#халқ_ва_армия_бир_тану_бир_жондир
#менинг_армиям_менинг_фахрим
Байрам тадбирининг иккинчи қисми “Рудизар” тўйхонасида бир пиёла чой устида давом этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Бухоро горнизони ҳарбий хизматчиларидан бир гуруҳига вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари ва совғалари топширилди.
Шунингдек, бир гуруҳ ҳарбийлар ва фахрийлар Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши ҳудудий бўлинмаси аъзоси сифатида тақдирланишди. Қолаверса, тантанада ҳарбий қисмларга байрам муносабати билан китоблар жамланмаси туҳфа этилди.
Ватанни мадҳ этувчи ва дилларга байрамона кайфият улашувчи куй-қўшиқлар тадбирнинг янада кўтаринки ўтишини таъминлади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube