BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#пахта_2023
Жорий йилда Бухоро туманида пахтачиликка ихтисослашган 265 та фермер хўжаликлари ихтиёридаги 7 минг 700 гектар майдонда пахта ҳосили етиштирилди. “VBM Romitex”, “Bahor chench textil” МЧЖ шаклидаги пахта-тўқимачилик кластерлари билан тузилган фьючерс шартномалари асосида 30 минг 400 тонна пахта топшириш мақсад қилинган. Ҳозирга келиб, туман бўйича пахта майдонларида йиғим-терим ишлари суръати кундан кунга ошяпти. Теримчиларга яратилган шароитлар, уларга иш ҳақларининг ўз вақтида берилиши, уларни муносиб рағбатлантириш, теримга жалб этилган қишлоқ хўжалиги техникалари созлиги тегишли мутасаддилар томонидан назорат қилиб борилмоқда.
Айни шу мақсадда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ботир Аҳмедов Бухоро туман ҳокими Ҳалимжон Сафаров билан биргаликда “Қавола Маҳмуд” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фермер хўжаликлари пахта майдонларида бўлди. Ҳудуддаги “Арбоб Ботир” фермер хўжалиги бу йил кўклам ойларининг илк кунларида 22 гектар ерга чигит қадаган эди. Агротехник талабларга қатъий амал қилинган ҳолда меҳнат қилинганлиги боис ҳозирга келиб ғўзаларнинг қийғос очилишига эришилди. Хўжалик шартномага кўра 88 тонна “оқ олтин” жамғариши керак.
“Теримни аввалги мавсумларга қараганда эрта бошладик. Кейинги пайтларда пахта ҳосилини етиштириш ва йиғиштириб олишда янги механизмлар жорий этилгани меҳнат унумдорлигини оширмоқда. Шу боис 100 тонна ҳосил йиғиб олишни режа қилганмиз”, дейди хўжалик раҳбари.
Мутасаддилар теримчилар учун яратилган шароитларни ўрганишди. Отряд раҳбарлари, фермерлар ва ҳудуд раислари ҳамда теримчилар билан самимий суҳбат қурилди. Терим жараёни даврида фаоллик кўрсатган теримчилар муносиб рағбатлантирилди.
Шунингдек, Ботир Аҳмедов “Исом Саид Муҳаммадали” фермер хўжалиги майдонларида кечаётган қизғин меҳнат жараёни билан танишди. Илғор теримчиларни рағбатлантирди.
"Бухоро Агрокластер" МЧЖ шаклидаги пахта-тўқимачилик кластери Ғиждувон туманида 284 та фермер хўжаликлари билан тузилган тегишли шартномага мувофиқ 9 минг 520 гектар майдонга "Бухоро-6" ва "Бухоро-8" навли пахта экиб парваришлади. Шартномага кўра 39 минг тонна ҳосил етиштирилиши кўзда тутилган. Айни пайтга келиб туманда йиғим-терим ишларига жадал киришилмоқда. Пахта ҳосили йиғим-теримида фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари ишчи-хизматчилари билан бирга қўшимча даромад топиш мақсадида иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳам ихтиёрий равишда фаол иштирок этмоқда. Ботир Аҳмедов тегишли туман масъуллари ҳамроҳлигида йиғим-терим ишларига жалб қилинган теримчилар ҳузурида бўлди. Терим жараёнида иштирок этаётган теримчилар билан суҳбатлашиб, яратилган шароитлар ва қулайликлар билан танишди. Шундан сўнг, фаол теримчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Шофиркон. Пахтазор. Лўппи-лўппи бўлиб очилган, чаноқларда маржондек осилиб турган оппоқ пахтани кўриб кўз қувнайди. Белига этак тутиб ҳашарга чиққан уй бекалари, маҳалла фаоллари, иш ахтариб юрган қалби қайноқ ёшлар пахта теришда ўрнак кўрсатиб, хирмонга ҳисса қўшиш иштиёқи билан тер тўкмоқда.
Улар орасида “Хоркаш” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 4 фарзанднинг онаси, 8 невара, 6 эваранинг дуогўй бувижониси 75 ёшли Жамила Каримова ҳам бор.
-Келинларим, қўшниларим далада пахта теришаяпти. Ишлаб, кам бўлишмаяпти. Кунига уйга пахта пулини, 1,5-2 килодан ёғ олиб боришаяпти, барака топгурлар! Очиғи, рўзғорларимизга яна ҳам барака келди. Келинларимиз рўзғорларининг кам-кўстини битиришаяпти. Уларга қизиқиб, мен ҳам уйда ўтиролмадим. Теримда қўшниларимни, маҳалладошларимни кўраман дилдан суҳбат қураман. Бир кун чиқмасам отряд раҳбари, қизим Зарина Рахимова дарров ҳолимни сўрайди. Ўтган йили анча бетоб бўлиб қолдим. Фарзандларим ёшимни, соғлигимни инобатга олиб, шаҳарга, кўп қаватли уйларига олиб кетди. Қишлоқда меҳнат қилиб, катта бўлган одамга у ерларда яшаш қийин экан. Бўлмади. Қишлоққа қайтдим. Йўқ дейишганига қарамай, пахта теримига чиқдим. Яратганга шукур, соғлигим ҳам яхши. Маҳалладошларим билан гурунглашиб, пахта теряпмиз -дейди Жамила буви.
Жамила ая бўш келаётгани йўқ. Шу ёшида кунига у 70-80 кг пахта теряпти. Ёшларга ўрнак бўляпти.
Ҳа, “Бирлашган ўзар”, дейди халқимиз. Шу ғанимат дамларда туман халқининг аҳиллиги, жипслиги, бир-бирига оқибатлилиги амалда ўзини намоён қилмоқда. Белига этак тутган барча кўнгилли ҳашарчилар бир ёқадан бош чиқариб, пахтакорга яқиндан мададкор бўлишаётгани уйилаётган хирмонларда бўй кўрсатмоқда.