BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.7K subscribers
76.7K photos
10.9K videos
22 files
39.2K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
“Қўшходим” маҳалла тиббиёт пункти янги бинода иш бошлади

Янги йил байрами арафасида Бухоро тумани ”Қўшходим” маҳалла фуқаролар йиғинидаги маҳалла тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда кейинги йилларида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савияси тобора юксалиб бораётганлиги ҳақида тўхталдилар.

Янги бинода иш бошлаган “Қўшходим” маҳалла тиббиёт пункти 2 минг 200 аҳолига хизмат кўрсатади. 1990 йилдан қурилган ушбу муассаса мослаштирилган бинода фаолият юритиб келаётган эди. Маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратилган маблағлар ҳисобига мазкур бино қайта таъмирланиб, малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун барча қулайлик ва шароитлар, зарур тиббий асбоб-анжомлар, жиҳозлар билан таъминланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ачаряда қишки қабул бошланди!

Бухоронинг янги мақоми билан фахрланиш баробарида Халқаро Ачаря университети билан илм-фан, тафаккур ва бунёдкорликка йўғрилган улкан салоҳият ила қарши олишга тайёрмисиз? Унда ҳозироқ рўйхатдан ўтиб, талабалар сафига қўшилинг!

➡️ Рўйхатдан ўтиш👈

📞Call марказ: +998-55-301-00-09

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
📢 Диққат, эълон!

⛔️ Бухоро шаҳридаги айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади!

Бухоро шаҳар ҳокимининг тегишли Фармойишига асосан, Янги йил байрам дастурлари доирасида “Янги йил юриши” (парад) тадбирлари ўтказилиши муносабати билан

▪️Лаби Ҳовуз мажмуасига олиб борувчи Б.Нақшбанд кўчаси;
▪️Арк мажмуаси олиб борувчи Абу Ҳавс Кабр кўчаси;
▪️Ёшлар маркази (Фавворалар майдони) га олиб борувчи Навоий шоҳ кўчаси;
▪️Жалол Икромий кўчаси;
▪️Ҳофиз таниш Бухорий кўчаси;
▪️Ислом Каримов ҳамда Б.Нақшбанд кўчалари кесишган чорраҳадан Лаби Ҳовуз мажмуасига олиб борувчи кўча ва йўлларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бугун, 29 декабрь куни соат 15:00дан 17:00га қадар транспорт воситаларининг қатнови вақтинча чекланади.

‼️ Бу борада барча ҳайдовчилардан👮🏻тартибга солувчи ходимларнинг ишоралари ва йўл ⛔️ белгилари талабларига риоя қилишларини сўраб қоламиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Бухорода яна тўртта пиёдалар ер ости ўтиш йўли фойдаланишга топширилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эътироф

⚡️⚡️Бухоро давлат университети ректори Обиджон Хамидов "Туризм фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди

БухДУ ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Обиджон Хамидов 2023 йилдаги туризмни ривожлантириш бўйича қўшган самарали ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Қоракўлда «Янги Ўзбекистон» массиви фойдаланишга топширилди


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Янгиликлар 24” информацион дастури

Янги йил байрами вақтида фавқулодда вазиятларни олдини олиш борасидаги ишлар Бухоро вилояти мисолида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Чегара_билмассан_инсон

Марям Ахмедова — 1964 йилда туғилган бўлиб, айни дамда Вобкент тумани Вобкент маҳалласида истиқомат қилади.

Икки нафар қизи бўлиб, улар турмушга чиққан, ота-онасидан узоқда, фарзандлари билан чет элда яшайди.

Марям ая сурункали касалликлардан азият чекади, шунингдек, ногиронлиги ҳам мавжуд. Шу сабабдан Марям ая ва унинг турмуш ўртоғига кўмаклашиш, ҳолларидан хабар олиш учун ижтимоий ассистент бириктирилган.

Қаҳрамонимиз уйда зерикканидан, қолаверса, дори-дармонлари учун ҳам тикувчилик билан шуғулланиб, ён-атрофдаги қўшнилардан буюртма олиб, фаолият юритиб келяпти.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube