#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани
Чорвани ривожлантиришнинг муҳим шарти тўйимли озуқа таъминоти, албатта. Айниқса, наслдор қорамоллар парвариши, уларга етарли хас-хашаги билан бирга омухта емиш захирасини яратишнинг ўзига хос меҳнати-машаққати бор. Шуни инобатга олиб Қоракўл туманидаги “Мegacluster” МЧЖ чорва моллари учун янгича усулда, яъни таркибида дағал хашак, беда, янтоқ, ширага кон чорва озуқаси, кунжара, уч хил турдаги дон маҳсулотлари, чигит шроти ва бошқа кўшимчалардан иборат, гранула кўринишидаги омухта ем ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Бу ерда алоҳида бинода донни намлатиб, гидропоника усулида кўк озуқа етиштириш учун шароит яратилганлигини кўриш мумкин. Аён бўлишича, гидропоника асосида чорва моллари учун кўк масса ишлаб чиқаришнинг афзаллик жиҳатлари кўп экан. Аввало, бунда кўп миқдордаги меҳнат ва моддий ресурслар тежалади. Илгари чорва озуқаси етиштириш билан банд бўлган майдонларга бошқа қишлоқ хўжалик экинларини экиш имконияти юзага келади. Қолаверса, гидропоника усулидаги технология ички бозорда чорва озуқасининг таннархини арзонлаштиради.
Интенсив гидропоника усулида озуқа маҳсулотлари етиштиришда 1 килограм буғдойдан 7 килограм “яшил озуқа” етиштириб берилмоқда. Бунда махсус жиҳозлаган хоналарда буғдой ўстирилиб, 7 кун давомида томирдан сув берган ҳолда парваришланади ҳамда тайёр маҳсулот белгиланган маъёрлар асосида чорва молларига берилади. Бу самарали усул республикада биринчилар қаторида Қоровулбозор туманидаги “Buxoro Agroklaster Chorva” МЧЖ да муваффақиятли тажрибадан ўтган. Қиймати 672 миллион сўмга тенг бўлган ушбу лойиҳа “Аgrikom” компанияси томонидан ишлаб чиқилган технология билан жиҳозланган. Мазкур лойиҳанинг афзаллик томони шундаки, чорва молларининг омухта ем—шротга бўлган талабини тўлиқ қоплайди ҳамда ҳаражатларни 3 баробарга камайишига хизмат қилади.
— Корхонада ташкил қилинган бу цех ишлаб чиқариш қувватига келсак, бу ерда бир кеча-кундузда 3 тонна атрофида юқори калорияли гранула ишлаб чиқарилмоқда, — дейди лойиҳа ташаббускори Рустам Самандаров. —Тўйимли ва экологик тоза бундай чорва озуқаси қорамол учун ҳам хушхўр, ҳам тез семиртириш, маҳсулдорлигини ошириш хусусиятига эгалиги билан бирга охурда исроф бўлмайди, молбоқарлар таъбири билан айтганда, озуқа нишхўрдга чиқмайди, қорамол организмида тез ҳазм бўлади.
Ботир Зарипов лойиҳа амалиётига юқори баҳо берди. Келгусида бу тажрибани оммалаштириш ва маҳсулдорликни ошириш бозорларимизда чорва маҳсулотларини кўпайтириш, улар нархини пасайтириш, чорва тармоғида озуқа етиштириш учун экин майдонлари етишмовчилиги муаммосини бартараф этиш баробарида қўшимча иш жойларини яратиш имконини беришини таъкидлади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Ботир Зарипов Қоракўл деҳқон бозорининг режалаштирилган захира омборини ҳам бориб кўрди.
Маълумот берилишича, бу ердаги сиғими 400 тонналик музлаткичларда 108 тонна картошка, 112 тонна пиёз жамғарилган.
Вилоят раҳбари асосий турдаги бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳам захирасини яратиш бўйича масъулларга топшириқлар берди.