиш-бунёдкорлик, инвестиция лойиҳалари, маҳаллалар қиёфасини янгилаш, янги иш ўринлари яратиш, таълим, тиббиёт тизимидаги ўзгаришлар мавзусида пресс-тур бўлиб ўтмоқда.

📍Пресс тур доирасидаги биринчи манзил муҳташам миллий услубда икки минора ва гумбазли қилиб, барпо этилган Қобул ота жомеъ масжиди бўлди.

Таъкидлаш жоизки мазкур масжид биноси 2020 йилги кучли тўфондан зарар кўриб, тамоман яроқсиз ҳолга келган эди.

Шундан сўнг масжидни тиклаш ишлари 2020 йилнинг май ойидан бошланиб қарийб 2 йил давом этди.

Янги жомеъ масжидининг умумий майдони аввалгидан қарийб тўрт баробар ошди (яъни аввалги 45 сотихдан қарийб 2 гектарга катталашди)

Эндиликда масжиднинг ички қисми қарийб 5000, шунингдек ташқи ҳовлиси 1000 дан ортиқ намозхонни сиғдира олади.

Замонавий услубда қурилган таҳоратхонадан бир вақтнинг ўзида 100 дан ортиқ киши фойдаланиш имконияти мавжуд.

Масжид баландлиги 27 метрни ташкил этувчи гумбаз ва 37 метрлик иккита катта минора миноралардан иборат.

Масжидда яратилган имкониятлар тўғрисида туман бош имом хатиби Мирзо Шомуродов батафсил маълумот берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул
#Пешку_тумани
#инсон_қадри_учун

Бугун аҳоли мурожаатларини тинглаш ва уни ижобий ҳал этиш ҳар бир ташкилот, ҳар бир раҳбар фаолиятининг асосий бир қисмига айланиб бормоқда. Зеро, юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Халқимиз рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади”.

Хабар бериб ўтганимиздек, айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Пешку туман ҳокимлигида сайёр қабул ўтказмоқда.

Қабулда вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ташкилот ва корхоналари мутасаддилари ҳам қатнашмоқда.

Ҳозирга қадар қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролар 43 нафарни ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube