BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.4K subscribers
78.3K photos
11K videos
23 files
39.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Ҳудудлар_ҳаёти
#Шофиркон_тумани

Шофиркон тумани аҳолиси, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда тадбиркорларни сифатли ва мустаҳкам электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тумандаги “Шофиркон” 110/35/10 кВ подстанциясида модернизация, янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Подстанция 1980 йилда ишга туширилган бўлиб, ундаги маьнан эскирган ёпиқ тақсимлаш қурилмалари замонавийсига алмаштирилмоқда. Ушбу қурилмаларнинг янгиланиши подстанцияда келиб чиқиши мумкин бўлган аварияли узилишларни олдини олишга ва истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

"Бухоро ҲEТК" АЖ Матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ислоҳотлар_амалда

Президент фармонига асосан, 2023 йилда “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларга ҳар бир хонадонга қуввати
▫️1 кВтгача бўлган Қуёш фотоэлектр станцияси
▫️ва (ёки) ҳажми 100 литрдан кам бўлмаган қуёш сув иситиш қурилмаси ўрнатиш белгиланган.

Бухоро вилоятида биринчи босқичда 385 та эҳтиёжманд оилага қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатиб берилади. Бунинг учун вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 6,5 млрд сўм маблағ ажратилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ислоҳотлар_амалда

🇺🇿Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 408-сон қарори қабул қилинган бўлиб, қарорга кўра жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминоти ҳамда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектлари яхшиланади.

Видеолавҳада қарор ижроси доирасида Бухоро вилояти аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш йўналишида бажариладиган ишлар хусусида сўз юритилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Хуршид Тохиров аҳоли билан оммавий қабул ўтказади

Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тохиров ва туман сектор раҳбарлари жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги учрашувини ўтказади.

Қабулда барча туман ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Оммавий қабул 2023 йил 1 февраль (чоршанба) куни соат 10:00 дан бошлаб Қоракўл тумани ҳокимлигида бўлиб ўтади.

☎️Маълумот учун телефон:
(+99865)56-52-767 (Нарзиев Иззатжон)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 30 январь сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Бухоро шаҳар ҳокимлигида вилоят ҳокимининг жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги оммавий сайёр қабули ташкил этилди;
— Туман шароитида илк бор икки фуқарода буйрак кўчириш амалиёти ўтказилди;
— Вилоят Адлия бошкармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Биласизми

☑️ Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳаракат маъмурий жазо қўлланилгандан кейин яна содир этилса, 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

❗️Фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилганда, унга нисбатан етказилган зарар ва маънавий зиённинг ўрни ҳуқуқбузар томонидан қопланиши лозим.

⚖️ Ўзининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан фуқаролар суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли.

📝 Фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар ОАВда тарқатилган бўлса, айни шу оммавий ахборот воситаларида раддия берилиши лозим.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Вобкентда_қабул

🇺🇿Вобкент туман ҳокими Фарҳод Умаров 1 февраль (чоршанба) куни соат 10:00 дан бошлаб туман ҳокимлиги биносида жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги оммавий қабулини ўтказади.

Вобкент туманидаги ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳам қабулда иштирок этиши белгиланган.

☎️Маълумот учун телефонлар: (+99899)705-81-20, (+99890)299-10-40

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
📍Умеджон Барноев оммавий қабул ўтказади

Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида сектор раҳбарлари жорий йилнинг 1 февраль (чоршанба) куни соат 9:00 дан бошлаб Ромитан тумани ҳокимлиги биносида жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги оммавий қабулини ўтказишади.

Мурожаат учун телефонлар: (+99865) 55-2-14-45, (+99897) 306-71-77

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#КунҲикмати

Фикр тарбияси энг керакли, кўп замонлардан бери тақдир қилинуб келган, муаллимларнинг диққатларига суялган муқаддас бир вазифадур.

✍️ Aбдулла Aвлоний

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Пешку тумани ҳокими икки кун оммавий қабул ўтказади

Жорий йилнинг 31 январь ва 1 февраль куни соат 10:00 да Пешку тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров ҳамда сектор раҳбарлари томонидан оммавий қабул ўтказилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бухоро архитектура ва қурилиш техникуми негизида ташкил қилинган қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш марказида уюшмаган ёшлар ҳамда меҳнат органларида рўйхатдан ўтган ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар касб ўрганадилар.

Ўқув курс давомийлиги йўналишидан келиб чиқиб 3 ойдан 6 ойгача даврни ўз ичига олади. Қисқа муддатли курсларда бугунги кунга қадар 9 та йўналиш бўйича ўқитилган тингловчилар сони 830 нафарни ташкил этади.

Тингловчиларга 3 маҳал иссиқ овқат, бепул ётоқхона ҳамда бандлик марказлари томонидан ишсизлик нафақаси берилади. Ўқув курси якуни бўйича тингловчиларга сертификат тақдим этилади.

📹YouTube орқали кўриш

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Замон билан ҳамқадам муаллима

Бухоро шаҳридаги 29-ИДУМнинг бошланғич синф ўқитувчиси Дилрабо Файзуллоева кўп йиллик тажрибага эга олий тоифали педагог.

— Ўқитувчиликнинг асосий талаби – ўз касбини ва ўқувчиларини севган ҳолда замон билан ҳамқадам бўлиб фидойилик кўрсатишдир, – дейди муаллима. — Шундагина ўз касбингда ҳурмат ва эътибор қозона оласан, шундагина таълим сифатини оширишдек мақсадни амалга оширишда муносиб улушинг бўлади.

Ўз фаолиятини ана шу қоида асосида олиб бораётган шижоатли ва серғайрат муаллима таълим пойдевори бўлган бошланғич синфларда ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини ошириш ва ўқитиш сифатини яхшилаш борасида қатор самарали изланишлар олиб борди.

Бу борада олиб борган изланишлари ва илғор иш тажрибаси 2021 йилда вилоят ҳамда республика миқёсида оммалаштирилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube