BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.2K subscribers
79K photos
11.1K videos
23 files
39.7K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
⚡️«Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг Қоровулбозор тумани босқичи бўлиб ўтди.

Танловнинг очилиш маросимида туман ҳокими Акмал Остонов иштирок этиб, танлов иштирокчиларига омад тилаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди.

Танловда тумандаги мавжуд 7 та мактаб ўқувчиларидан таркиб топган жамоалар инглиз тили бўйича беллашдилар.

Танлов якунларига кўра 1-умумий ўрта таълим мактаби 1-ўринни, 8-ИДУМ 2-ўринни ҳамда 2-умумий ўрта таълим мактаби 3-ўринни қўлга киритишди.

Эндиликда 1-ўринни эгаллаган жамоа 100 млн сўм, 2-ўринни эгаллаган жамоа 75 млн сўм ва 3-ўринни эгаллаган жамоа 50 млн сўм пул мукофтолари билан тақдирланишади.

Маълумот ўрнида, Президентнинг соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан танлов ҳар йили инглиз, немис, француз тиллари (хорижий тиллар) ўқитиладиган мактаблар ўртасида ўтказилади.

Ҳар бир мактабдан битта тил бўйича битта терма жамоа иштирок этиши мумкин. Терма жамоа 7-9-синфларда таҳсил оладиган 5 нафар ўқувчидан ташкил топади. Танлов 3 босқичда ўтказилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Диққат, эълон!

Бухоро тумани "Работиқалмоқ" МФЙ ҳудудида жойлашган "Buxara Shaten Clean" МЧЖ кир ювиш кукуни ишлаб чиқариш заводи ёш йигит ва эркакларни ишга таклиф этади.

🏭 Корхонада кир ювиш кукуни ишлаб чиқарилади.

Заводда иш жадвали 2 сменада:
1-смена: кундуз соат 08:00дан кечги 19:00 гача,
2-смена: кеч соат 19:00 дан тонгги 08:00 гача.
💤 Якшанба дам олиш куни.

❗️ИМТИЁЗЛАР:
🍽 Бепул овкат,
📄 Иш стажи юритилади,
🚗 Транспорт қатнови мавжуд.
🎉 2 ойда бир марта ишлаб чиқарилган маҳсулотдан рағбатлантирилади.

💰Ойлик маош: Ишбай - 2 500 000 дан 3 500 000 гача.

📌Манзил: "Buxara Shaten Clean" МЧЖ | Бухоро тумани, "Работиқалмоқ" МФЙ, Деҳожи қишлоғи, Бухоро шаҳри Марказий Деҳқон бозоридан 9 км масофада.

Электрон харита: https://maps.app.goo.gl/QNs4zeTewxYBA8vDA

☎️Мурожаат учун телефонлар: +998973001222 / +998978535550

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube