BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.7K photos
10.8K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#online
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

"Пўлоти" маҳалласида яшовчи Зилола Эгамованинг ўғли Оғабек 23 ёшда. Икки қиздан кейин ёлғиз ўғил елкасига рўзғор юки анча вақтли тушди.

— Даромад топишнинг энг мақбул йўли — тадбиркорликда, деб ўйладим. Дастлаб бройлер боқиб сотдим. Кейин тухум. Бир куни ҳоким ёрдамчиси келиб, иссиқхона қурсак, помидорми, бодрингми эксанг, шунга нима дейсан деб қолди. Мен қулупнай етиштирмоқчиман, дедим.

Шундан кейин Тошкентга бориб тажрибали қулупнайчилардан ўрганиб келдим. Кредит асосида 2 сотих иссиқхона қурдик. Кўчат сотиб олиб ишга киришдик. Очиғи, қиш мавсумидаги совуқда роса қийналдик. Ҳозир ҳаммаси жойига тушиб кетди. Кўчатлар тўлиқ ҳосилга кирди. Ҳар куни килограмини 170 минг сўмдан улгуржи нархда сотиб келяпман. Июнь ойига қадар ҳосил беришини ҳисобга олсак, иссиқхонадан шу йил 50 млн даромад кўзлаб турибман, - дейди Оғабек.

Вилоят ҳокими Оғабек билан мулоқотда иссиқхонани янада кенгайтириш юзасидан мулоқот қилди. Бу борада унга ёрдам бериш бўйича таклифларини билдирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Қоракўл_тумани

Ўрганишларнинг навбатдаги манзили Қоракўл тумани бўлди. "Дарғали" ҳудудидаги «Янгибой Очил пахтакор» фермер хўжалиги ихтиёрида 47 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, унинг барчасига жорий йилда Бухоро-8 навли чигит қадалмоқда.

Эътиборлиси, "Мергантекс" пахта-тўқимачилик кластери кўмаги билан чигит плёнка остига қадалиб, дала майдонларига томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилмокда.

— Белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида олиб борганимиз, айниқса, томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилганимиз, зарур ресурсларнинг ўз вақтида етказиб берилгани боис ҳосилдорликни 60 центнерга етқаздик. Бу йил 70 центнерни кўзлаб турибмиз, – дейди фермер.

Маълумот учун, Қоракўл туманида жорий йил пахта ҳосили учун 8 минг 954 гектар майдонда пахта етиштирилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#4_sektor
#Qorovulbozor_tumani

Айни пайтда вилоят 4-сектор раҳбари М.Маматханов сектор ҳудудига кирувчи Қоровулбозор туманида туман ишчи гуруҳлари аъзолари ва пахтачилик кластери масъуллари иштирокида далаларга чигит экиш ҳолатини ўрганиш мақсадида қатор объектларни кўздан кечирмоқда.

Таъкидланишича, Қоровулбозор туманида 2023 йилда пахта хом-ашёси етказиб бериш бўйича 154 та фермер хўжаликлари билан 5 318 гектар майдонда 14 710 тонна пахта хом-ашёсини етиштириш бўйича контрактация шартномалари тузилган.

М.Маматханов далаларда чигит экиш жараёни билан танишиб, масъулларга пахта экиладиган майдонлар четларида тут, узум кўчатлари, зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилиш билан бирга қўшимча даромад олишга қаратилган мойчечак, саримсоқпиёз, қовоқ ҳамда бошқа экинларни экиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Вилоят солиқ бошқармаси матбуот хизмати.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Муқаддас Рамазон ойи кириб келгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат ва дин арбобларидан қутловлар келмоқда.

В связи с наступлением священного месяца Рамазан на имя Президента Республики Узбекистан поступают искренние поздравления глав зарубежных государств и правительств, руководителей международных организаций, видных общественных и религиозных деятелей.

#Mirziyoyev #qutlovlar #Ramazon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter