BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.4K subscribers
78.3K photos
11K videos
23 files
39.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол депутати аниқланди

Жамоатчилик назорати - жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда ўта муҳим саналган амалиётдир. Кейинги вақтларда маҳаллий Кенгашларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижро этувчи ҳокимият идоралари фаолияти устидан назорат ўрнатиш ва одамларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал қилишдаги саъй-ҳаракатлари сезиларли самара бермоқда.

Куни кеча Бухоро шаҳрида «Ўзбекистон Халқ Демократик Партиясининг энг фаол депутати» кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 7 декабрь сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи. Конституция қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз афв этилди;

— "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" тамойили асосида Когон туманидаги "Сорғун" маҳалласида бунёдкорлик иншоотлари фойдаланишга топширилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hikmati

"Ҳар бир инсоннинг қадр-қиммати ўз ишини қойил қилиб бажаришидадир."

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!
Қадрли бухороликлар!

Айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб халқимиз ҳаётидаги муҳим ва шонли сана — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги катта тантаналар билан нишонланмоқда.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни Бош Қомусимиз қабул қилинган кун билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан танлаб олинган ҳуқуқий-демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб келаётган Асосий қонунимизнинг миллий тараққиётимиздаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Бош Қомусимиз халқаро ҳужжатлар талабларига тўла мос ҳолда, инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлаб берди. Инсоннинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама ривожланиши учун зарур шарт-шароит яратди.

Жорий йилги байрам ўз кўлами, тарихий аҳамияти билан янада янгича шукуҳ ва тароват касб этмоқда. Хабарингиз бор, жорий йил 30 апрель куни мамлакатимиз ҳаётида биринчи марта умумхалқ референдуми асосида янгиланган Конституциямизни қабул қилдик. Референдумда қатнашган фуқароларнинг мутлақ кўпчилиги “Бу – менинг Конституциям”, деб ғурур билан овоз берди. Референдум кейинги йилларда халқимизнинг сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти нақадар юксалганини амалда кўрсатди.

Ушбу тарихий танлов орқали халқимиз ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарликларида бундан етти йил олдин бошланган ислоҳотларга катта ишонч билан қараб, уларни тўла қўллаб-қувватлашини яна бир бор намоён этди. Эл-юртимизнинг ана шундай азму қарори асосида давлатчилигимиз ва иқтисодиётимизни бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратилди.

Конституциямиз лойиҳасини тайёрлашдан то уни қабул қилгунча бўлган даврда ўтказилган умумхалқ муҳокамаларида миллионлаб юртдошларимиз сингари бухороликлар ҳам фаол иштирок этдилар. Зеро, Ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек, “инсон – жамият – давлат” тамойилига асосланган янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди.

Сизларни Конституциямизнинг қутлуғ байрами билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Доимо халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этсин!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Озод ва обод диёримизга ҳеч қачон кўз тегмасин!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
КОНСТИТУЦИЯ

Ҳуқуқ ва эркинлик - бағри бутунлик,
Тарихнинг туғроси - Бош қомусимиз.
Миллий қадриятлар, миллат кўзгуси -
Иймону эътиқод, ор, номусимиз.

"Темур тузуги" дек бебаҳо битик,
Халқни адолатга бошловчи посбон.
Уни юрагида асраган сари
Қадр ва бурчини англайди инсон.

Келажак авлоднинг йўлини бериб,
Маърифат нурига чулғар оламни.
Остонасин ўпиб, айлагай тавоф,
Озодлик ҳукмрон бахтиёр дамни.

Гарчи бўйсунмаса виждон амрига
Бу иллат миллатнинг жиддий нуқсони.
Диёнатдан йироқ ватанфурушнинг
Туғилмасдан туриб булғанган қони.

Конституция - умр, бахт пойдевори,
Юртига бахш этгай мардлар жонини.
Муқаддас Қомусни қалбига жойлаб,
Дилида асрагай Ватан номини.

Зуҳра Бегим,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️РШТЁИМ Бухоро филиалида лапароскопик жарроҳлик усуллари кенг йўлга қўйилди

Лапароскопиянинг афзалликлари:
👉Операция бемор қабул қилингандан сўнг 1-2 соатда бажарилади;
👉Қисқа муддатли наркоз (20-30 мин.);
👉Бемор операциядан кейин деярли оғрик сезмайди;
👉Операциядан кейин 6 соат ўтиб, бемор актив ҳаёт тарзига ўтади;
👉Бемор 48 соат ичида уйига жавоб берилади (пул харажатлари кам, меҳнат фаолияти тезрок тикланади);
👉Операциядан кейин чандиқлар қолмайди.
👉Операциядан кейин ва ҳаёт давомида ичаклар тутилиши ва буралиш ҳолатлари (айниқса, ҳомиладор аёлларда) умуман кузатилмайди.

Қўлланилиши:
Жарроҳлик соҳасида:
👉қорин олд девори чурраси (грыжа),
👉кўричак (аппендицит),
👉тошли ва тошсиз холецистит.

Гинекологияда:

👉тухумдон ўсимталари,
👉бачадон миомаси,
👉бачадондан ташқари ҳомиладорлик ҳолати,
👉бепуштлик,
👉кичик тос аъзолари эндометриози.

Урологияда:

👉буйракдаги, сийдик пуфаги ва уретрадаги тошлар;
👉уретра жарроҳлиги.

Лапароскопик ташхис қуйидаги имкониятларни яратади:

👉ички аъзолар кўригини ўтказиш,
👉биопсия қилиш,
👉мураккаб клиник ҳолатларда ҳам қўллаш мумкин.

Тоҳир Мусоев,
РШТЁИМ Бухоро филиали директори


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿8 декабр - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Азиз юртдошлар, ватанимизнинг ишонган давлат хизматчилари Конституциямизнинг 31 йиллиги барчамизга муборак бўлсин,

Бухоро вилоят "Келажак лидерлари" клуби аъзолари томонидан байрам табриги.‌‌

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#байрам_туҳфаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги “Маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва спорт майдончаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра Бухорода "Беш ташаббус олимпиадаси" спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган маҳаллалар ҳудудида жами 6 та спорт майдончаларини қуриш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Олот тумани "Қумкашон" маҳалласида ҳам ана шундай спорт майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур спорт майдончасининг очилиши қумкашонликлар учун байрам совғаси бўлди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#халқаро_ҳамкорлик

⚡️⚡️⚡️Бухоро давлат университети QS жаҳон университетлари рейтинггида TOP-181 ўринда турган БААнинг Халифа универсиети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида давом этаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича COP28 тадбири доирасида Ўзбекистон Республикасининг БААдаги элчихонаси, Бухоро давлат университети ва Халифа университети делегациялари ўртасида илмий-услубий, ўқув ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик муносабатлари муҳокама қилинди.

Музокара давомида БухДУ ректори О.Хамидов бошчилигидаги делегация Халифа университетининг COP28 кўргазмалар павильонида намойиш этилаётган илмий ишланмалар, лойиҳалари билан танишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube