Россияда малака ошириб қайтган шифокорлар Бухорода бепул тиббий кўрик ўтказади
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали ташаббуси билан жорий йилнинг 28 апрель куни Бухоро шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиника биносида (собиқ 11-сон поликлиника) аҳолининг чуқурлаштирилган кенг қамровли тиббий кўриги ташкил қилинади.
Тиббий кўрик Россия Федерациясининг етук мутахассислари ва хорижий давлатларнинг етакчи клиникаларида ўз билим ва малакаларини ошириб келган тажрибали кардиолог, кардиохирург, аритмолог, хирург, гинеколог, ЛОР, терапевт, офтальмолог, травматолог, нейрохирург, қон-томир жарроҳи каби 30 дан ортиқ шифокорлари томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, тиббий кўрик жараёнида кардиологик, аритмологик, қон-томир хирургияси (варикоз) ҳамда буйрак ва жигар трансплантацияси операциясига муҳтож бўлган беморлар танлаб олиниб, уларда юқори технологик кам инвазив жарроҳлик амалиёти ўтказилади.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

⚡️Бухоро давлат педагогика институти вилоятдаги умумтаълим мактаблари битирувчи синфлари ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) - вилоят - олий таълим муассасаси) кимё, биология ва физика фан олимпиадасининг биринчи босқичи 2023 йил 28 апрель куни вилоят Билим ва малакаларни баҳолаш (Давлат тест маркази) биносида бўлиб ўтади.
💬Олимпиаданинг якуний босқичида 1-2-3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар имтиёз асосида Бухоро давлат педагогика институтига имтиҳонсиз қабул қилинади.
⚠️Барча рўйхатдан ўтган иштирокчилар 2023 йил 28 апрель куни соат 8:00 да Бухоро вилоят Билим ва малакаларни баҳолаш (Давлат тест марказига) биносига шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) билан келишлари сўралади.
✅БухДПИга ўқиш истагида бўлган барча битирувчи синф ўқувчилари иштирок этиши мумкин.
↖️Мўлжал: 7-кичик ноҳия (Давлат тест маркази) биноси
💬🚀Қўшимча мурожаатлар учун: 97-309-54-50

#Fransiya_Parij
#Buxoro_miniatyura_maktabi
🇺🇿Франциянинг Париж шаҳрида жойлашган Араб дунёси институтида “Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўжизалари” кўргазмасига бағишланган маданий-маърифий дастур доирасида бухоролик ўзбек миниатюра устаси Давлат Тошевнинг маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Шунингдек, кўргазмада Бухородаги “Устоз-шогирд” мактаби тақдимоти ўтказилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hikmati
"Уч нарса эгасига далолат қилиб туради:
Элчи, уни жўнатувчисига
Ҳадя, уни берувчисига
Китоб, уни ёзувчисига".
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
"Уч нарса эгасига далолат қилиб туради:
Элчи, уни жўнатувчисига
Ҳадя, уни берувчисига
Китоб, уни ёзувчисига".
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СУБСИДИЯ ЎЗИ НИМА?
🟢 Субсидиялар — даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлар.
🟢 Бошланғич бадал — бу бирламчи бозордаги (яъни, янги қурилган) уй-жойларни сотиб олиш учун ажратиладиган пуллар. Сотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — қатъий белгиланган 32 миллион сўмни ташкил қилади.
🟢 Субсидия, шунингдек ипотека кредити бўйича фоизларни қоплаш учун ҳам берилади.
🟢 Бунда сотиб олинадиган квартира жойлашувидан қатъи назар биринчи 5 йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун — 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади;
🟢 Фуқароларга ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида улар билан бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқи берилди;
🟢 Ҳар бир ҳудудда қуриладиган уй-жойлар сонидан келиб чиқиб, йил давомида ажратиладиган субсидиялар миқдори ҳақида Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликка қарши курашиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда тегишли ҳокимликлари томонидан оммавий ахборот воситаларида маълумот берилади.
🟢 Субсидия олиш учун аризани Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали электрон тарзда бериш мумкин.
Субсидиялар кимга берилади?
🔴 Эслатиб ўтамиз, мазкур маблағлар фақатгина уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.
🟢 Субсидия олиш учун фуқаро 18 ёшга тўлган бўлиши керак. Агар фуқаро меҳнат мигранти бўлганда, унинг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин.
❗️ Субсидиялар фақатгина ариза берувчининг рўйхатдан ўтган ҳудуди бўйича берилади.
Субсидия ва арзон уйлар — бир хил тушунчами?
🔴 Эътибор беринг! Субсидиялар уйларни БОЗОР НАРХИДА харид қилишга берилади. Яъни, субсидия билан арзон уй-жойлар иккита бир бирига умуман алоқаси йўқ бўлган тоифадаги тушунчалар.
🟢 Шунингдек, субсидияларга тегишли Фармон чиқиши билан арзон уй-жойлар дастури ёпилгани йўқ! Ҳокимликлар фуқароларни қабул қилмасликлари бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритилмаган.
🟢 Арзон уй-жой учун НАВБАТларингиз ДХМлар орқали ўзгартирилмайди. Ушбу масалада маҳаллий ҳокимиятларга мурожаат этиш лозим.
Субсидия олишда баллар... бу нима?
🟢 Субсидия бўйича ариза топширган ҳар бир талабгорга пул маблағи берилмайди. Бунинг учун бир қатор талаб ва ҳолатларга жавоб бериш лозим.
🟢 Субсидия берилиши учун авваламбор масъул органлар вакилларидан шакллантирилган махсус комиссия ариза берувчиларга мезонлар бўйича балл беради.
🟢 Масъул органлар — ички ишлар бўлими, молия бўлими, давлат солиқ инспекцияси, бандликка кўмаклашиш маркази, кадастр корхонаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимликлари, иштирок этувчи тижорат банклари. Буларнинг ҳаммаси ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ҳаққоний эканлигини текшириш учун керак.
🟢 Ижтимоий мезонлар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни аниқлашга хизмат қилади. Балл тўплаш учун мезонларга талабгор ва (ёки) унинг оиласининг даромади (шаҳар ва қишлоқ жойлари учун алоҳида кўрсаткичлар белгиланган), турар жой мақоми (ижара ёки шахсий мулк), ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлар (меҳнат мигрантлари, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ёлғиз аёллар ва ҳоказо), шунингдек, оилада ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар инобатга олинган.

⚡️АҚШ нашриётларидан бири Бухородаги янги барпо этилган меҳмонхона ҳақида мақола чоп этди
“Swanky Retreats magazine” журналида Бухородаги "Меrcurе" меҳмонхонаси ҳақида мақола чоп этилди.
Маълумот ўрнида, мазкур журнал АҚШ нинг travel (саёҳат) йўналишидаги журнали бўлиб, унда дунёнинг турли давлатларидаги туризм янгиликлари чоп этилади.
👉https://swankyretreats.com/swellegant-stays-mercure-bukhara-old-town-bukhara-uzbekistan
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
“Swanky Retreats magazine” журналида Бухородаги "Меrcurе" меҳмонхонаси ҳақида мақола чоп этилди.
Маълумот ўрнида, мазкур журнал АҚШ нинг travel (саёҳат) йўналишидаги журнали бўлиб, унда дунёнинг турли давлатларидаги туризм янгиликлари чоп этилади.
👉https://swankyretreats.com/swellegant-stays-mercure-bukhara-old-town-bukhara-uzbekistan
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бухорода ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар сифатида ўз уйида даромад топаётганлар сони ортмоқда
Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилиш йўналишида берилган енгилликларга мувофиқ жойларда ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар сафи кенгаймоқда.
Биргина Бухоро вилоятида 2023 йил бошидан шу кунга қадар 28 917 нафар фуқаро Soliq mobil ilovasi орқали бепул рўйхатдан ўтган.
Таҳлилларга кўра, Бухорода энг оммабоп фаолият турлари бўйича ўзини-ўзи банд қилганлар:
🔹Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича хизматлар – 11 060 нафарни,
🔹Маиший хизматлар – 11 071 нафарни,
🔹Ижтимоий йўналишлар бўйича хизматлар – 3 074 нафарни ташкил этмоқда.
📌Эслатиб ўтамиз, ўзини ўзи банд қилганлар 78 турдаги фаолият (https://lex.uz/uz/docs/-4849607)билан шуғулланишлари мумкин.
Вилоят солиқ бошқармаси Матбуот хизмати.

⛔️Диққат, эълон!
Бугун, 27 апрель куни соат 10:00 дан бошлаб Бухоро шаҳрининг "Зулфия" ҳамда "И.Мўминов" кўчаларида мавжуд умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги йўл ётиқ чизиқларини чизиш, бўяш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли кенг жамоатчиликни туғилиши мумкин бўлган ноқулайликдан огоҳ қилиб, ушбу кўчаларни кесиб ўтувчи йўлларнинг вақти-вақти билан ёпилишини маълум қиламиз.
Йўл ҳаракати иштирокчиларидан вазиятга тўғри баҳо берган ҳолда тартибга солувчининг ишораларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.
Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати