BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.6K photos
10.8K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Бухоролик "Ёш китобхон" халқаро минбарларда бадиий асарлар тарғиботчисига айланди

🔰Хабарингиз бор, Бухоро шаҳридаги 30-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Мухлиса Насимова 2022 йилда “Ёш китобхон” танловининг республика босқичи ғолиби бўлган эди.

🔰Тафаккур хазинаси бўлмиш китобларнинг инсон камолотидаги ўрни нақадар беқиёс эканлигини англаган бу китобхон қиз ўзи англаган ҳақиқатларни, ҳис этган завқни бошқаларга ҳам улашишни мақсад қилди.

🔰Ва ана шу мақсад йўлидаги изланишлари ўлароқ вужудга келган мақолалари билан республика ҳамда Халқаро миқёсидаги газета ва журналларда чиқишлар қилиб, бадиий асарлар тарғиботчисига айланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухорода 10та сўнгги русумли тез тиббий ёрдам машинаси келтирилди

🚑 Республика тез тиббий ёрдам маркази автобазаси 110 та “Volkswagen Caddy” русумли сўнгги авлод тез тиббий ёрдам машиналари билан бойиди.

♻️ Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида эскирган автотранспорт воситаларини босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

🚑 Жиззах вилоятида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов ва вазирлик масъул вакиллари иштирокида ўтган янги тез тиббий ёрдам автомашиналарини тантанали топшириш маросимида таъкидланганидек, “Volkswagen Caddy“ юқори техник кўрсаткичга эгалиги, ҳаракатланиш қобилияти юқорилиги ва ихчамлиги билан ажралиб туради.

👨‍⚕️Мазкур автомобилларни лойиҳалаш ва жиҳозлашда шифокор ҳамда беморларга имкон қадар қулайлик яратишга эътибор берилган.

Тақсимловга кўра мазкур транспорт воситаларидан 10 таси Бухоро вилояти учун ажратилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Шофирконда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️9-синф ўқувчиси тил билиш даражасини белгиловчи миллий сертификатни қўлга киритди

🔹Муҳаммаджон Тошпўлатов Қоракўл туманидаги 43-ИДУМнинг 9-синфида таҳсил олади.

🔹 Замон билан ҳамқадам бўлишга интилаётган тиришқоқ ва изланувчан бу ўқувчи барча фанлар қатори инглиз тилини ҳам чуқур ўрганишга киришган.

🔹 Яқинда у тил билиш даражасини аниқловчи синовларда иштирок этиб, Б2 даражадаги Миллий сертификатга эга бўлди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дақиқа | Бухоро вилояти

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 24 январь сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Шофиркон туманида чаноқ–сон бўғими шикастланишига доир мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди;
— Ҳарбий хизматчилар саломатлиги доимий эътиборда;
— Ёқилғи қуйиш шахобчаларида нарх - наволар кескин ўсиб кетмаслигининг олдини олиш мақсадида мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Сиз айланмадан олинадиган солиқ тўловчимисиз?

Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ ҳисоботларини топширишда қийналяпсизми?

Унда Сиз айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммада тўлаш режимига ўтишингиз мумкин❗️

🟢Ушбу тартибни танлаш тадбиркорлик субъектлари учун қуйидаги енгилликларни яратиб беради:

🔸бухгалтер ёллаш шарт бўлмайди (бунда бухгалтерга тўланадиган иш ҳақи харажатлари қисқаради) ва товарлар ҳисобини юритиш талаб этилмайди;

🔸солиқ органларига молиявий ҳисоботлар ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбурияти юзага келмайди;

🔸банк ҳисобварағидан дивидент тарзида ечиб олинадиган маблағлар солиққа тортилмайди.

❗️Ушбу тартиб бўйича солиқ тўлашга ўтишда солиқ тўловчи солиқ органларига шахсий кабинети орқали кейинги ой бошланишидан 10 кун олдин хабарнома юборади.

Солиқ тўловчи 2023 йил январь ва февраль ойлари учун хабарномани жорий йил 31 январгача тақдим этиши мумкин.

Бухоро вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Заргарлик санъатини саноат даражасига кўтариш учун қилинаётган ишлар таҳлили Бухоро вилояти мисолида.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#КунҲикмати

Биз хато қилишдан ўрганадиган энг яхши дарслар: Ўтмиш хатолари ҳамда келажак ҳикматидир.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment

🌌Юртимизда кузатилган совуқ об-ҳаво аста ортга чекиниб, кунлар илий бошлаганига қарамасдан, кечалари ҳали-ҳануз совуқ ҳарорат кезмоқда. “Бухоро сув таъминоти” МЧЖнинг авария-тиклаш гуруҳи эса ҳар қандай шароитда ҳам вақтга қарамасдан носозликларни ўз вақтида бартараф этиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатишда давом этмоқда.

⚙️Хусусан, Бухоро шаҳрининг Оқ масжид кўчаси бўйлаб ўтувчи диаметри 300 мм. ли ичимлик суви қувурида кечга яқин содир бўлган носозлик эрталабга қадар тўлиқ бартараф этилиб, сув таъминоти тикланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бухоро вилояти ҳудудидан 4340 та деҳқон хўжалиги ерларидан бирини e-auksion.uz орқали ижрага олинг!

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда 2022 йил 1 мартдан кейин хориждан кириб келган Мигрант талабгорлар закалат пули тўловдан озод қилинади.

🔸 Бухоро туманида 201 та (кўриш)
🔸 Когон туманида 349 та (кўриш)
🔸 Вобкент туманида 691 та (кўриш)
🔸 Ромитан туманида 202 та (кўриш)
🔸 Ғиждувон туманида 522 та (кўриш)
🔸 Жондор туманида 506 та (кўриш)
🔸 Шофиркон туманида 771 та (кўриш)
🔸 Пешку туманида 192 та (кўриш)
🔸 Қоровулбозор туманида 118 та (кўриш)
🔸 Қоракўл туманида 217 та (кўриш)
🔸 Олот туманида 571 та (кўриш)

❗️Танловда 1 нафар талабгор иштирок этган тақдирда, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади.

"E-AUKSION" мобил иловасини юклаб олинг!
⬇️App Store ⬇️Google Play

Савдоларда қатнашиш учун қўлланма (кўриш)
📱 +998992072604

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
📊 Бухоро шаҳрининг аҳолиси қанча?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикадаги доимий аҳоли сони 36 024,9 минг кишини ташкил этган.

Ўзбекистонда доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган шаҳарлар:
— Наманган шаҳри – 678,2 минг киши
— Самарқанд шаҳри – 573,2 минг киши
— Андижон шаҳри – 468,1 минг киши
— Нукус шаҳри – 334,6 минг киши
— Фарғона шаҳри – 305,6 минг киши
— Қарши шаҳри – 289,6 минг киши
— Бухоро шаҳри – 289,2 минг киши
— Қўқон шаҳри – 264,1 минг киши
— Марғилон шаҳри – 246,7 минг киши
— Термиз шаҳри – 195,9 минг киши

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ёшлар" телеканалининг "Биз томонларда" кўрсатувида: Бухоронинг ўзига хос "ҳунармандчилик мактаби" сирлари хусусида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube