BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.5K subscribers
78K photos
11K videos
23 files
39.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Заргарлик санъатини саноат даражасига кўтариш учун қилинаётган ишлар таҳлили Бухоро вилояти мисолида.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#КунҲикмати

Биз хато қилишдан ўрганадиган энг яхши дарслар: Ўтмиш хатолари ҳамда келажак ҳикматидир.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment

🌌Юртимизда кузатилган совуқ об-ҳаво аста ортга чекиниб, кунлар илий бошлаганига қарамасдан, кечалари ҳали-ҳануз совуқ ҳарорат кезмоқда. “Бухоро сув таъминоти” МЧЖнинг авария-тиклаш гуруҳи эса ҳар қандай шароитда ҳам вақтга қарамасдан носозликларни ўз вақтида бартараф этиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатишда давом этмоқда.

⚙️Хусусан, Бухоро шаҳрининг Оқ масжид кўчаси бўйлаб ўтувчи диаметри 300 мм. ли ичимлик суви қувурида кечга яқин содир бўлган носозлик эрталабга қадар тўлиқ бартараф этилиб, сув таъминоти тикланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бухоро вилояти ҳудудидан 4340 та деҳқон хўжалиги ерларидан бирини e-auksion.uz орқали ижрага олинг!

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда 2022 йил 1 мартдан кейин хориждан кириб келган Мигрант талабгорлар закалат пули тўловдан озод қилинади.

🔸 Бухоро туманида 201 та (кўриш)
🔸 Когон туманида 349 та (кўриш)
🔸 Вобкент туманида 691 та (кўриш)
🔸 Ромитан туманида 202 та (кўриш)
🔸 Ғиждувон туманида 522 та (кўриш)
🔸 Жондор туманида 506 та (кўриш)
🔸 Шофиркон туманида 771 та (кўриш)
🔸 Пешку туманида 192 та (кўриш)
🔸 Қоровулбозор туманида 118 та (кўриш)
🔸 Қоракўл туманида 217 та (кўриш)
🔸 Олот туманида 571 та (кўриш)

❗️Танловда 1 нафар талабгор иштирок этган тақдирда, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади.

"E-AUKSION" мобил иловасини юклаб олинг!
⬇️App Store ⬇️Google Play

Савдоларда қатнашиш учун қўлланма (кўриш)
📱 +998992072604

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
📊 Бухоро шаҳрининг аҳолиси қанча?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикадаги доимий аҳоли сони 36 024,9 минг кишини ташкил этган.

Ўзбекистонда доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган шаҳарлар:
— Наманган шаҳри – 678,2 минг киши
— Самарқанд шаҳри – 573,2 минг киши
— Андижон шаҳри – 468,1 минг киши
— Нукус шаҳри – 334,6 минг киши
— Фарғона шаҳри – 305,6 минг киши
— Қарши шаҳри – 289,6 минг киши
— Бухоро шаҳри – 289,2 минг киши
— Қўқон шаҳри – 264,1 минг киши
— Марғилон шаҳри – 246,7 минг киши
— Термиз шаҳри – 195,9 минг киши

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ёшлар" телеканалининг "Биз томонларда" кўрсатувида: Бухоронинг ўзига хос "ҳунармандчилик мактаби" сирлари хусусида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​❗️Бугун имзоланган Президент фармонига мувофиқ, ҳукуматга бўйсунадиган вазирлик ва мустақил мақомга эга идоралар сони жами 26 та этиб белгиланмоқда (улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69 та), шу жумладан:

👉вазирликлар – 21 та;
👉қўмиталар – 12 та, шундан 2 таси мустақил мақомга эга;
👉агентликлар – 25 та, шундан 3 таси мустақил мақомга эга;
👉инспекциялар – 11 та.

Вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан 24 фоиз). Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда.

Вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланмоқда. Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиш қатъий тақиқланмоқда.

Вазирларга уларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш, кунлик ишлар бўйича иш юкламасини камайтириш мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилишга ҳуқуқ берилмоқда .

Дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситалари ва 10 та бинолар бўшамоқда. Вазирлик ва идораларда штатлар сонини қисқартириш ҳисобига 1,5 триллион сўм тежаб қолинади. Хизмат машиналаридан эса 70 млрд сўм тежалиши прогноз қилинмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
📢 Вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот анжумани ўтказиш тўғрисида эълон қилади

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида 2022 йил давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида олиб борилган профилактик тадбирлар ва уларнинг натижалари, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар хусусида ахборот бериш, соҳага тааллуқли муаммоли саволларга ойдинлик киритиш ҳамда тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 27 январь (жума) куни соат 10:00 да вилоят Ички ишлар бошқармаси асосий биноси кичик мажлислар залида матбуот анжумани ўтказилади.

Бунда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳамда тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этади.

Ушбу анжуманга барча Оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ва блогерларни таклиф этамиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли ўртасида шов-шувларга сабаб бўлган Ғиждувон деҳқон бозори ҳудудида содир бўлган ёнғин бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеомақолага расмий муносабат

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
❗️CCВ: Бухорода “Цинепар” сиропини ичиш туфайли болалар ўлими кузатилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида бир куннинг ўзида “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилади.

Ўрганишлар давомида Бухоро вилоятидаги тиббиёт муассасаларида даволанган болаларда ушбу препаратни қабул қилиш туфайли ҳеч қандай ўлим ҳолати кузатилмаган.

Шунга қарамай, вазирлик юртдошларимизга ҳар қандай дори воситасидан шифокор кўрсатмасисиз ва ўзбошимчалик билан фойдаланмасалик зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева началось видеоселекторное совещание по мерам сокращения бедности и обеспечения занятости населения, а также создания дополнительных условий для развития малого бизнеса.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича 2023 йил учун режалар муҳокама қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари камбағалликни қисқартириш миллий сиёсат даражасига олиб чиқилганини таъкидлади.

Натижада ўтган йилнинг ўзида камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушгани, бунда ҳоким ёрдамчилари 1 миллион нафар аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашгани, даромадли иш билан банд қилгани муҳим омил бўлгани қайд этилди.

Шу даврда 200 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ташкил қилинди, 10 мингта корхона фаолияти кенгайтирилди, 11 мингта корхона қуввати тикланди.

Бу ишларни 2023 йилда давом эттириш, бандликни таъминлаш бўйича барча тармоқ ва ҳудуд раҳбарларига аниқ топшириқлар берилган.

Жумладан, 2023 йилда 5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш, шу жумладан 2 миллионта доимий иш ўринларини яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Мисол учун, Андижон вилояти жорий йилда инвестиция лойиҳалари ҳисобига 40 мингта, пахта ва ғалладан бўшаган ерларни аҳолига бўлиб бериш ҳисобига 75 мингта ва мавсумий ишлар орқали 200 мингта, маҳаллаларда микромарказлар ташкил этиш, саноат зоналарида ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва марказий кўчаларни хизматларга ихтисослаштириш, савдо-сервис объектларини барпо этиш ҳисобидан 135 мингта; оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлар ҳисобидан 20 мингта иш ўринлари яратишни режа қилган.

Ёки, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида картошкачиликни йўлга қўйиб, 10 минг аҳолини даромадли иш билан таъминлаш, боғларнинг суғориш тизимини тиклаш ҳисобига 2 минг, Кўкдалада тарвуз экишни йўлга қўйиб, 32 минг, Миришкорда дала четларига
тут эктириш ҳисобига пиллачиликда қўшимча 6 минг аҳолини даромадли қилишни режа қилган.

Қолган вилоятлар-чи? Бу борада ҳудудларнинг дастурлари билан бирма-бир танишиб чиқдим. Очиқ айтиш керак, айрим вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари масаланинг ичига кирмаган”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари Навоий, Бухоро, Наманган, Қўқон, Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарлари, Зафаробод, Арнасой, Вобкент, Шофиркон, Когон, Ғиждувон, Ромитан туманларининг бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича режалари пухта ишлаб чиқилмагани, уларда мавжуд барча имконият ва захиралар ҳисобга олинмаганини танқид қилди.

Шу билан бирга, камбағаллик кўрсаткичлари республика бўйича яхшиланган бир пайтда, Навоий, Сурхондарё ва Фарғонада ўзгариш сезилмаётгани таъкидланди.

Президент камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий механизми – аҳолини даромадли иш билан таъминлаш эканини қайд этди. Шу боис, маъмурий ислоҳотлар доирасида камбағалликни қисқартиришга масъул 5 та идора яхлит тизимга айлантирилди.

Эндиликда меҳнат ресурслари ва ишсизлик ҳисобини юритиш ҳам, бандликка кўмаклашиш ва тадбиркорликни маҳаллабай ривожлантириш ҳам битта - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлади. Бундан ташқари, янги вазирликка Хитойдан камбағалликни қисқартириш бўйича катта тажрибага эга экспертлар жалб қилинмоқда.

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ушбу экспертлар билан бирга барча вилоятларда камбағалликни қисқартириш бўйича амалий ишларни ташкил қилиш, вилоят ҳокимлари билан бирга 2023 йил учун бандлик дастурини туманлар кесимида қайтадан кўриб чиқиб, тасдиқлаш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Рустам Баҳронов аномал совуқ об-ҳаво шароитида юзага келаётган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида жамоатчиликка ахборот берди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Президент оилавий тадбиркорликни янада рағбатлантириш мақсадида молиявий кўмак кўлами кенгайтирилишини таъкидлади. Жумладан, 2023 йилда:

- тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш учун кредит миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади;

- деҳқон хўжаликларига гаровсиз кредит миқдори 50 миллион сўмгача оширилади (амалда 33 миллион сўм);

- аввал оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олиб, яхши натижа кўрсатган тадбиркорлар ушбу дастурлар доирасида яна имтиёзли кредитлар олиши мумкин бўлади (ҳозир фақат бир марта олиш мумкин);

- янги кредитлар олган фуқаролар ўзини ўзи банд қилганлар учун берилган имтиёзлардан фойдаланади;

- кредитларнинг бир қисмини пластик картага олишга рухсат берилади.

2023 йилда оилавий тадбиркорлик дастурига 12 триллион сўм берилади (2022 йилда – қарийб 10 триллион сўм). Президент яқинда имзолаган қарорга кўра, оилавий тадбиркорликка қўшимча 300 миллион доллар ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда илгари ажратилган кредитларнинг қайтарилиши масаласига тўхталиб ўтилди.

"Ҳокимлар бу маблағларни қайтаришни ўйламаса, оилавий тадбиркорлик қаердан бўлади? Ахир бу пуллар қайтса, яна туманнинг ўзига берилади-ку!", - деди Президент.

Мутасаддиларга ушбу масалани қатъий назоратга олиш топширилди.

Шунингдек, бандлик вазирига янги вазирликка бюджетдан ажратилган 1,5 триллион сўмни аввало энг оғир маҳаллаларда камбағалликни қисқартиришга йўналтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Бош вазир ўринбосарига, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига вилоят ҳокимликлари билан бирга жалб қилинган 135 миллион долларлик кредит линияси бўйича оғир маҳаллалар кесимида тадбиркорлик лойиҳалари пакетини шакллантириб, ушбу маҳаллаларда камида 50 минг аҳолини банд қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter