BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.5K subscribers
78.1K photos
11K videos
23 files
39.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Навбатдаги сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ҳафтанинг ҳар жума куни, вилоятлар ва шунингдек, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари масъул ходимлари учун мунтазам ташкил этиб келинаётган сиёсий маърифат соатининг бугун, навбатдаги сабоғида давлат фуқаролик хизматчиларига якунланаётган ҳафтада юртимиз сиёсий–ижтимоий ҳаётида рўй берган воқеа-ҳодисалар ҳақида атрофлича ахборот берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️БУГУН КАТТА ФУТБОЛ

Суперлига. 4-тур

СУРХОН — БУХОРО

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Александер Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов.
Захира ҳаками: Султонмурод Абдураҳмонов.

ВАР: Раҳимбек Каримов.
АВАР: Кристина Середа

Назоратчи: Зокир Қодиров.
Комиссар: Аббос Аҳроров.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Президентимиз Нукусдаги Алтин жағис маҳалласида бўлганида, сумалак пишираётган аёллар билан ҳам илиқ суҳбатлашди

Вчера, посещая махаллю Алтын-жагыс в Нукусе, Президент тепло пообщался и с женщинами, готовившими сумаляк

Facebook|Instagram|Twitter
​​#tanlov
#ekologiya
#qushlarniasraylik

❗️Табиат ресурслари вазирлиги 1 апрель — "Халқаро қушлар куни" муносабати билан "Қушларни асрайлик" Республика танловини эълон қилади.

📜 Танлов шартлари жуда ҳам оддий. Шинам ва чиройли қуш уясини ясанг ҳамда ғолиб бўлинг.
Танловда иштирок этиш учун 👉@uzecoilm_bot орқали рўйхатдан ўтинг ва ўз иқтидорингизни намоён этинг!

🎁 Танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

📣 Танлов 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида бўлиб ўтади.

👉 Танлов шартлари ҳақида батафсил маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин: https://teletype.in/@uzecoilm/qushlarkuni

Рўйхатдан ўтиш 30 март куни якунланади!

Танлов 1 апрель куни Республикамиз барча ҳудудларининг истироҳат боғлари ва жамоат паркларида ўтказилади.

📍 Танловнинг Тошкент шаҳри босқичи Ботаника боғида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотлар учун:
📞 +998996339942 ва https://t.iss.one/uzecoilm

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Табиат ресурслари вазирлиги 1 апрель — "Халқаро қушлар куни" муносабати билан "Қушларни асрайлик" Республика танловини эълон қилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларда қатнаш учун янги автобуслар олиб келинди.

Йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва вилоятимизнинг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида "All Comfort" МЧЖ томонидан, Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган YUTONG русумли 10 та янги автобуслар олиб келинди.

Мазкур автобуслардан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида 701-сонли "Бухоро-Тошкент-Бухоро" йўналишида хизмат кўрсатиш учун бириктирилиши режалаштирилган.

Ушбу қўшимча автобусларнинг жойлаштирилиши "Бухоро-Тошкент-Бухоро" йўналишида кунига қўшимча 550 та йўловчини ташиш имконини беради.

Келгусида корхона фаолияти янада кенгайтирилиб, Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлардан келиб чиқиб, янги туристик йўналишларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қорақалпоғистондан Хоразм вилоятига келди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл из Каракалпакстана в Хорезмскую область с рабочей поездкой.

#Mirziyoyev #safar #Xorazm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Табиатни чиқиндилардан тозалаш акцияси

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Вобкент _тумани

Равон йўл қуриш, ёз ва қиш чилласида айнан йўлларда дуч келинадиган қийинчиликларга барҳам бериш мақсадида шу кеча-кундузда Вобкент туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, бу борада ички йўллар ҳам босқичма-босқич таъмирланиб, асфальт-бетон қилинаётгани аҳолига катта қулайликдир.

Вобкент туманида кўчалар ва қишлоқ йўлларини таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар навбати "Латифсобунгар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Қатаған, Латифсобунгар ва Талпушмон қишлоқлари, шунингдек "Қурувчи" маҳалласининг Ўзбекистон кўчаларига етиб келди. Ҳозирги вақтда "Латифсобунгар" маҳалласининг 6600 метр ички кўчалари асфалътлаштирилиб, "Қурувчи" маҳалласининг Ўзбекистон кўчаларидаги 1800 метр масофадаги ички йўллар бетонлаштирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube