BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.4K subscribers
81.3K photos
11.3K videos
23 files
40.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#online
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

"Жондор" маҳалласи 16-уйда яшовчи Баҳром Арабов ўтган йили "Намунали томорқачи" кўкрак нишони билан тақдирланган. Мазкур хонадонда бўлган вилоят ҳокими бошчилигидаги мутасаддилар мукофот бежизга берилмаганлигининг гувоҳи бўлишди.

— 12 сотих еримиз бор. Ҳаммасига иссиқхона қилганмиз. Асосан кўчат етиштирамиз. Бир йилда икки марта. Оила аъзоларимиздан ташқари яна 4 кишини доимий иш билан таъминланганмиз. Улар ҳам ўзимизнинг қўшниларимиз. Иссиқхонада помидор, бодринг, булғор қалампири кўчатлари бор. Ҳозиргача 120 миллион сўм даромад олдик. Ҳали мавсум тугагунига яна шунча даромад олиш имконимиз бор. Худога шукур, шу даромадимиздан уй-жойларимизни янгиладик, машина олдик. Тўйлар қиляпмиз, - дейди Баҳром ака.

Баҳром аканинг айтишича, беш уканинг барчаси шу фаолият билан шуғулланади. Хонадон фариштаси, 81 ёшли Шарофат ая шундай дориломон кунларга етқазганига шукурлар қилиб, эл-юрт тинчлигини сўраб дуога қўл очади.

Вилоят раҳбари бу хонадон тажрибасини оммалаштириш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Auksion

⚡️E-auksion.uz да cавдоларда турган давлат активлари

Бухоро шаҳрида:
📍 Савдо дўкони 488,0 млн.сўм
📍 Бўш турган бино 138,2 млн.сўм
Когон шаҳрида:
📍 Бўш турган кафе бино 365,8 млн.сўм
"Когондонмаҳсулотлари" АЖнинг 93,0 % акция пакети
"Когон уй жой таъмирлаш ПБТ" МЧЖнинг 100 % давлат улуши
Бухоро туманида:
📍 Собиқ "Мижона" ҚВП биноси 587,3 млн.сўм
Когон туманида:
📍 Газ қуйиш шохобчаси 2 031,0 млн.сўм
📍 Янгиобод Чорва комплеси 2 031,0 млн.сўм
📍 "Ўзбекистон" алоқа бўлими 68,9 млн.сўм
Шунингдек:
Олот туманида - 2 та
Пешку туманида - 2 та
Жондор туманида - 3 та
Қоракўл туманида - 2 та
Ромитан туманида - 7 та
Ғиждувон туманида - 2 та
Шофиркон туманида - 6 та
Қоровулбозор туманида - 10 та

📹 Савдоларда қатнашиш учун қўлланма 📼кўриш
📱
+998652215330 +998992072604

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

"Mr&G textile" МЧЖ раҳбари Анвар Исаков туман марказидан жой олиб, шу ерда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини йўлга қўйган. Корхонада ҳозирда 32 киши иш юритмоқда.

Ботир Зарипов мазкур цехда ҳам бўлиб, унинг фаолияти билан танишди. Маҳсулотларнинг тури ва сифатини кўздан кечирди.

Тадбиркорнинг корхона фаолиятини кенгайтириш бўйича муаммо ва таклифларини ўрганди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube