#ҳудудлар_ҳаёти
#Пешку_тумани
Вазирлар Маҳкамасининиг 2022 йил 2 февралдаги “Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан “Менинг йўлим“ лойиҳасини молиялаштиришнинг аниқ тизими жорий этилди. Унга асосан, 2022 йилдан бошлаб туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган лойиҳаларни таъмирлашга йўналтирилиши қатъий белгилаб қўйилди. Бу тизим “Ташаббусли бюджет” жараёнларидан фарқли ўлароқ, бир йилда бир маротаба ўтказилади.
Мазкур жараёнда ахборот порталига ички йўлларнинг жойлашган манзили (геопозицияси), тўлиқ номлари, узунлиги, ҳолати (асфальтланган, таъмирталаб) ва бошқа маълумотлари тўлиқ киритилади. Фуқаролар ички йўллар реестридан геомаълумотлар асосида тегишли манзилни танлаш орқали ўз таклифларини қолдириш имкониятига эга бўлади.
Мазкур жараёнда “Валфажр” маҳалла фуқаролар йиғини Хўжалар қишлоғи аҳолиси ҳам фаол иштирок этиб, ғолиб бўлган эди. Шунга кўра ҳозирда аҳоли ва транспорт қатновига қулайлик яратиш мақсадида қишлоқ йўлларида асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ATFC ва Open FC қўшма турнирининг тўлиқ карди маълум, оқшом эртага Бухорода бўлиб ўтади
Эртага Бухоро шаҳридаги "Лаби-Ҳовуз"да Ўзбекистоннинг ATFC ҳамда Россиянинг Open FC промоутерлик компаниялари навбатдаги қўшма турнирни ўтказади.
Оқшомнинг тўлиқ карди маълум бўлди ва унга кўра, марказий жангда ҳамюртимиз Шариф Кушаев яна бир ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Маъруфжон Мамаразиков билан тўқнаш келади. Шунингдек, турнир доирасида Абдуқодир Абдуворисов, Машрабжон Рўзибоев каби таниқли спортчиларимиз октагонга кўтарилади.
Турнир соат 20:00 да старт олади. Жангларни "Спорт" телеканали орқали кузатиб боришингиз мумкин.

⚡️ТАЙИНЛОВ
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Шарипов Бекзоджон Бахшуллаевич Бухоро вилояти прокурорининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси лавозимига тайинланди.
Б. Шарипов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар вилоят прокуратураси Ижтимоий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими прокурори лавозимида ишлаган.