BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.5K photos
10.8K videos
20 files
38.9K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Kun_hikmati

"Агар одамлардан талаб қилган нарсангиз бажо қилинишини истасангиз, имкон йўқ нарсани улардан талаб қилманг".

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ КУНИ АТРОФИДАГИ ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ

❗️Айни кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Рамазон ҳайити кунини белгилаш атрофидаги маълумотлар турлича талқин этилмоқда. Аввал
хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун Ишчи гуруҳ шуғулланмоқда.

🌙Уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайити куни – янги Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Ҳатто Ишчи гуруҳи вакиллари 🇺🇸АҚШ, 🇹🇷Туркия, 🇰🇷Жанубий Корея ва 🇷🇺Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда.

🔭 Хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олинган маълумотларга кўра, 2023 йил Рамазон ҳайити куни, яъни Шавволнинг янги ой фазаси шу йил 20 апрель, пайшанба куни 🇺🇿Тошкент вақти билан соат 09:12 да, 🇸🇦Саудия Арабистони вақти билан эса 07:12 да содир бўлади. Астраном олимлар хулосасига кўра, шу куни Шаввол ойи ҳилоли Ўзбекистон ҳудудида кўринмасада, лекин дунёнинг айрим минтақаларида кўриш мумкин бўлади.

🕌 Таъкидлаш жоизки, Ҳанафий фиқҳи манбаларида бир маконда янги ҳилол кўрилиши дунёдаги жами мусулмонларга Рамазон ҳайитини нишонлашни жоиз қилади. Бунга ҳанафий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларидан иборат жумҳур уламолар иттифоқ қилишган.

🌙 Шаръий масалалар ва астрономик ҳисоб-китобларга таянган ҳолда 1444 ҳижрий йил Шаввол ойи ҳилоли милодий 2023 йил 20 апрель куни Ер юзининг айрим ҳудудларда кузатилади. Шу боис, Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда. Айтиш мумкинки, АҚШ, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби бир қатор давлатлар томонидан жорий йил 21 апрель, жума кунини Рамазон ҳайити, деб эълон қилинди.

🌙 Фалакий ҳисоб бўйича ҳайит куни маълум бўлса-да, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар”, деган ҳадиси шарифларига асосан мазкур Ишчи гуруҳининг АҚШ, Туркия ва Ғарб давлатлардаги вакилларининг ҳилолни кузатиш тўғрисидаги охирги маълумотлари олингандан кейин 2023 йил 20 апрель куни якуний хулосалар тақдим этилади, инша Аллоҳ.

🕌 Қайд этиш керакки, ибодат масаласида доим эҳтиёт бўлиш лозим. Рамазон рўзасининг бошланиши ва тугаши фақат юрт муфтийси томонидан эълон қилинади, мўмин-мусулмонлар эса шу фатвога эргашишлари шарт бўлади.

❗️Демак, интернет сайтлари юритувчилари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ушбу масалада турли хабарларни тарқатиш орқали халқимизни асл вазиятдан чалғитмасликни илтимос қиламиз.

Шу кунларда Ўзбекистонда Рамазон ҳайити куни расмий манбаларда эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази
Fatvo.uz / @diniysavollar

#МУНОСАБАТ #РАМАЗОН_ҲАЙИТИ_КУНИ
⛔️ ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Бугун, 20 апрель куни соат 9:00 дан бошлаб Бухоро шаҳрининг И.Каримов кўчасида мавжуд умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларидаги йўл ётиқ чизиқларини чизиш, бўяш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу сабабли кенг жамоатчиликни туғилиши мумкин бўлган ноқулайликдан огоҳ қилиб, ушбу кўчаларни кесиб ўтувчи йўлларнинг вақти вақти билан ёпилишини маълум қиламиз.

Йўл ҳаракати иштирокчиларидан вазиятга тўғри баҳо берган ҳолда тартибга солувчининг ишораларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.

Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

🔶 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​⚡️Ҳурматли йўловчилар, техник сабабларга кўра 2023 йилнинг 16 апрель кунидан 2 май кунига қадар қуйидаги поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилади:

👉762-сонли “Тошкент — Бухоро” йўналиши
👉Тошкент 7:25 — Бухоро 11:25
👉770-сонли “Тошкент — Бухоро” йўналиши
👉Тошкент 8:56 — Бухоро 12:56
👉766-сонли “Тошкент — Бухоро” йўналиши
👉Тошкент 18:42 — Бухоро 22:41
👉761-сонли “Бухоро — Тошкент” йўналиши
👉Бухоро 15:46 — Тошкент 19:43
👉769-сонли “Бухоро — Тошкент” йўналиши
👉Бухоро 15:20 — Тошкент 19:17
👉765-сонли “Бухоро — Тошкент” йўналиши
👉Бухоро 4:22 — Тошкент 8:19
👉125-сонли “Андижон — Хива” йўналиши
👉Андижон 8:28 — Хива 6:58
👉128-сонли “Қўнғирот — Андижон” йўналиши
👉Қўнғирот 9:33 — Андижон 12:28
👉71-сонли “Олот — Тошкент” йўналиши
👉Олот 19:18 — Тошкент 5:34
👉53-сонли “Қўнғирот — Тошкент” йўналиши
👉Қўнғирот 11:10 — Тошкент 6:07
👉124-сонли “Тошкент — Волгоград” йўналиши
👉Тошкент 23:55 — Волгоград 9:31

Изоҳ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: chipta.railway.uz

🚉“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Пешку_тумани

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарорига мувофиқ 2022-2023 йиллар давомида автомобил йўлларини қуриш-таъмирлаш бўйича Пешку туманида жами 8 километрга яқин йўлларни бетонлаштириш ҳамда 100 километрдан ортиқ йўлларни асфальтлаштириш дастурга киритилган бўлиб, айни дамда дастур доирасида йўлларни бетонлаштириш, асфальтлаштириш ишлари жадал давом этмоқда.

Хусусан, туманнинг "Кучоқ" МФЙ 4,4 км ички йўллар асфальтлаштириш белгиланган бўлиб, ҳозирда маҳалланинг "Қучоқ", "Манғитон" ва "Наберахўжа" қишлоқларининг ички йўлларига асфальт ётқизиш бошланган. "ТАХИАТОШ ЙЎЛЛАРДАН МУНТАЗАМ ФОЙДАЛАНИШ" МЧЖ йўлсозлари томонидан 1.8 млрд сўмлик ишлар бажарилиши режалаштирилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#2023_йил_1_майдан

Президент Фармонига кўра, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.

🔰 Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида:

▫️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;
▫️базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–270-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Фармони

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 21 апрель (шаввол ойи 1 куни) жума кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

🌙 Шунга кўра 2023 йил 21 апрель жума куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

🌙 Рамазон ҳайити намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари:

1. Андижон вилояти 05:50
2. Бухоро вилояти 06:20
3. Жиззах вилояти 06:10
4. Навоий вилояти 06:20
5. Наманган вилояти 05:50
6. Самарқанд вилояти 06:20
7. Сирдарё вилояти 06:00
8. Сурхондарё вилояти 06:15
9. Тошкент вилояти 06:00
10. Тошкент шаҳри 06:00
11. Фарғона вилояти 05:50
12. Хоразм вилояти 06:30
13. Қашқадарё вилояти 06:20
14. Қорақалпоғистон Республикаси 06:40

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ЭЪТИРОФ

Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг биринчи (туман/шаҳар) босқичи ғолиб мактаблари

Аввал хабар берганимдек, кеча, 19 апрель куни Республикадаги барча туман(шаҳар)ларда танловнинг биринчи босқичининг 2-тури бўйича иштирокчи мактабларнинг 7-9-синф ўқувчиларидан тузилган 5 нафар терма жамоа аъзоларининг хорижий тилларни билиш даражасини баҳолаш жараёнлари ўтказилди.
Мазкур танловнинг биринчи (туман/шаҳар) босқичига Бухоро вилоятидаги хорижий тилларни ўқитишда ихтисослаштирилмаган 486 та мактаб жамоалари иштирок этишди.

Туман(шаҳар) ҳокимлари танловнинг очилиш маросимларида иштирок этишлари ўқувчиларга, мактаб жамоаларига кўтаринки руҳ бағишлади.

Мактаб жамоалари 2 та тур бўйича ўзаро беллашдилар.

1-тур: Хорижий тилларни ўқитиш бўйича мактабнинг асосий кўрсаткичларини баҳолаш:
Бунда:
1.1. Хорижий тил ўқитувчиларининг малака тоифасига эгалиги;
1.2. Хорижий тил ўқитувчиларининг халқаро имтиҳон тизимлари бўйича махсус сертификатларга эгалиги;
1.3. Мактабда хорижий тил ўргатиш бўйича таълим хизматлари кўрсатишнинг йўлга қўйилганлиги;
1.4. Ўқувчиларнинг олимпиада ва танловларда эришган натижалари;

2-тур: Мактаб (7-9-синф ўқувчиларидан иборат (5 нафар) терма жамоасининг хорижий тилларни билиш даражаси:
Бунда:
Мактаб жамоасининг ҳар бир аъзоси тест топшириқлари воситасида синовлар жараёнида индивидуал баҳоланиб, иштирокчиларнинг натижалари умумлаштирилди.

1-тур (асосий кўрсаткичлар) ва 2-тур (ўқувчиларнинг хорижий тил бўйича билими)га қўйилган баллар қўшилган ҳолда мактабнинг умумий натижаси чиқарилиб, ғолиб мактаблар аниқланди.

Танловнинг биринчи(туман/шаҳар) босқич ғолиб мактаблари:

Бухоро шаҳар:
🥇29-IDUM
🥈20-мактаб
🥉40-мактаб

Когон шаҳар:
🥇9-мактаб
🥈8-мактаб
🥉3-мактаб

Бухоро тумани
🥇1-мактаб
🥈25-мактаб
🥉18-мактаб

Вобкент тумани
🥇2-мактаб
🥈10-мактаб
🥉8-мактаб

Жондор тумани
🥇27-мактаб
🥈8-мактаб
🥉10-мактаб

Когон тумани
🥇18-мактаб
🥈16-мактаб
🥉3-мактаб

Олот тумани
🥇33-мактаб
🥈1-ИДУМ
🥉30-мактаб

Пешкў тумани
🥇2-мактаб
🥈36-мактаб
🥉1-ИДУМ

Ромитан тумани
🥇6-мактаб
🥈12-мактаб
🥉35-мактаб

Қоракўл тумани
🥇26-мактаб
🥈15-ИДУМ
🥉5-мактаб

Қоровулбозор тумани
🥇1-мактаб
🥈8-ИДУМ
🥉2-мактаб

Шофиркон тумани
🥇54-мактаб
🥈55-ИДУМ
🥉11-мактаб

Ғиждувон тумани
🥇6-мактаб
🥈29-мактаб
🥉60-ИДУМ

Танловнинг биринчи босқич ғолиб мактаблари:
🥇1-ўрин учун100 миллион сўм
🥈2-ўрин учун75 миллион сўм
🥉3-ўрин учун50 миллион сўм миқдоридаги пул маблағлари билан тақдирланади.

Айни кунларда, Президент соврини туман(шаҳар) ҳокимлари томонидан ғолиб мактабларга тантанали топширилмоқда, бундан ташқари ғолиб жамоа аъзо (ўқувчи ва ўқитувчи)лари ҳокимликнинг қўшимча пул маблағлари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланмоқдалар.

Танловнинг иккинчи (вилоят) босқичи Жорий йилнинг 18 май куни ўтказилади. Танловда биринчи босқичда 1-ўрин олган мактаб жамоалари иштирок этадилар.

🥇1-ўрин учун — 250 миллион сўм,
🥈2-ўрин учун — 200 миллион сўм,
🥉3-ўрин учун — 150 миллион сўм миқдоридаги пул маблағлари билан тақдирланади.

Ғолиб жамоаларни табриклайман!

@Baxtiyor_Tuyev

Каналга қўшилиш | Савол юбориш | Гуруҳга қўшилиш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Gijduvon_tumani
#hunarmandchilik

Ғиждувон тумани "Вазиршоҳ" МФЙ Бўйрабофлар қишлоғида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган бўйрабофлик ҳунари ҳақида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️ Бухоро вилоятида 9 800 гa яқин мол-мулклар E-auksion.uz савдоларида сотилмоқда!

🔶
Давлат активлари 46 та
🔹 Давлат мулкини ижарага бериш 925 тa
🔹 Кўчмас мулк 152 ta
🔹 Автотранспорт 90 ta
🔶 Yer uchastkalari 3753 ta
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун 2840 ta
Якка тартибда уй-жой учун 42 ta
Кўп қаватли уй-жой учун 14 ta
Ёшлар саноат зонаси учун 242 ta
Кичик саноат зона учун 156 ta
Эркин саноат зона учун 448 ta
Халқаро йўллар бўйида хизмат кўрсатиш 4 ta
Нодавлат умумтаълим ва МТМ учун 7 ta
🔹 Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи 48 ta
🔹 Кўчма савдо жойлари 1923 ta
🔹 Махсус техника 67 ta
🔹 Банкрот корхоналар мулклари 76 ta
🔹 Бошқа мулклар 44 ta
🔶 "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ мулклари 261 ta

"E-AUKSION" мобил иловасини юклаб олинг!
⬇️App Store ⬇️Google Play

Савдоларда қатнашиш учун қўлланма (кўриш)
📱+99899 207 26 04
📱+99899 207 36 04

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#LIVE
⚡️"Раҳбар ва ёшлар" учрашуви

Бугун, 20 апрель куни вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Миржамол Миралимов вилоят 3-сектор ҳудудига қарашли Шофиркон туманида истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашди.

Учрашув давомида ёшларининг муаммолар ҳамда таклифлар ўрганилиб, ўзаро мулоқотда улар томонидан кўтарилган мурожаатлар тингланди.

Ўтказилган юзма-юз очиқ мулоқотда, ёшлар томонидан банк имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши, тадбиркорлик учун ер майдони ажратишда амалий ёрдам бериш, иш билан таъминлаш, мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришда имтиёзлардан фойдаланиш ва бошқа ижтимоий муаммолар бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Асосий эътибор мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube