BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
25.2K subscribers
92.1K photos
11.9K videos
23 files
41.9K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#халқ_ва_армия_бир_тану_бир_жондир
#менинг_армиям_менинг_фахрим

Байрам тадбирининг иккинчи қисми “Рудизар” тўйхонасида бир пиёла чой устида давом этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Бухоро горнизони ҳарбий хизматчиларидан бир гуруҳига вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари ва совғалари топширилди.

Шунингдек, бир гуруҳ ҳарбийлар ва фахрийлар Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши ҳудудий бўлинмаси аъзоси сифатида тақдирланишди. Қолаверса, тантанада ҳарбий қисмларга байрам муносабати билан китоблар жамланмаси туҳфа этилди.

Ватанни мадҳ этувчи ва дилларга байрамона кайфият улашувчи куй-қўшиқлар тадбирнинг янада кўтаринки ўтишини таъминлади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Xushxabar

⚡️20-ХАЛҚАРО ЖАУТИКОВ ОЛИМПИАДАСИ НАТИЖАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Шу йилнинг 7-13 январь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида математика, физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларидан ташкил этилган 20-Халқаро Жаутиков олимпиадасида дунёнинг 16 та мамлакатидан 680 нафар ўқувчи (математика фанидан – 286 нафар, физика фанидан – 194 нафар, информатика фанидан – 200 нафар) иштирок этди.

📈 Ушбу олимпиадада ўзбекистонлик ёшлар 2 та олтин, 3 кумуш ва 9 та бронза медали қўлга киритишди!

Улар орасида бухоролик иқтидор эгалари ҳам бор.

Жумаладан,

🥉 Фарҳод Очилов — Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактаби 11-синф ўқувчиси;
🥉Нурмуҳаммад Отамуродов — Олот тумани ихтисослаштирилган мактаби 11-синф ўқувчиси бронза медалларини қўлга киритишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Факт 24” информацион дастури

Бухорода фуқаролар бандлиги таъминланиб, тадбиркорлик соҳаси ривожи учун кенг имкониятлар яратилмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Бухоро” телеканалида байрам дастурини ўтказиб юборманг!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Бухорода ташкил этилган байрам тадбиридан тайёрланган концерт дастури бугун, 13 январь куни соат 20:30 дан бошлаб “Бухоро” телеканали орқали намойиш этилади.

Шунингдек, ушбу кўрсатув такроран эртага, 14 январь куни соат 07:25, 11:00 ва 20:50 да ҳам эфир орқали узатилиши кўзда тутилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диққат эълон!

Сув таъминоти вақтинча тўхтатилади


Бухоро шаҳрининг Ислом Каримов кўчаси (4-поликлиника) бўйлаб ўтувчи диаметри 300 мм.ли марказий ичимлик суви қувурида носозлик (авария ҳолати) cодир бўлганлиги сабабли бугун, 13 январь куни соат 23:00га қадар Чўлпон кўчасида, шунингдек Вобкент ҳамда Ғиждувон кўчаларида (қисман) вақтинчалик сув таъминоти тўхтатилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Замон” информацион дастури

Хонадонида яшил макон яратган бухоролик муаллим

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Праздничное поздравление в связи с 32-й годовщиной образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днём защитников Родины

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни!

ВАТАН — БУ БИЗ!

Бобо, Ватан ўзи нима?
— Болам, Ватан — бу мен, ота-онанг, киндик қонинг тўкилган жой-да, — дейди бобо набирасининг саволига оддийроқ қилиб жавоб бераркан.
Ҳарбийлар ким унда?
— Улар мен, сен, ота-онанг — ҳаммамизнинг ҳимоячимиз. Ватан эса остонадан бошланади. Сурхондарё вилояти учта қўшни давлат билан чегарадош. Шу сабаб Ватанимизнинг жанубий дарвозаси ҳисобланади.
— Ундай бўлса, катта бўлсам, мен ҳам ҳарбий бўламан. Сизни, ота-онамни, Ватанимни ҳимоя қиламан!!!

«Янги Ўзбекистон» газетасининг 2024 йил 13 январь кунги сонидан.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 13 январь сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ва 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбирлар кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда;

— Шофиркон ва Олот туманларида Маҳаллани қўллаб-қувватлаш Кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди..

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицерлар!
Қуролли Кучларимиз хизматчилари ва фахрийлари!
Қадрли бухороликлар!


Аввало, барчангизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни байрами билан самимий муборакбод этаман.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда мудофаа соҳасини чуқур ислоҳ қилиш, ҳарбий қонунчилик базасини такомиллаштириш, Ватанимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги, унинг сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 декабрда имзолаган Фармонига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳарбий округлар кўмондонликлари, ҳарбий қисмлар билан самарали ҳамкорлигига асосланган ҳарбий-маъмурий секторларнинг ташкил этилганлиги миллий армиямизнинг халқимиз билан якдиллигини таъминлашда катта аҳамият касб этмоқда.

Бухоро ҳарбий-маъмурий сектори ҳам ўз фаолиятини Фармонда белгилаб берилган ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия, ҳарбий-маъмурий масалалар, ижтимоий ҳимоя йўналишларида олиб бориши натижасида ҳокимликлар ва бошқарув органлари, таълим муассасалари ва жамоатчиликнинг ҳарбий қисмлар билан ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди.

Бухоро ҳарбий-маъмурий секторига қарашли ҳарбий қисмларда ҳарбий инфратузилмани ривожлантириш, ҳарбий хизматчиларнинг маиший-турмуш шароитларини яхшилаш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, ҳарбий қисмларнинг ўқув бинолари, ётоқхоналари, ошхоналарини таъмирланиб, зарур адабиётлар ва ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган электрон кутубхоналарни, маънавият ва маърифат ҳамда машғулотлар хоналари ташкил этилди.

Қадрли дўстлар!

Қуролли Кучларимиз тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотларда “Инсон қадри учун” деган муҳим тамойил марказий ўринга қўйилаётгани сизларга яхши маълум.

Шу асосда миллий армиямиз сафларида хизмат қилаётган барча ҳарбийлар, муҳтарам фахрийларимизнинг Ватан ва халқ олдидаги хизматларини муносиб қадрлаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, кундалик ҳаётидаги муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, уларнинг оиласи ва фарзандларини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги ишларимиз йилдан-йилга янги босқичга кўтарилмоқда.

Ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг барча жабҳаларини қамраб олаётган бундай жадал ўзгаришлар юртимизда ҳарбий хизматнинг обрў-эътибори, армия ва халқ бирлиги янгича мазмунга эга бўлиб, ёшларимиз қалбида армиямиз билан фахрланиш туйғуси, Ватан ҳимоячисидек олижаноб касбга ҳурмат-эҳтиром ҳиссини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Ҳурматли Президентимизнинг 2018 йил 4 августдаги қарори асосида ташкил этилган ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш фондига вилоят бюджети прогноз кўрсаткичларининг орттириб бажарилган қисмидан йўналтирилаётган маблағларнинг вилоят ҳарбий-маъмурий сектори доирасидаги вазифаларни амалга оширишга сарфланаётганлиги жойларда Қуролли Кучларимиз олдида турган муаммоларни, уларнинг ҳудудга ва вазифаларига хос хусусиятлари, долзарблигидан келиб чиққан ҳолда округ қўмондонлиги ва Мудофаа вазирлиги билан келишилган ҳолда вилоятнинг ўзида ҳал қилиш имконини бермоқда.

Азиз дўстлар!

Бугунги кунда минтақамизда ва ён-атрофимиздаги мураккаб вазиятлар, турли таҳдид ва хавф-хатарлар нафақат Қуролли Кучларимиз хизматчиларидан балки барчамиздан доимий огоҳ бўлишни, юртимиз сарҳадларини мустаҳкам қўриқлашни, муқаддас бурчга содиқ қолишни, Ватан ҳимоясига қалқон бўлишни талаб этишини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим. Қисқа айтганда, бугунги кунда ҳар биримиз амалда Ватан ҳимоячиси бўлишимиз, ёшларимизни ҳам шу руҳда камол топтиришимиз зарур. Зеро, Ватанини севган, унга садоқати бор одамда ватанпарварлик, фидоийлик бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳарбий хизматчилар, аскар ва сержантлар, зобитларни 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 32 йиллиги байрами билан яна бир бор самимий табриклайман.

Сизларга мустаҳкам соғлик, баркамоллик, бахту саодат, Ватанимиз тинчлиги йўлидаги шарафли ишларингизга омадлар тилайман.

Юртимиз тинч, халқимиз ҳамиша омон бўлсин!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#менинг_армиям_менинг_фахрим

⚡️Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube