BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
33.3K subscribers
88.3K photos
11.7K videos
23 files
41.3K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️⚡️ Қоровулбозор туманида наслли қорамолчиликни ривожлантириш истиқболлари инвестиция лойиҳалари асосида ривожланмоқда.

Қоровулбозор туманидаги “Buxoro Agroklaster Chorva” МЧЖ да наслли қора мол зотларини кўпайтириш, халқимиз дастурхонини сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш ва энг асосийси чорвачиликда маҳсулдор наслли мол зотларини кўпайтириш мақсадида бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда.

2021 йилда ишга туширилган мазкур чорвачилик копплекси замон талаблари асосида жиҳозланган бўлиб, вилоятимиздаги йирик чорва комплексиларидан биридир.

Жорий йилда ушбу чорвачилик комплекси навбатдаги инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга киришди. Наслли қора моллар, уруғлар ва эмбрионлар соҳасида немис генетикаси экспортига ихтисослашган соҳада 30 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган Германиянинг Zve Zuchtvieh-Export GmbH корхонаси ва жамият мутасаддилари билан ўтказилган музокаралар ва ўрганишлар натижасига кўра тузилган шартномага кўра АТ “Халқ банк” Бухоро вилоят филиали томонидан қиймати 1,3 млн АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит линияси ресурслари ҳисобига швед, симментал ва қизил Дания зотли жами 489 бош қора моллар сотиб олиш жарёнлари бошланди.

Шартномага кўра, наслли қора моллар хорижий ҳамкор томонидан шартнома келишуви шартларига асосан босқичма-босқич олиб келмоқда.

Ҳозирда олиб келинган наслли қора моллар чорва мажмуасида соҳада чуқур билим, тажриба ва малакага эга мутахасиссислар, зоотехниклар назорати остида ҳудуд иқлим ва озуқа шароитларига мошлаштириш жараёнида парвариш этилмоқда.

Жамият негизида мазкур амалга оширилаётган лойиҳа туманимизда соҳа ривожланиш истиқболларининг янада ривожланишига ижобий натижасини кўрсатмай қолмайди албатта.

✍️ Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​#tanlov
#ekologiya
#qushlarniasraylik

❗️Табиат ресурслари вазирлиги 1 апрель — "Халқаро қушлар куни" муносабати билан "Қушларни асрайлик" Республика танловини эълон қилади.

📜 Танлов шартлари жуда ҳам оддий. Шинам ва чиройли қуш уясини ясанг ҳамда ғолиб бўлинг.
Танловда иштирок этиш учун 👉@uzecoilm_bot орқали рўйхатдан ўтинг ва ўз иқтидорингизни намоён этинг!

🎁 Танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

📣 Танлов 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида бўлиб ўтади.

👉 Танлов шартлари ҳақида батафсил маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин: https://teletype.in/@uzecoilm/qushlarkuni

Рўйхатдан ўтиш 30 март куни якунланади!

Танлов 1 апрель куни Республикамиз барча ҳудудларининг истироҳат боғлари ва жамоат паркларида ўтказилади.

📍 Танловнинг Тошкент шаҳри босқичи Ботаника боғида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотлар учун:
📞 +998996339942 ва https://t.iss.one/uzecoilm

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Кунлик Рамазон ойи тақвими (Бухоро вилояти учун)

Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

📣Қадрли бухороликлар!

🟣Жорий йилнинг 31 март куни Бухоро шаҳридаги Фавворалар майдонида “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида Ёшлар сайли ўтказилади.

🎤🎼🎹Унда эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари сиз азиз бухороликлар учун куйлайди.

🟡Ёшлар сайли доирасида бир қатор интерактив лойиҳалар, спорт мусобақалари ва интеллектуал ўйинлар ҳам ташкил этилиши режелаштирилган бўлиб, СИЗ уларда иштирок этишингиз ва турли совғаларга эга бўлишингиз мумкин.

🔊Барчангизни ёшлар байрамида кутамиз!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Навбатдаги сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ҳафтанинг ҳар жума куни, вилоятлар ва шунингдек, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари масъул ходимлари учун мунтазам ташкил этиб келинаётган сиёсий маърифат соатининг бугун, навбатдаги сабоғида давлат фуқаролик хизматчиларига якунланаётган ҳафтада юртимиз сиёсий–ижтимоий ҳаётида рўй берган воқеа-ҳодисалар ҳақида атрофлича ахборот берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube