BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
25.1K subscribers
92.4K photos
11.9K videos
23 files
42K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Jarayon

📍Шофиркон туманининг “Темирчи” маҳалла фуқаролар йиғинида Президентимизнинг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарори асосида кенг кўламли қурилиш-монтаж ишлари жадал олиб борилмоқда.

🔧Хусусан, дастур доирасида жами 16 км. сув тармоқлари тортилиши натижасида маҳалланинг 500 дан ортиқ хонадонида яшовчи 3 минг нафар аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#xalqaro_oav

⚡️Жорий йилнинг 10 - 12 март кунлари Россиянинг "AK-Production" компанияси ижодий гуруҳи "Женщины и дороги. Путь к себе" лойиҳаси доирасида Бухородаги диққатга сазовор жойлар ҳамда ҳунармандлар ҳаётига бағишланган ҳужжатли фильм суратга олди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон ким томонда?" деган саволга жавоб берди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Ҳоким ёрдамчилари - халқ орасида (Когон шаҳар “Арабхона” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Лола Жўраева)

👉https://review.uz/oz/post/pomoshniki-xokimov-sredi-naroda-maxallya-arabxana

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Yoshlar_turizm_haftaligi

⚡️Юртимиз ёшлари диққатига!

🔥 Жорий йилнинг 21 - 31 март кунлари баҳорги таътил давомида мамлакатимиз бўйлаб “Ёшлар туризми ҳафталиги” ўтказилади.

➡️ Ҳафталик давомида 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўқувчи ва талаба ёшлар мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилишлари учун зарур шароитлар яратиб берилади ва махсус чегирмалар жорий қилинади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ўқитувчиларнинг ойлигини 1000 долларга етказиш ҳақида: Келамиз шу кунларга, лекин муаллимлар ҳам ўз устида кўпроқ ишлашлари керак

Президент о доведении зарплаты учителей до 1000 долларов: Этот момент наступит, но и учителя должны усерднее работать над собой

Facebook|Instagram|Twitter
☀️Наврўз умумхалқ байрами арафасида ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятидаги маҳалла гузарларида арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари ташкиллаштирилмоқда.

Кўчма ярмаркалар ташкиллаштирилиши бир кун олдин ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини томонидан аҳолига бу тўғрисида билдирилади.

☎️Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз оширилиши ҳолатлари юзасидан 65-221-58-26 ва 91-414-06-07 “Ишонч рақамлари”га мурожаат қилишингиз мумкин.

➡️Шунингдек, маҳаллада қўшимча равишда кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилиши бўйича таклифлар билдирилса, мазкур маҳаллада арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилиши таъминланади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
📢 Диққат, эълон!

➡️Вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати брифинг ўтказилиши тўғрисида эълон қилади

Ички ишлар вазирлиги Бухоро Академик лицейида амалга оширилаётган ислоҳотлар, 2023 - 2024 ўқув йили учун мавжуд квоталар, номзодларни қабул қилиш тартибини кенг жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадида жорий йилнинг 15 март (чоршанба) куни 10:00 да лицей директори ва бошқа масъуллар иштирокида брифинг ўтказилади.

Брифингдан сўнг, лицейда ўқувчи ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим жараёнида қўлланилаётган янги инновацион лойиҳалар ҳамда Бухоро вилояти ички ишлар органларининг шонли тарихи акс этган “Жасорат” тарихий музейи бўйлаб пресс-тур ҳам ташкил этилади.

Мазкур матбуот тадбирларига барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар, журналистлар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими аъзоларини таклиф этамиз.

📍 Манзил: Ички ишлар вазирлиги Бухоро Академик лицейи

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
📸Бухоро шаҳри “Карвон буюм бозори” рўпарасида йўлнинг қатнов қисмида тирбандликни олдини олиш мақсадида қоидабузарликларини аниқловчи камера қурилмаси ўрнатилди

3.27. «Тўхташ тақиқланган»

Транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланади (хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно).

🚫3.28. «Тўхтаб туриш тақиқланган»

Транспорт воситаларининг тўхтаб туриши тақиқланади (хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно) этиб белгиланган қоидабузарликларини аниқловчи камера қурилмаси ўрнатилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube