#live
#hududlar_hayoti
#Buxoro_tumani
Жорий йилда Бухоро туманида 260 та фермер хўжаликлари тасарруфидаги 7 770 гектар ер майдонида пахта етиштирилиши кўзда тутилган.
Шу йил 8 март куни "Истиқбол" ҳудудидаги "Шариф Мирзо" фермер хўжалиги ерида вилоят семинари ўтказилиб, чигит экиш мавсумига старт берилган эди.
Зокир Қодиров раҳбарлигидаги хўжалик 20 гектар майдонда плёнка остига Бухоро - 8 навли пахта уруғи қадашган. Ҳозирда чигит бир текис униб чиққан. Хўжалик томонидан 3 гектар ер майдони аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ажратиб берилган. Аммо мазкур контурнинг деярли ярми бўм-бўш турибди. Аукцион билан боғлиқ муаммолар ечим топмаган. Шунингдек, дала четларига тут экилмаган. Экилган ток ва ошқовоқ кўчатлари парваришига эътибор қаратилмаган.
Вилоят ҳокими ана шундай агротехник тадбирларнинг ўз вақтида бажарилмаётгани учун тегишли мутасаддилар фаолиятига танқидий баҳо берди. Уларга вазиятни ўнглаш бўйича вазифалар юклади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Юлдузли маданият карвони” Бухорода
Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида эл севган санъаткорлар билан “Юлдузли маданият карвони” лойиҳаси доирасида катта концерт дастурлари ташкил этилмоқда.
Худди шундай концерт дастури Бухорода ҳам ўтказилади.
Қачон дейсизми?! Фурсат яқин.
30 март куни соат 18.00да. Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази биноси олд майдонида.
Ҳа-я, концерт давомида викториналарда иштирок этиб, қимматбаҳо совға ютиб олишингиз мумкин.
Дарвоқе, концертга кириш БЕПУЛ.
Албатта, келинг. Чунки бу айнан Сиз учун!

📢 ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
⛔️ Бухоро шаҳридаги айрим йўллар вақтинча ёпилади
Ҳурматли фуқаролар ва вилоятимиз меҳмонлари!
Жорий йилнинг 30 март куни Бухоро шаҳрида “Баҳор нафаси” ва “Маданият карвони” шаклидаги гастрол-концертини ўтказилиши муносабати билан жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати, ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бухоро шаҳар ҳокимининг тегишли фармойишига асосан соат 15:00 дан 21:00 гача Бухоро шаҳрининг “М.Иқбол”, “И.Мўминов” ва “Навоийшох” кўчаларида вақтинча автомошиналар ҳаракати чекланади.
‼️Бу борада барча ҳайдовчилардан👮🏻тартибга солувчи ходимларнинг ишоралари ва йўл ⛔️ белгилари талабларига риоя қилишларини сўраймиз.
Вилоят ИИБ Ахборот хизмати

#Vobkent_tumani
Вобкентлик деҳқонлар бу йил қарийб 10 минг гектар ерга чигит қадашмоқда. Унинг 350 гектари "Garden Бухоро агрокластер" МЧЖ шаклида пахта тўқимачилик кластери ҳиссасига тўғри келади. Ботир Зарипов кластернинг "Косари" ҳудудидаги майдонларида бораётган экиш ишларини кўздан кечирди.
Кластер ва ҳокимлик масъулларига экиш ишларини жадаллаштириш, дала четларига тут, ток, ошқовоқ экиш бўйича топшириқлар берди.

❇️ОЛИС ҚОРОВУЛБОЗОР ТУМАНИДАГИ БИР МАКТАБНИНГ 7 НАФАР ЎҚИТУВЧИСИ ЭНДИЛИКДА ВАЗИР ЖАМҒАРМАСИДАН УСТАМА ОЛИШАДИГАН БЎЛИШДИ
🔹Қоровулбозор туманидаги 1-умумтаълим мактабида айни пайтда 84 нафар ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 26 нафари олий, 23 нафари 1-, 20 нафари 2 малака тоифасига эга.
🔹-Гарчанд олис ҳудудда бўлсак-да, жамоамиздаги ҳар бир ўқитувчи яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўз истеъдоди ва маҳоратини намоён этишга астойдил ҳаракат қиляпти, -дейди мактаб директори Сарвия Кулджанова
Батафсил

#Ҳудудлар_ҳаёти
#Ғиждувон_тумани
Ғиждувон тумани "Зарафшон" ҳудудидаги "Ферузабону" фермер хўжалиги ихтиёрида 20 гектар ер мавжуд. Камтар Тожиддинов раҳбарлигидаги хўжалик тасарруфидаги 16 гектар майдонга Бухоро-8 навли чигит қадамоқда. 4 гектар ерда эса ғалла парвариш қилинмоқда.
Вилоят ҳокими мазкур хўжаликда бораётган экиш ва ғалла парвариши ишларини кўздан кечирди.
Маълумотларга кўра, туманда 286 та пахтачилик-ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари 9 300 гектар майдонда пахта етиштириши кўзда тутилган.