BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
35.8K subscribers
86.7K photos
11.6K videos
23 files
41.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Prezident_maktablari_metodikasini_õrganamiz
#Seminar_trening
#2_kun

🔴Бухоро шаҳридаги Президент мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда вазирлик тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан ташкил этилган “Ўқувчиларда танқидий фикрлашни лойиҳа ишлари орқали шакллантириш” мавзусидаги семинар-тренинглар қизғин давом этмоқда.

🟠Унда 100 нафар математика ва 50 нафар инглиз тили фани ўқитувчилари иштирок этиб, Президент мактабининг илғор тажрибаси, таълим соҳасидаги янгиликлар, замонавий методикалар, ўқувчиларда креатив ва танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш усуллари билан танишмоқдалар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Севимли" телеканали "Замон" информацион дастурида: РШТЁИМ Бухоро филиалида 135 ўринга мўлжалланган янги терапия мажмуаси иш бошлади

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
❗️ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН

👥 Бухоро вилояти аҳолиси ва меҳмонлари диққатига!

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 29 - 31 март кунлари Олот ва Қоракўл туманларида қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказилади.

Фуқаролардан мазкур ўқув машғулотлари ўтказиладиган ҳудудда ташкил этиладиган шартли зилзила, ёнғин ва уни бартараф этишда жалб қилинадиган ёнғин қутқарув экипажлари ҳаракати ҳамда аҳолини эвакуация қилиш тадбирлари вақтида ваҳима қилмаслик, тадбирларни оммавий ахборот воситалари (интернет тармоқлари) орқали нотўғри талқин қилиб ёритмасликларини сўраб қоламиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Jarayon

📍Шофиркон туманининг “Жўшўра” маҳалла фуқаролар йиғинида Президентимизнинг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарори асосида қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.

🚜Хусусан, дастур доирасида жами 22,5 км. сув тармоқлари тортилиши натижасида маҳалланинг 660 дан ортиқ хонадонида яшовчи 4 минг нафар аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Romitan_tumani

Айни вақтда вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг Ромитан туманида мавжуд 45 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, шунингдек, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори ҳамда маҳалла фаоллари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Мулоқотларда “бешлик” вакиллари ва фаоллар маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, боғча, мактаб ва тиббиёт масканлари қуриш, мавжудларини таъмирлаш, умуман, одамларнинг яшаш тарзини ўзгартиришга қаратилган ислоҳотларнинг боришини янада жадаллаштириш бўйича мавжуд муаммолар юзасидан мурожаатлари билан вилоят раҳбарига юзланишмоқда. Билдирилаётган таклиф ва муаммолар мутасаддилар иштирокида муҳокама қилиниб, уларнинг ечимлари изланмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#inson_qadri
#Hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрдаги “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўгрисида”ги ПҚ-408-сонли Қарорига асосан Жондор тумани “Мургак” МФЙ дан ўтувчи 4н169 йўлининг 1 километр қисми туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан асфалтлаштирилмоқда.

400 701,0 минг сўм маблағдан иборат лойиҳада 650 метр асфалтлаштириш, 10 дона йўл белгиларини алмаштириш, 20 дона йўналтирувчи устунчалар ўрнатиш иш турлари киритилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
❗️Бўш турган бино ва иншоотлари 821,4 млн сўмга сотилди!

Бухоро шаҳар, "С. Айний" МФЙ Халқлар дўстлиги кўчасида жойлашган Давлат активи E-auksion.uz савдоларида 821,4 млн сўмга сотилди!

Жами ер майдони - 0,24 гектар
➡️Бино ва иншоотлар майдони - 58,4 кв.метр
👉(Лот рақами - 4995793)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube