Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онкология ва тиббий радиология соҳасини ривожлантириш борасида Бухоро вилоятида амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди
Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳудудий филиалларининг ривожланиш рейтинг натижалари эълон қилинди. Қувонарлиси, ушбу рейтингда Бухоро вилояти филиали 3-ўринда қайд этилди.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалида 12 та йўналишдаги ишлар 81 фоизга бажарилган.
Рейтингда Президентимизнинг 5130-сонли қарори ижроси, инвестиция, чет эл клиникалари билан ҳамкорлик, мутахассисларни чет элда малака ошириш кўрсаткичи, скрининг дастурлари, дори-дармон таъминоти, моддий- техник базаси, юқори технологик жарроҳлик амалиётлари, инновация, давлат шерикчилик асосидаги филиал ташаббуси, муассасанинг таъмир ҳолати ва филиал ходимларининг кайфиятига алоҳида эътибор қаратилади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Ассалому алайкум, муҳтарам ўқитувчи-мураббийлар, азиз устозлар!
Аввало, Сиз, азизларни касб байрамингиз билан самимий муборакбод этаман.
1 октябрь санаси яқинлашган сари ҳар биримиз болалигимизни, энг аввало, биринчи ўқитувчимиз ва қадрдон мактабимизни кўз олдимизга келтирамиз.
Илк бор қўлимиздан тутиб, ота-она, Ватан, устоз деган муқаддас сўзларни ўргатган, сабоқ берган Сиз – меҳридарё устозларимиз олдида бир умр қарздор эканимиз ҳам айни ҳақиқатдир.
Чунки мурғак қалбларга илм-маърифат улашадиган, ҳар бир болани ўзининг фарзандидек кўриб, ардоқлаб, таълим-тарбия берадиган Сиз, азиз ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати чиндан ҳам фидойилик намунасидир.
Буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий айтганларидек, дунёнинг бор бойлик ва хазинаси билан ҳам олийжаноб меҳнатингиз ҳақини адо этиб бўлмайди. Ҳақиқатан ҳам, ўқувчиларини ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидойи касб эгаларидир.
Сизларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, миллатимизнинг саодати, давлатимизнинг тинчи ва роҳатини таъминловчи асосий омил бўлган ёшлар тарбияси йўлида олиб бораётган масъулиятли фаолиятингизда куч-қувват ва муваффақиятлар тилайман.
Чексиз эҳтиром билан,
Ботир Зарипов,
Бухоро вилояти ҳокими
Олий Мажлис Сенати аъзоси

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hikmati
"Дўстнинг аломати — дўстининг дўстини дўст, душманини душман тутишидадир"
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
"Дўстнинг аломати — дўстининг дўстини дўст, душманини душман тутишидадир"
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 1-2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
—
По приглашению Эмира Катара шейха Тамима бин Хамада Аль Тани Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 1-2 октября посетит эту страну с государственным визитом.
#Mirziyoyev #tashrif #Qatar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
По приглашению Эмира Катара шейха Тамима бин Хамада Аль Тани Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 1-2 октября посетит эту страну с государственным визитом.
#Mirziyoyev #tashrif #Qatar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эҳтиром
⚡️ Устозлик масъулиятини ҳис этиш - бу шараф. Чин маънода машаққат ҳам талаб этади.
💥 Бугун Нусрат Нуровни газ таъминотида ана шундай масъулиятни ҳис этган устозлардан бири дейиш мумкин. У тизимда кўплаб ёшларга соҳа сирларини ўргатган, ҳар бир шогирдининг ўз ишига бўлган эътибор ҳиссини кучайтирган, 25 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга устоз чилангарлардан ҳисобланади.
✍️ "Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали матбуот хизмати

BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#пахта_2023
#назорат_ўрганиш
#Пешку_тумани
Аввал хабар берганимиздек, бу йил Бухоро вилоятида 96 минг 220 гектар ерда ғўза парваришланди. Вилоятдаги мавжуд пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан бевосита пахтачиликка ихтисослашган 3 минг 17 та фермер хўжалиги билан мавсум олдидан тузилган давлат шартнома режаларига мувофиқ агротехник тадбирлар талаб даражасида олиб борилди. Мутахассислар мўлжалига биноан мавсумда етиштириладиган ва қайта ишлашга йўналтириладиган ялпи хирмон салмоғи ҳам 400 минг тоннага етказилиши белгиланган.
Шунда ҳар бир фермер хўжалиги ҳисобига пахта етиштириш бўйича гектарлар ҳосилдорлиги 41 центнердан оширилади. Шу кеча-кундуздаги асосий вазифа далаларда машаққатлар эвазига яратилган пахта ҳосилини тез ва соз йиғиштириб олишга қаратилган.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги вилоят секторлари, соҳага алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари эса теримчиларга зарур шарт-шароитларни яратиб бериш, терим пулларини ўз вақтида бериб борилиши, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида доимий назорат тадбирларини ўтказиб боришмоқда.
Ана шундай ўрганишларнинг навбатдагир манзили Пешку тумани бўлди. Жорий йил Пешку туманида бевосита пахтачиликка ихтисослашган 323 та фермер хўжалиги томонидан 8 минг 412 гектар ерга чигит экилган бўлиб, давлат шартнома режасига мувофиқ, 33 минг 145 тонна саноат учун қимматбаҳо хом ашё хирмонини яратиш мақсад қилинган.
Бугунга келиб эса туманда етиштирилган пахта ҳосилини қисқа муддатда нест-нобуд қилмай йиғиб-териб олиш мақсадида 14 мингдан ошиқ кўнгилли ҳашарчи теримчини ўзида жамлаган 226 та отряд шакллантирилган.
Бу йилги деҳқончилик мавсумида туманда “Бухоро агрокластер" МЧЖ шаклидаги пахта тўқимачилик кластери тасарруфига олинган 902 гектар ерда ҳам “Бухоро-8” ва “Бухоро-10” навли пахта етиштирилди. Таркибида 15 та далачилик бўлинмаларини ташкил этган кластер миришкорлари бор куч ва имкониятни ҳадемай “оқ олтин” хирмонини 3 минг тоннадан оширишга сафарбар этмоқдалар.
Ўрганишлар жараёнида вилоят раҳбари туман мутасаддиларига ҳозирги қуёшли кунларнинг ҳар бир дақиқаси олтинга тенг эканлигини инобатга олиб, терим суръатини ошириш чораларини кўриш, далага жалб қилинган теримчиларга зарур шарт-шароитларни яратиб бериш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Отряд раҳбарлари ва теримчилар билан суҳбатлашди. Илғорларни рағбатлантирди.