BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.4K subscribers
78.4K photos
11.1K videos
23 files
39.6K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Қоровулбозор тумани тиббиёт бирлашмасида илк бор Ренгиноскопия аппарати ўрнатилди

Қоровулбозор тумани тиббиёт бирлашмаси “Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган эди.

Ажратилган 649 млн сўм маблағ эвазига туман тарихида илк бор Ренгиноскопия аппарати харид қилиниб, ўрнатилди.

Хитой халқ Республикасида ишлаб чиқарилган мазкур ускуна ёрдамида беморларни контраслаш усули билан текшириш, буйракдаги тош, ошқазон касалликлари, скелет системасидаги ўзгаришларни аниқ кўриш билан бир қаторда, нафас олиш органларини тўлик текшириш имкониятини яратади.

Шу вақтга қадар беморлар мазкур аппаратда текширишдан ўтишлари учун вилоят марказига боришлари талаб этилган бўлса, эндиликда ушбу ускунанинг туманимизда ўрнатилганлиги, беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифати ошишига, шу билан биргаликда, беморларининг вақти ва харажатини камайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Қоракўллик ўқувчи ўзининг янги "Атом" номли робот-машинасини яратди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухоро вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида Бухоро вилоятидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди:

▪️Ёшлар ишлари агентлиги Қоракўл тумани бўлими: "Ёшлар дафтари"ни мувофиқлаштириш ва ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича бош мутахассиси;

▪️Ёшлар ишлари агентлиги Когон тумани бўлими: "Б.Нақшбанд" маҳалласидаги ёшлар етакчиси;

▪️Жондор тумани ирригация бўлими: Бош бухгалтер;

▪️Когон туман ҳокимлиги: Туман ҳокимлиги аппарати бош мутахассиси;

▪️Қоровулбозор туман иқтисодиёт ва молия бўлими: Маҳаллий бюджетни шакллантириш, бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бош мутахассис;

▪️Вобкент туман иқтисодиёт ва молия бўлими: Маҳаллий бюджетни шакллантириш, бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими етакчи мутахассис;

▪️Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси: Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бизнес кўникмаларини шакллантириш бош мутахассис;

▪️Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси: Аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва интерактив хизматлар кўрсатиш бўлими бош мутахассис;

❗️Аризалар 17.07.2023 йил соат 23:59 гача қабул қилинади.

Аризани электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

▪️ Агентликнинг Бухоро вилояти филиали — 65-221-03-17

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#kuz_qish_mavsumi

Жондор туманида 19 мингдан ортиқ табиий газ истеъмолчиси истиқомат қилади. Мавсум давомида уларга табиий газни бир маромда етказиб бериш мақсадида жараёнлар давом этмоқда.

Жумладан, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 2023 йил апрель ойида тасдиқланган манзилли дастурига асосан Жондор тумани “Зарафшон” маҳалласи Маҳмуд Таробий кўчасидаги ўрта босимли, кесими 219 ммли ер ости газ қувурининг 1,1 км қисмини реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган.

Тизим ходимлари томонидан амалий ишлар намунали ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш лозим, бугунга қадар 850 п/мли пўлат қувурлари монтаж қилинган бўлиб, қурилиш ишларига 5 та техника воситалари жалб этилди.

Амалий ишлар натижасида тумандаги 1600 дан ортиқ истеъмолчининг табиий газ таъминоти яхшиланишига эришилади.

Жараёнлар давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси мажлиси бошланди. Тантанали маросимни "O`zbekiston 24" телеканалида ва қуйидаги ҳаволалар орқали жонли эфирда томоша қилинг:

Youtube

Facebook

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⭕️⭕️⭕️⭕️Ҳозироқ тўғридан-тўғри эфирни томоша қилинг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг инаугурация жараёни

➡️ Telegram орқали ⬅️

➡️ Facebook орқали ⬅️

➡️ YouTube орқали ⬅️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Диққат, эълон!

❗️Ҳурматли шофирконлик тадбиркорлар!

Жорий йилнинг 15 июль куни соат 8:00, 11:00, 15:00, 17:00 да туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Сизлар учун ҳоким ва сектор раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад:
👉 тадбиркорларнинг барча йўналишлардаги ечимини кутаётган муаммо ва мурожаатларини ўрганиш;
👉 иқтисодий қийинчиликка дуч келган айрим тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш;
👉 Шофиркон туманини янада ривожлантириш юзасидан ишбилармонларнинг таклифларини ўрганишдир.

Қўшимча маълумот учун:
☎️ (94) 248 88 87, (65) 50-23-586 (Дилшод Саломов).

Мурожаатни онлайн юбориш учун телеграм орқали @Komiljon_Hamroyev га йўлланг.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube