BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.9K subscribers
79.2K photos
11.1K videos
23 files
39.7K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Парк Победы и возложил цветы к мемориальному комплексу «Ода стойкости».

#Mirziyoyev #marosim #Xotiravaqadrlashkuni #yodgorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғдир

Маълумки, юртимизда 9 - май Хотира ва Қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Мана шу улуғ айём кунида ҳаммамиз, энг аввало, уруш майдонларидан қайтмаган юртдошларимизнинг порлоқ хотирасини ёдга оламиз. Жанг майдонларида мардлик, жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ва бугун орамизда соғ-омон юрган фахрийларимизга таъзим қиламиз. Ҳозирги тинч-осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун уларга чексиз миннатдорчилик билдирамиз.

O'zLiDeP Бухоро вилоят, туман ҳамда шаҳар Кенгашлари фаоллари ҳам шу кунларда собиқ фронтчиларнинг хонадонларида бўлиб, уруш қатнашчилари ҳамда фрот ортида хизмат қилган фахрийларнинг холидан хабар олмоқдалар.

Партия Бухоро вилояти ҳамда Ғиждувон тумани Кенгашлари масъуллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳудуддаги бир қатор МФЙларда бўлиб, уруш қатнашчиларини, фронт ортида меҳнат қилган нуроний отахон ҳамда онахонларларни байрам билан табрикладилар. Уларга совға-саломлар, озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.
46-“Сармижон” сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган O'zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Бобомурод Очилов ўз сайлов округидаги Ғаждумак, Сармижон, Тахтахон, Вазиршоҳ ва бошқа бир қатор маҳаллаларда бўлиб, фронт орти меҳнатчилари ҳолидан хабар олди. Ғалабага эришишда уларнинг ҳам ҳиссаси бўлганлигини таъкидлаб, ўз миннатдорчилигини билдирди.

Хусусан, Айиртом қишлоғида истиқомат қилувчи 99 ёшли Зайнаб ая Душамова, шунингдек, “Қассобон” МФЙдаги 95 ёшли Ҳикмат бобо Маҳмудовнинг депутат ва артия масъулларининг йўқловидан кўнгиллари шод бўлди. Кексалар қўлларини дуога очиб, Ватанимиз осмони ҳамиша мусаффо, эл-юртимиз тинч-омон бўлишини тиладилар.

Маълумот учун, Ғиждувон туманида бугунги кунда 100 ёшдан ошган 8 нафар пиру-бадавлат кексалар истиқомат қилишади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Севимли" телеканали "Замон" информацион дастурида: Бухорода хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ўз натижасини кўрсатмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Вилоят прокуратураси мажлислар залида узоқ йиллар прокуратура органларида ишлаб нафақа ёшига етган ходимларни кузатув тантанаси бўлиб ўтди. Тадбирда прокуратура фахрийлари, бўлим бошлиқлари ва ёш ходимлар иштирок этишди.

Йиғилишда сўзга чиққан вилоят прокурори М.Истамов пенсияга чиқаётган ходимларнинг қонун устуворлигини таъминлашдек масъулиятли вазифани бажаришда улар эришган ютуқлари, фаолиятларининг ибратли жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Фахрийлар сафига қўшилаётган ходимларга эсдалик совғалари топширилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube