BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
79K photos
11.1K videos
23 files
39.7K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ҳоким_ҳудудларда #Вобкент_тумани

Мазкур ҳудуддаги “Асад Аслон Мирхон” фермер хўжалиги кўп тармоқли хўжаликлардан саналади. Хўжалик бошқарувчиси Мирхон Асадов ёш бўлишига қарамай, тармоқда анчагина тажриба орттирди. У янги ташаббусларга хам кўл урмокюқда. Масалан, у яқинда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган ихчам совутгичли омборхона ташкил қилди.

– Бунинг технологиясини обдон ўргандик. Мутахассислар билан маслаҳат қилдик: “Қандай қилсак ҳам арзон, ҳам сифатли бўлади?". Охири йўлини топдик. Кўриб турганингиздек, 11×5,5 ҳажмдаги омборхонамизга 40 млн сум атрофида харажат қилинди. Унинг сиғими 60 тоннагача. Бу бизга жуда керак эди. Чунки маҳсулот ўз еримиздан чиқади. Уни узоқ муддатга сақлаш имконимиз йўқ эди, - деди Мирхон Асадов вилоят ҳокими билан мулокюқотда.

Ботир Зарипов омборхона фаолияти билан танишиб, ташаббускор ишига юкори баҳо берди.

Шу каби ихчам омборхоналарни кўпайтириш кераклигини, бу орқали бозорларда арзончилик ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш имкони борлигини таъкидлади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда #Вобкент_тумани

Жорий йилда туманда пахтачилик-ғаллачиликка ихтисослашган 325 та фермер хўжалиги фаолият кўрсатмокда. Хўжаликлар ихтиёридаги 10 минг 100 гектар ерда пахта, 6 минг 200 гектар майдонда ғалла етиштирилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари ва бошқа масъулларнинг назорат тартибидаги ўрганишлари “Хайробод” ҳудудидаги “Пушмонтепа” фермер хўжалигида кечди.

Тажрибали фермер Икром Иноятов раҳбарлигидаги хўжалик жорий йилда 30 гектар ерда пахта, 13,8 гектар ерда ғалла парваришламокда. Ҳудуд рахбари Едгор Саноевнинг қайд этишича, фермер хўжаликларида ҳозирда ғўза қатор ораларига ишлов беришга жадал киришилган. Шунингдек, дала четларига ошқовоқ, кунгабоқар, супурги экинлари экилган.

Вилоят раҳбари туманнинг барча ҳудудларида шу тахлитда ишни ташкил қилиш бўйича топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда #Ғиждувон_тумани

Ғиждувон туманида пахтачилик-ғаллачиликка ихтисослашган 286 та фермер хўжалиги ихтиёридаги 9 минг 303 гектар ерда пахта, 4 минг 891 гектар ерда ғалла етиштирилиши кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддиларнинг назорат тартибидаги ўрганишлари айнан Ғиждувон туманида кечди. Хусусан, ”Пахтаобод” ҳудудидаги хўжаликларда пахта ва ғалла парваришининг бориши эътибор марказида бўлди. Чунончи, кучли ёмғирдан сўнг талафот кўрган майдонларда ҳосил тақдирини ҳал қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ўрганилиб, агротехникага оид талабларга мувофиқ иш олиб бориш бўйича вазифалар белгиланди.

Шунингдек, вилоят раҳбари моҳир пиллакор Моҳира Жамилова хонадонида бўлиб, пилла парваришининг боришини кўздан кечирди. Пиллакорлар билан мулоқот қилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube