BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.5K subscribers
78K photos
11K videos
23 files
39.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
⚡️Малайзияда Бухоро вилоятининг туристик салоҳияти тарғиботи давом этмоқда

Вилоят Маданият ва туризм бошқармаси бўлим бошлиғи Ғолиб Кенжаев Малайзиядаги йирик туристик агентликларидан бири бўлган "STAR TRAVEL" компанияси вакилллари билан учрашди.

Ушбу компания 1978 йилда ташкил топган бўлиб, Куала-Лумпур ва Пенанг шаҳарларида расмий офисига эга.

Учрашувда Бухоро вилоятининг туристик салоҳияти тўғрисида тақдимот қилиниб, бой тарихий маданий мероси, янги туристик маршрутлар, зиёрат туризмни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва ҳалол туристик хизматлар билан таништирилди.

Музокаралар давомида малайзиялик ҳамкорларда Ромитан туманидаги "BUKHARA DESERT OASIS & SPA" туристик кластери шаҳар ташқарисида ва саҳронинг қоқ ўртасида ташкил этилганганлиги катта қизиқиш уйғотди.

Кун давомида “AROMA HOLIDAY SDN BHD" туристик компанияси раҳбарияти билан ҳам учрашув ташкил қилинди. Мазкур компания МАТТА ассоциацияси таркибига кирувчи энг йирик сайёҳлик компанияси бўлиб, у 2015 йилда ташкил этилган.

Суҳбат чоғида Бухоро вилоятидаги Wyndham, Hyatt брендлари остида меҳмонхоналар ташкил этилаётганлиги, бу эса MICE туризми учун жуда қулай шарт-шароитлар яратиб бераётганлиги айтиб ўтилди. Шунигдек, Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятига оид видеороликлар намойиш этилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон, Бухородаги туристик пакетлар хорижий компанияларнинг расмий-веб сайти орқали кенг тарғиб қилиниши бўйича келишувга эришилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Бухорода йўл инфратузилмаси яхшиланмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#спортни_сев
#спорт_билан_яша

Бугун Бухорода жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавий муҳитни соғломлаштириш, миллий қадриятларни мустахкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб килиш мақсадида "Аёл -жамият кўзгуси" мавзусидаги кенг кўламли тадбирлар эрта тонгда “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остилаги веломарафон билан бошланди. Ўзи хос аёллар спартакиадасида 2 мингга яқин спортсевар хотин-қизлар Бухоро халқаро аэропортидан Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳигача бўлган масофани босиб ўтишди. Якунда финишга биринчи бўлиб келган хотин-қизлар пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#миллий_либослар
#миллат_кўзгуси

Тадбирлар доирасида Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Миллий либослар – миллат кўзгуси” мавзусида анжуман ўтказилди.

Унда кийиниш одоби, маданияти, миллий либосларнинг тарихи ва бугунги кундаги уйғунлашуви, бу борадаги мавжуд муаммо ва камчиликлар бўйича маърузалар тингланди.

Мутахассислар томонидан аёлларнинг эстетик дид, кийиниш маданияти юзасидан миллийлик билан уйғунлашган намуналарни, шунингдек, турли соҳаларда ишлайдиган аёл ходимларнинг, уй бекаларининг жамоат жойлари ва уй ичида кийиладиган либослари бўйича умум эътироф этилган нормалар бўйича намуналар (эскизлар) тақдим этилди.
Бундан мақсад эса ўзбек миллий урф-одат ҳамда қадриятларини тарғиб этувчи либосларни оммага тақдим этиш, ёш дизайнерларни қўллаб-қуватлашдан иборат.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Феруза Ибрагимова иштирок этди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube