BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24K subscribers
79.3K photos
11.1K videos
23 files
39.7K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоровулбозор_тумани

Айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор мутасаддилар Қоровулбозор туманида аграр тармоқда белгиланган вазифаларнинг амалий ижросини ўрганишмоқда. Ўрганишларнинг дастлабки манзили "Навбаҳор" ҳудудидаги Оқмурод Жўраев раҳбарлигида боғ бўлди.
Ўн гектарлик мазкур боғда ўрик ниҳоллари экиб парваришланган. Бироқ боғ-токзорлар орасида экинлар экиб етиштириш, бу орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгилаб берилган топшириқлар бажарилмаган. Аниқроғи, боғ ер майдонига тўқсонбости усулида экин экилмаган. Ер майдонлари бегона ўтлардан тозаланмаган.

Ботир Зарипов ҳудуд сектор раҳбарларини белгиланган ишларни бажаришга лоқайд муносабатда бўлиб келаётганини таъкидлади. Йўл қўйилган камчиликлар учун масъулларни қатъий огоҳлантирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube