BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.7K subscribers
76.7K photos
10.9K videos
22 files
39.2K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#live
#sayyor_qabul
#Buxoro_shahri

Соат 14. 20. Сайёр қабул давом этмоқда.

— Кўп йиллардан бери диск чурраси касаллиги билан хасталаниб ётгандим. Оилавий шароитимиз оғирлиги туфайли даволанишга имконимиз бўлмади. Охири ҳокимиятга мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Мурожаатимиз инобатга олиниб, ҳокимлик кўмаги билан операция қилиндим. Ҳозирда аҳволим жуда яхши. Шу билан бирга уй-жойимизниям таъмирлаб беришди. Бугун қабулга миннатдорлик билдириш учун келдим. Инсонпарвар давлатимиз раҳбаридан миннатдорман. Ҳокимиятдагилар ҳам соғ-омон бўлишсин доим, - деди сайёр қабулга келган Бухоро шаҳрида яшовчи Матлуба Марзиева.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🕗 14:00

Фактик об-ҳаво.

Республикада охирги 18 кунликдаги юқори ҳароратлар кузатилмоқда.

Навоий ва Самарқад шаҳарларида +8 даража, Бухоро ва Термизда +7 даража илиқ ҳарорат кузатилмоқда.

Жиззах шаҳрида +0 даражадан юқорироқ ҳарорат қайд этилган.

Ўзгидромет

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live
#sayyor_qabul
#Buxoro_shahri

Соат 15.45. Сайёр қабул давом этмоқда.

Айни вақтга қадар вилоят раҳбари 83 нафар фуқаро билан мулоқот қилди. Уларнинг муаммоларини тинглади. Мурожаатлар уй-жой, ичимлик суви, электр энергияси билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик, моддий ёрдам кўрсатиш, суд-ҳуқуқ ва бошқа масалаларга доир бўлмоқда.

Ҳар бир мурожаат тегишли соҳа масъуллари иштирокида кенг муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Брифинг | Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари юзасидан белгилаб берилган масалалар тўғрисида

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Шоҳрух Амонов иштирокидаги брифингда жорий йил 25 январь куни Давлат раҳбари ҳузурида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган масалалар ва уларнинг ижроси бўйича вилоятда келгусида амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида маълумот берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live
#sayyor_qabul
#Buxoro_shahri

Соат 17.50 Сайёр қабул якунланди. 9 соатга яқин давом этган қабулда нафақат Бухоро шаҳри, балки вилоятнинг барча ҳудудларидан 312 нафар фуқаролар иштирок этишди.

Аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида фуқаролар томонидан электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари кўтарилди

Ҳар бир мурожаат тегишли соҳа масъуллари иштирокида кенг муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан, 93 нафар фуқаро шахсан вилоят ҳокими қабулида бўлиб, муаммолари билан юзланди. 9 та мурожаат жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар бўйича муддат белгиланиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинадиган бўлди. Шунингдек, фуқарроларга мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube