BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.7K subscribers
76.7K photos
10.9K videos
22 files
39.2K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ҳудудлар_ҳаёти
#Электр_энергия
#Шофиркон_тумани

Истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тизимда келиб чиқаётган аварияли узилишларни тезкорлик билан бартараф қилиш ишлари билан бир қаторда модернизациялаш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Хусусан, туман электр таъминоти корхонаси томонидан "Чандир" маҳалла фуқаролар йиғини "Қўрбонгли" қишлоғида хонадонларни юқори кучланишли электр энергия билан таъминлаш мақсадида 1 дона 250 квт ли трансформатор ўрнатилиб, 1500 метр масофага ҳаво тармоқлари тортилди. Натижада 80 га яқин хонадоннинг электр энергия таъминоти яхшиланди.

Шу куни туман ҳокимлигига келиб тушган мурожаат юзасидан шу қишлоқдаги И.Холмуродова, Н.Ўринова, З.Муродовалар яшовчи хонадонларнинг электр ҳисоблагичларида мавжуд бўлган нососозликлар бартараф этилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ҳурматли тадбиркорлар!

«Бухоро минтақавий темир йўл узели» УК раҳбарияти томонидан Бухоро вилоятидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилади.

🕰
Вақти: 2023 йил 31 январь, соат 15:00 да
🏢 Манзил: Савдо-Саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасида
☎️ Мурожаат учун: 93-315-23-65, 93-566-40-94

📣 Бухоро вилоятидаги барча тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ушбу тадбирга таклиф этилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​#xalqaro_aloqalar

Бухоро ва Шаржа биродарлашувига доир онлайн учрашув бўлиб ўтди

Куни кеча Бухоро ва Шаржа администрацияси ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Унда вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси мутасаддилари, шаҳар ҳокимлиги ва Фаҳим Бин Султон Бин Холид ал Қосими-Шаржадаги ҳукумат билан алоқалар бошқармаси ижрочи раиси иштирок этишди.

Маълумот учун, Шайх Фаҳим Бин Султон Бин Холид Ал Қосимий Шаржадаги ҳукумат билан алоқалар бўлимига раҳбарлик қилади.

Департамент ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги билан ҳамкорликда Амирликнинг ташқи алоқаларини мувофиқлаштиради ҳамда унинг минтақавий ва халқаро миқёсдаги обрўсини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашга интилади.

Шунингдек, ташкилот Шаржадаги стратегик шаҳарлар дастурини ташкил этишни назорат қилади, бу эса маданий билим кўникмалар алмашинувини кучайтириш ва иқтисодий ривожланишга эришиш асосида стратегик муносабатларни ўрнатишга қаратилган.

Онлайн учрашув давомида Бухоро ва Шаржа ўртасида биродарлашувни ўрнатиш, Бухоро ва Шаржа ўртасида туризм, инвестиция, таълим, инновация йуналишида алоқаларни йулга қуйиш, хусусан доимий авиақатновлар каби йўналишларни ривожлантириш каби масалалар кўриб чиқилди.

Имзоланадиган меморандумда Шаржадаги таълим туризми кўникмасини Бухорога олиб келиш, таълим ва инновация рамзи бўлган БАА Шаржа шаҳрининг олий таълим муассасалари билан Бухородаги БДУ ва янги ташкил этилган Бухоро инновациялар институти ўртасида ҳамкорлик ва "exchange students"(талабалар алмашинуви) каби масалалар ўрин олади.

Меморандум лойиҳаси жорий йилнинг февраль ойида Шаржа шаҳри расмий делегациясининг Бухорога ташрифи давомида имзоланиши кутилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Иссиқхонадан топилаётган миллионлар

Оилавий
тадбиркорлик тушунчасининг халқимизга бегоналиги йўқ. Қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли азалдан томорқа қилиб, турли мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва боғзорлар барпо қилишни, бир парча ердан ҳам унумли фойдаланиб, қўшимча даромад топишни уддалаб келганлар. Айни вақтда эса бу иш ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланаётгани, қўшимча имтиёз сифатида кредитлар ажратилиб, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганлар учун барча шароитлар яратилаётгани ушбу тушунчанинг янада мустаҳкамланишига асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Қоракўл тумани "Янги қалъа" маҳалласида яшовчи Зарифжон Комилжонов ғайратли ёш тадбиркорлардан. Видеолавҳада унинг фаолияти ҳақида батафсил ҳикоя қилинади

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​❗️Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари энди икки давлатга ID-карта орқали ўтишлари мумкин бўлади

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи давомида 2006 йил 3 октябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган фуқароларнинг ўзаро бориб-келишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Баённома ҳам алмашинилди. Бу ҳақда ЎзА мухбири хабар бермоқда.

Унга кўра, эндиликда Ўзбекистоннинг барча фуқаролари Қирғизистонга, худди шундай Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга ID-карта орқали киришлари мумкин бўлади (илгари фақат хорижга чиқиш паспорти билан мумкин эди).

Фуқароларнинг чегарадан кириш-чиқиши ҳақидаги маълумотлар электрон тарзда қайд этилади, паспортга штамп босишга ҳожат қолмайди.

Ушбу енгиллик исталган транспорт орқали (самолёт, поезд, автомобил, автобус ва ҳк) чегарани кесиб ўтишда амал қилади.

Мазкур тартиб имзоланган ҳужжатлар иккала давлат томонидан тегишли тартибда тасдиқланган сўнг кучга киради. Бу тахминан 1-2 ой вақт олишини маълум қилишмоқда.

Ушбу тартиб айниқса Ўзбекистоннинг эксклав ҳудудлари бўлган Сўх, Шоҳимардон, Чўнғара каби ҳудудларидаги юртдошларимиз учун катта енгиллик бўлади, уларнинг чегарадан ўтишларидаги ортиқча бюрократияга чек қўяди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача ҳали бирорта давлат билан ID-карта орқали ўзаро бориб-келиш тартиби йўлга қўйилмаган эди. Қирғизистон биринчиси бўлди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 27 январь сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Бухоро шаҳрида яна бир кўркам меҳмонхона бунёд этилди;
— Замонавий тиббиёт маркази аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#КунҲикмати

Кафтдаги чизиқларга ишонма ғолиб...
Қўли йўқларнинг ҳам ўз қисмати бордир!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Ҳудудгаз_Бухоро

“ҲУДУДГАЗ БУХОРО” ГАЗ ТАЪМИНОТИ ФИЛИАЛИ ХАБАР БЕРАДИ

Бугун соат 17:00 дан то 17:30 га қадар Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасидаги диаметри 273 ммли бўлган ер усти газ қувурида синов ишлари олиб борилади ва юқори босимли ҳаво ёрдамида қувурларнинг ички қисмини тозалаш ишлари техника, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Бу жараёнда сиқилган ҳавонинг қувурдан чиқиши натижасида ўзига хос шовқин (Эски Тўқимачи бозори атрофи, 6-аҳоли пункти, "Флагман" кафеси, гострамик кўча, ҳудуддаги шифохона атрофида) пайдо бўлади. Фуқаролардан бундай вазиятда ваҳимага тушмаслик, жараёнларни нотўғри талқин қилиб, ижтимоий тармоқлар орқали ёритмасликларини сўраб қоламиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live
#sayyor_qabul
#Buxoro_shahri

Хабар берганимиздек, айни пайтда Бухоро шаҳар ҳокимлигида вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги оммавий сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.

Ҳозирга қадар қабулда муаммо ва таклифлари билан иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 163 нафарни ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube