BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77K photos
10.9K videos
22 files
39.3K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон 24” телерадиоканали | “Янгиликлар 24” информацион дастури: Бухорода қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича семинар ўтказилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Очиқ бюджет” ахборот порталида “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсумига старт берилди

Туман (шаҳар) бюджетларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун режалаштирилган маблағларнинг камида 50% қисмини фуқаролар фикри асосида йўналтиришини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсуми учун 312 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида таклиф киритиш жараёни жорий йилнинг 27 апрель санасига қадар давом этади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёнлари 28 апрелдан 7 май кунига қадар ўтказилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар дам олиш кунлари:

▫️22 апрель —шанба;
▫️23 апрель— якшанба;
▫️24 апрель — душанба (кўчирилган дам олиш).

Яъни, 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрел — шанба эса иш куни бўлади.

❗️Агар 22 апрель — шанба Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрель — жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Олий Мажлис Сенати фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари Қўмитаси раиси Бухоро шаҳридаги оилавий болалар уйларида бўлди

🔹Олий Мажлис Сенати фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси вилоятимизга хизмат сафари давомида Бухоро шаҳридаги 2-, 6- ва 9-сонли Оилавий болалар уйларида ҳам бўлди.

🔹Оилалар тарбиясига олинган болаларнинг бекаму-кўст ҳаёт кечириши ва сифатли таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

🔹Ота-она меҳрини ҳис қилиб яшаётган Маттиевлар оиласидаги 6 нафар ўғил болалар, Асатуллаевлар оиласидаги 7 нафар жажжи болажонлар, Жўраевлар тарбиясидаги 5 нафар ўғил-қизлар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг орзу-истаклари ва келажакдаги мақсадлари билан қизиқди.

🔹Уларнинг бахтли келажаги учун давлатимиз томонидан ҳамиша эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганини эътироф этар экан, шу юртга муносиб фарзанд бўлишларига ишонч билдирди ва уларга китоблар совға қилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Гулзоданинг ютуқлари кўп

Бухоро давлат университети филология факультети 4-босқич талабаси, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Гулзода Ғайратова 1999 йилда Пешку туманида туғилган.

2022 йилда Навоий номли давлат стипендияси соҳибаси, 2020 йилдан буён “Республика ёш олимлари кенгаши” аъзоси.

“Эркин Аъзам ҳикояларини таълим жараёнида ўрганиш” (2021), “Шароф Рашидов асарларини таълим жараёнида интерфаол усулда ўрганиш” (2022) номли услубий қўлланмалари, “Дилроз” (2016), “Соғинч соҳилларидан сатрлар” (2017),“Мўъжизалар мамлакати”, “Мухлис” (2018), “Насрий чизгилар” (2022) номли қисса ва ҳикоялар тўпламлари нашр этилган.

2022 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ўзбекистонлик эканлигимдан фахрланаман!” мавзусида ўтказилган “Энг яхши мақола” республика кўрик-танловида 1-ўринни эгаллаган. “Genesis world writers community” халқаро ёзувчилар жамоаси аъзоси ва халқаро миқёсда ташкил этилган ҳикоялар танловида ҳакамлик гувоҳномаси, уюшманинг икки йиллик юбилейи муносабати билан “Star Performer Award” мукофоти билан тақдирланган. Қирғизистон Республикаси “Мақпал креатив” ижодий уюшмасининг халқаро холис хизматлари учун эсдалик нишони, Қозоғистон Республикаси “Чинор япроқлари” ёш истеъдодлар иттифоқи томонидан “Моҳир қаламкаш”, “Қос қанат” жамғармаси томонидан “Құрметті мүше” эсдалик нишонлари билан тақдирланган.

Ҳиндистоннинг халқаро “Story Mirror” таҳририяти томонидан адабиётни тарғиб килишда фаоллиги учун “Literary Lieutenant” даражаси билан тақдирланган.

Бугунги кунда Гулзода Пешку туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабида она тили ва адабиёт фан тўгарагини ташкил этиб, мактаб ўқувчиларига мазкур фанлар бўйича билимларни ўзлаштиришда яқиндан кўмаклашиш билан бирга, бадиий ижод билан шуғулланиб келмоқда.

Тоҳир Истатов,
“Бухоронома” фотомухбири

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дақиқа | Тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими ва “103” станцияси фойдаланишга топширилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube