BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.9K subscribers
79.7K photos
11.2K videos
23 files
39.8K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Муҳайё Мўминова — "Йил директори" танловининг республика босқичи ғолиби бўлди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан мактабдан ташқари таълим тизимига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган фаол директорни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида "Йил директори" танлови эълон қилинган эди.

Мазкур танловда бухоролик директорлар ҳам фаол иштирок этиб, тақдимот тайёрлаш, тарғибот видеоролиги, тест саволлари шартлари асосида беллашдилар.

Қувонарлиси, танловнинг республика босқичида Ромитан туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактаби директори Муҳайё Мўминова энг юқори натижа билан фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ishga_taklif

⚡️ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Бухоро шаҳридаги Президент мактаби қуйидаги лавозимларга вакант эълон қилади.

✔️ Бизнес фани
✔️ Кимё
✔️ Физика лаборанти
✔️ Компьютер таълими

Талаблар:
🔹Олий тоифали педагог (5 йилдан ортиқ иш тажрибаси);
🔹C1 даража (халқаро сертификат);
🔹Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши;
🔹Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши шарт.

Имкониятлар:
🔸Аҳил ва профессионал жамоа;
🔸Доимий малакавий ўсиш;
🔸Иқтидорли ўқувчилар;
🔸Халқаро конференция ва тренинглар;
🔸Бошқа кўплаб имкониятлар.

📆 Номзодларнинг аризалари жорий йилнинг 29 декабрь кунига қадар қабул қилинади.

📁 Талабгорлар ҳақидаги маълумотнома қуйидаги манзилга юборилади:
https://t.iss.one/BuxPmBot
@LayloHR

🟢Қўшимча маълумот учун: +998916466451

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Ҳурматли истеъмолчилар!

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ истеъмолчиларга табиий газдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш, иситиш мосламалари ва овқат тайёрлашда газ плиталарини қаровсиз қолдирмаслик, вентиляция тизимига алоҳида эътибор бериш зарурлигини эслатиб ўтади.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ фуқаролардан газ жиҳозлари ишлаб турган хоналарда дам олишга йўл қўймасликни ва чироқни ёқишдан олдин газ ҳиди йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, у аниқланган ҳолда 104 телефон рақами орқали газ хизматига мурожаат қилишни сўрайди.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ нинг 16 мингдан ортиқ ходимлардан иборат жамоаси кечаю кундуз “зангори ёқилғи”ни мамлакатнинг ҳар бир истеъмолчисига етказиб бериб, жамиятимизнинг фаровонлиги йўлида меҳнат қилмоқда. Шунинг учун ҳам “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фавқулодда вазиятларни олдини олиш учун фуқаролардан табиий газ истеъмолига онгли равишда ёндашишларини ва ундан оқилона фойдаланишларини сўрайди.

Фурсатдан фойдаланиб “Ҳудудгазтаъминот” АЖ истеъмолчиларга табиий газ билан узлуксиз таъминлаш учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш зарурлигини эслатиб ўтади. Тўловларни туман газ таъминоти бўлимлари ва банк филиалларида, шунингдек, барча тўлов тизимларининг мобил иловалари орқали 24/7 режимида амалга ошириш мумкин.

Маълумот учун, табиий газ таъминотини қайтадан бошлаш учун тўловни амалга ошириш ва ҳисоблагич блокланиб қолмаслигини олдини олиш мақсадида, уни ёқишдан олдин барча газ ускуналарини ўчириб қўйиш лозим. Кўк рангли “Enter” тугмасининг уч марта босилиши ёнилғи таъминотини давом эттиришга имкон беради.

Нотўғри ёқилганлиги сабабли “ақлли” ҳисоблагич “блокировка” бўлиб қолган бўлса 1104 рақамига қўнғироқ қилиш керак бўлади ва “Ҳудудгазтаъминот” Салл-маркази операторлари ҳисоблагични тизимга улашда ёрдам беради.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Диққат, эълон!

Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинади!

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 29 августдаги 269-сонли буйруғига асосан Бухоро вилоятида мавжуд қуйидаги вакант давлат мактабгача таълим ташкилоти директорлиги лавозимлари учун танлов жараёнларини эълон қилади:

🔹Когон шаҳридаги 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори;

🔹Жондор туманидаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори;

🔹Когон туманидаги 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори;

🔹Олот туманидаги 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори;

🔹Пешку туманидаги 26-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори;

🔹Пешку туманидаги 29-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори;

🔹Пешку туманидаги 31-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори;

🔹Ромитан туманидаги 31-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори;

🔹Қоракўл туманидаги 22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори;

🔹Қоракўл туманидаги 41-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори;

🔹Қоракўл туманидаги 43-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори;

🔹Қоровулбозор туманидаги 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори;

🔹Шофиркон туманидаги 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори;

🔹Шофиркон туманидаги 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори;

🔹Ғиждувон туманидаги 38-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори;

🔹Ғиждувон туманидаги 51-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори.

⚠️Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар @buxorommtb_hrbot орқали белгиланган тартибда мурожаат қилишлари мумкин!

Ҳужжатлар 2023 йилнинг 4 декабрь кунидан 10 декабрь (шу куни ҳам) кунига қадар қабул қилинади.

Қўшимча маълумот учун телефон: 91-448-48-28

❗️Сифатсиз ёки тўлиқ тақдим қилинмаган ҳужжатлар комиссия томонидан қабул қилинмайди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Жараён #СувниТежаш

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 29 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида канал ва ариқларни бетонлаш сувни тежаш бўйича биринчи галдаги вазифа сифатида айтиб ўтилган эди.

Шу муносабат билан айни кунларда Қоракўл туманида ҳам сув танқислигининг олдини олиш учун ички ариқларни бетонлаш ишлари қизғин давом этмоқда.

Жумладан, Сайёт маҳалласидаги 300 га яқин хонадон ва "Самад Бешим" фермер хўжалигига қарашли дала майдонларини суғорадиган 1 км. атрофидаги ички ариқ бетонлаштирилмоқда.

—Тупроқ ўзанли ариқларда одатда сувнинг ярми ариқнинг ўзида йўқолади, —дейди Сайёт ҳудуди раҳбари Қаҳрамон Рустамов. Канални бетонлаштирилиши натижасида эса сувдан фойдаланиш коэффициенти 90-95 фоизгача ошади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухорода солиқ инспекторларининг фаолияти маҳаллабай ўрганилмоқда

Муҳтарам президентимиз томонидан солиқ органлари ходимлари олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, солиқ тизимини маҳалла даражасига тушириш бўйича янги институт жорий қилиниб, “Маҳалла еттилиги”га солиқ ходимлари ҳам қўшилди.

Айни пайтда Бухоро вилоятидаги 544 та маҳаллага 245 нафар солиқ хизмати ходимлари бириктирилган бўлиб, улар зиммасига норасмий тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштириш, ўзини-ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг фаолиятини кенгайтириш ва даромадларини ошириш ҳисобига солиқ базасини кўпайтириш юклатилган.

Шу кунларда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Д. Юлдашевнинг шахсан ўзи маҳаллаларга бириктирилган солиқ ходимларининг фаолияти билан танишиш ҳамда тадбиркорларнинг муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиш мақсадида жойларга ташриф буюрмоқда.

Бугун бошқарма бошлиғининг навбатдаги манзили Қоракўл тумани бўлди. Маълумот ўрнида айтиш мумкин-ки, мазкур туманнинг 50 та маҳалласига 19 нафар солиқ хизмати ходимлари бириктирилган.

Жумладан, Д. Юлдашев Қоракўл туманидаги “Човли” ҳамда “Эски қалъа” маҳаллаларида бўлиб, ушбу ҳудудларга бириктирилган маҳалла солиқ инспекторининг иш фаолияти билан яқиндан танишди. Ўрганишлар жараёнида солиқ инспектори томонидан жорий йилнинг охирги уч ойида маҳалла даражасида ташкил этилган ишлари натижасини муҳокама қилди. Хусусан, ҳудудда хуфиёна иқтисодиётни қисқартириш юзасидан солиқ инспекторининг олдига аниқ вазифалар қўйилди.

Таъкидлаш лозим, маҳаллаларга бириктирилган солиқ ходимларининг фаолияти самарадорлиги махсус KPI дастурнинг баҳолаш ва натижасига қараб рағбатлантирилмоқда ҳамда паст кўрсаткичли ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️ Tадбиркорликни бошлаш учун қулай жойлар!!!
600 дан зиёд Давлат мулкларини ижарага
E-auksion.uz орқали олинг!

✔️ Бухоро шаҳрида — 120 та (кўриш)
Когон шаҳрида — 32 та (кўриш)
✔️ Бухоро туманида — 16 та (кўриш)
Когон туманида — 12 та (кўриш)
✔️ Вобкент туманида — 23 та (кўриш)
Ромитан туманида 33 та (кўриш)
✔️ Ғиждувон туманида 69 та (кўриш)
Жондор туманида — 152 та (кўриш)
✔️ Қоровулбозор туманида — 18 та (кўриш)
Қоракўл туманида — 12 та (кўриш)
✔️ Олот туманида — 67 та (кўриш)
Пешку туманида — 23 та (кўриш)
✔️ Шофиркон туманида — 36 та (кўриш)

⚠️ Лот маълумотларидаги нархлар йиллик ижара ставкаси миқдорида кўрсатилган.

"E-AUKSION" мобил иловани юклаб олинг!!!
⬇️App Store ⬇️Google Play

⚠️ Савдоларда қатнашиш учун қўлланма
(➡️кўриш)
+998652217047 +998652215309
+998992072604 +998992073604

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube