BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.5K subscribers
94.3K photos
12K videos
23 files
42.3K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#тунги_текширув
#ФВБ
#хавфсизлик

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан тунги вақтда вилоят ҳудудидаги ижтимоий ва иқтисодий объектлар, қурилиши тугалланмаган иншоотларнинг хавфсизлик ҳолати ўрганиб чиқилди. Аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш бўйича чоралар кўрилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмасликнинг аянчли оқибатлари тўғрисида тушунчалар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон 24” телерадиоканали | Махсус репортаж. Бухоролик ёш ирригатор фаолияти

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍5
⚡️Айни пайтда АИ-80 маркали бензин савдоси йўлга қўйилган “Бухоро нефт базаси” МЧЖга қарашли АЁҚШ (автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари) тўғрисида маълумот

📍Ҳайдовчилар ушбу рўйхатдаги бензин етказиб берилган АЁҚШлардан бензин ёқилғисини харид қилишлари мумкин.

❗️Маълумот учун, АЁҚШларда навбатларнинг юзага келишини олдини олиш мақсадида ушбу рўйхат ҳар куни эълон қилиб борилади.

Батафсил 👆

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍10👎2
Озиқ_овқат_маҳсулотларини_сотиш_режа_графиги.pdf
625.1 KB
⚡️Совуқ кунларда аҳолига қулайлик яратиш, қолаверса, нарх-навони кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида вилоятдаги барча маҳаллаларда асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилди.
Маҳсулотларнинг белгиланган маҳаллаларда сотилиши ва сотилган маҳсулотлар маблағларини кунлик таъминотчи корхоналарга тўлаб берилишини назорат қилиш туман (шаҳар) ҳокимлари ва вилоят прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти масъул ҳисобланади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз оширилиши ҳолатлари юзасидан 65-221-58-26 ва 91-414-06-07 “Ишонч рақамлари”га мурожаат қилишингиз мумкин.

Шунингдек, маҳаллада қўшимча равишда савдо ярмаркалари ташкил этилиши бўйича таклифлар билдирилса, мазкур маҳаллада арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилиши таъминланади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон 24” телерадиоканали | Томорқа – даромад манбаи. Жондор туманидан махсус репортаж

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Зўр ТВ” телерадиоканали | “Бу кун” информацион дастури: Қаҳратон совуқда ҳам ишлаётган бухоролик қаҳрамонлар

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🔥11👍5
🕑 14:00

Фактик об-ҳаво.

Ўзгидромет

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍21
#ҳудудлар_ҳаёти
#Пешку_тумани

Юртимизда давом этаётган аномал совуқ кунларида аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш чоралари кўрилмоқда. Айниқса, олис ҳудудларда ташкил этилган кўчма савдо ярмаркалари аҳоли узоғини яқин қилмоқда.

Пешку тумани марказидан 180 км узоқликда жойлашган, маъмурий тузилиши жиҳатдан 3 та – “Сафрон”, “Қалъа Ота” ва “Жонгелди” қишлоқларидан иборат “Жонгелди” маҳалла фуқаролар йиғинидаги кенг яйловларда асосан чорвадорлик, йилқичилик, шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланиб келинаётган асосан қозоқ миллатига мансуб қардошларимиздан таркиб топган 753 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бугун маҳаллада асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярамаркаси ташкил этилди. Ташкил этилаётган ярмаркаларда нарх-наво барқарорлиги, маҳсулотлар сифатлилиги вилоят ҳокимлиги, прокуратура ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти вилоят бошқармаси ходимлари томонидан алоҳида назоратга олинган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍6