BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.4K subscribers
78.2K photos
11K videos
23 files
39.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
⚡️Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси муддатли ҳарбий хизматчилари кўҳна Арк қўрғони майдонида "Она ватанга содиқлик қасамёди"ни қабул қилдилар

Сўзимиз аввалида маълумот ўрнида айтиб ўтишни жоиз топдик, ўрта асрлардан қиролликлар ҳарбий қўшинларининг сараланган имтиёзли қисми гвардия атамаси остида жаранг сочган. Айни кунларда эса демократик давлатларнинг Миллий гвардияси - ҳар қандай вазиятда ўзига юклатилган вазифани муваффақиятли бажара олиш қобилиятига эга, жисмонан бақувват, маънан етук, профессионал тайёр ҳарбий хизматчи ва ходимлардан сараланади.

Шу боис, Миллий гвардия сафларида хизматни ўташ учун ҳам юқоридаги талабларга тўла жавоб берадиган, забардаст йигитлар қабул қилиниб, жанговор синовларда тобланади ҳамда ўз қасамёдига содиқлиги билан барча куч тузилмаларига ўрнак бўлиб келмоқда.

2017 йилнинг 4 август кунида давлатимиз раҳбарининг Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилди. Шу билан бирга, 2020 йилнинг 18 ноябрида "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида"ги Қонун имзоланиб Миллий гвардиянинг фаолияти қонуний мустаҳкамланди.

Эътироф этиш жоизки, ўтган қисқа давр мобайнида Ўзбекистон Миллий гвардияси Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари орасида муҳим бўғин бўлиб шаклланди ва ўз муносиб ўринга эга бўлди.

Жорий йилнинг 15 апрель санасида давлатимиз ҳамда халқимиз ишончини оқлашга аҳд қилган, аскарлик либосини кийиб, бошланғич ҳарбий ҳамда умумқўшин тайёргарлик машғулотларида армия ҳақида муайян тасаввурга эга бўлган, зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис эта оладиган ана шундай сараланган, мард ва жасур ўғлонларимиз ҳарбий қасамёд қабул қилдилар.

Тадбирда, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти, Қўриқлаш бошқармаси, ҳарбий прокуратура, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти бўлими масъуллари иштирок этишди ҳамда навқирон йигитларга қарата ўзларининг самимий тилакларини билдириб, аскарларга "Президент совғалари" ни тақдим этишди.

Таъкидлаш жоизки, ориятни, ғурур ва садоқатни ҳамма нарсадан устун қўядиган халқимиз учун ҳарбий қасамёд — бу шунчаки расмий тадбир эмас, балки йигитлик шаъни, ору номусини ўртага қўйиб, ўз зиммасидаги масъулиятли ҳамда шарафли бурчини адо этишга бел боғлаб, аҳду паймон қилиш маросимидир.

Айни шу сабабдан, Миллий гвардия сафида ҳарбий хизматни бошлаётган навқирон, ҳар томонлама баркамол йигитларнинг “Мен, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ҳарбий хизматга кирар эканман, Ўзбекистон халқи ва Президентига садоқатли бўлишга, ҳарбий қасамёдга, Жанговар Байроққа содиқ қолишга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талабларини ва хизмат бурчимни сўзсиз ва виждонан бажаришга, ҳар қандай шароитда хиёнат ва сотқинлик қилмасликка, жанговар шайлик учун шахсан жавобгар бўлишга, мардлик ва фидокорлик билан ўз ҳаётимни аямасдан халқ ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қасамёд қиламан” деб тантанали янграган жанговар онтларидан тадбирга йиғилганларнинг қалблари ларзага келганлиги, шубҳасиз.

Тадбирда, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилиб, тадбирнинг янада қизғин ўтишига сабабчи бўлишди.

Қайд этиш жоиз, бу йилги "Ватанга қасамёд" қабул қилишга бағишланган тантанали тадбир одатдагидан фарқли равишда, Бухоро вилоятининг қадим ўтмишини акс эттирувчи кўҳна Арк қўрғони майдонида ташкил этилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон 24” телерадиоканали | “Янгиликлар 24” информацион дастури: Бухорода қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича семинар ўтказилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Очиқ бюджет” ахборот порталида “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсумига старт берилди

Туман (шаҳар) бюджетларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун режалаштирилган маблағларнинг камида 50% қисмини фуқаролар фикри асосида йўналтиришини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсуми учун 312 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида таклиф киритиш жараёни жорий йилнинг 27 апрель санасига қадар давом этади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёнлари 28 апрелдан 7 май кунига қадар ўтказилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар дам олиш кунлари:

▫️22 апрель —шанба;
▫️23 апрель— якшанба;
▫️24 апрель — душанба (кўчирилган дам олиш).

Яъни, 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрел — шанба эса иш куни бўлади.

❗️Агар 22 апрель — шанба Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрель — жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Олий Мажлис Сенати фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари Қўмитаси раиси Бухоро шаҳридаги оилавий болалар уйларида бўлди

🔹Олий Мажлис Сенати фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси вилоятимизга хизмат сафари давомида Бухоро шаҳридаги 2-, 6- ва 9-сонли Оилавий болалар уйларида ҳам бўлди.

🔹Оилалар тарбиясига олинган болаларнинг бекаму-кўст ҳаёт кечириши ва сифатли таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

🔹Ота-она меҳрини ҳис қилиб яшаётган Маттиевлар оиласидаги 6 нафар ўғил болалар, Асатуллаевлар оиласидаги 7 нафар жажжи болажонлар, Жўраевлар тарбиясидаги 5 нафар ўғил-қизлар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг орзу-истаклари ва келажакдаги мақсадлари билан қизиқди.

🔹Уларнинг бахтли келажаги учун давлатимиз томонидан ҳамиша эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганини эътироф этар экан, шу юртга муносиб фарзанд бўлишларига ишонч билдирди ва уларга китоблар совға қилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube