BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.5K subscribers
78.1K photos
11K videos
23 files
39.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#Халқаро_қушлар_куни

Аввал хабар берганимиздек бугун, 1 апрель “Халқаро қушлар куни” муносабати билан Табиат ресурслари вазирлиги вилоят бошқармаси ташаббуси билан Бухоро шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида "Қушларни асрайлик" Республика танловини вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловда рўйхатдан ўтган 100 нафарга яқин иштирокчилар қатнашди. Иштирокчилар шу ернинг ўзида қуш инларини ясаб кўрсатишди. Қўл меҳнати ёрдамида ясалган қуш уялари ҳакамлар ҳаяти томонидан баҳоланиб борилди. Шунингдек, танлов доирасида театрлаштирилган саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.

Якуний натижаларга кўра биринчи ўринга Бухоро шаҳар касб-ҳунар мактаби жамоаси эгалик қилган бўлса, фахрли иккинчи ва учинчи ўринга Бухоро давлат университети ҳамда Шофиркон туман ихтисослаштирилган мактаб жамоаларига насиб қилди. Ғолиб, совриндорлар ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Танлов жараёнларида вилоят ҳокими Ботир Запиров ҳам иштирок этди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Yangilanayotgan yurt" | Жондор туманидаги янгиланишлар ва олиб борилаётган ислоҳотлар самараси хусусида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Olot_tumani

Олот тумани "Халифа" КСЗда лойиҳа қиймати 13 млн АҚШ долларига тенг "Олот Асака текстиль" йигирув-тўқув корхонаси барпо этилмоқда. Мутасаддилар мазкур объектда ҳам бўлиб, лойиҳа ташаббускорлари билан суҳбатлашиб, муаммолари ўрганилди.

Лойиҳа тўла қувватда иш бошласа, 1 000 та иш ўрни яратилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Азиз ёшлар ва ота-оналар!

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов ташаббуси билан вилоятимизда ёшларни ахборот технологиялари соҳасида бандлигини таъминлаш, IT-таълимни ривожлантириш, ҳудудларнинг IT-хизматлар экспортини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ёшларни сердаромад ҳамда замонавий касб эгаси (фрилансер) бўлишига шунингдек мустақил даромад топишига яқиндан кўмаклашиш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУК томонидан ижтимоий сўровнома ташкил этилди.

Қуйидаги ҳавола орқали сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз:
📌 https://forms.gle/YvYS3S7mxdxLwfuS7

Дастурлаш, компьютер саводхонлиги, мобил дастурлаш, робототехника, график дизайн курсларида биргаликда иштирок этайлик ва мақсадимиз сари биринчи қадамни босайлик!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Qorakul_tumani

Қоракўл туманида 3 та кичик саноат зонасида қиймати 21,3 млрд сўмлик 5 та йирик лойиҳа амалга оширилиши ва натижада 51 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Сарф этилаётган маблағнинг 3,5 млрд сўми ташаббускорлар, 17,8 млрд сўми банк кредити ҳисобидан.

Мутасаддилар "Хўжалар" КСЗда бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган янги лойиҳаларнинг истиқболини кенг муҳокама қилишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube