BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24K subscribers
79.2K photos
11.1K videos
23 files
39.7K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#сессия

Бугун, 26 декабрь куни Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 71-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида тегишли вилоят бошқармалари, ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари, сиёсий партиялар, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошқариб борди.

Сессияда “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида вилоятда амалга оширилган ишларнинг натижадорлиги, вилоятдаги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар, жаҳон банки кредит маблағларини жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган “Uzbekistan Digital Inclusion” лойиҳасининг концепциясини келишиш тўғрисида, маҳаллий бюджети қўшимча манбаларининг мақсадли ишлатилишини таъминлаш ҳамда Ромитан тумани “Тошрабод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Сафаробод” аҳоли пункти номини “Қарахони” номига ўзгартириш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилди. Шунингдек, кўриб чиқилган масалалар юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#wyndham_Bukhara

"Wyndham Bukhara" меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилган МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в неформальной встрече глав государств СНГ, прошедшей по инициативе Президента Российской Федерации Владимира Путина в городе Санкт-Петербурге.

#Mirziyoyev #tashrif #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥Эҳтиёткорсизлик сабаб ўзингиз ва атрофдагиларингиз ҳаётига нуқта қўйманг!

Ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга барчамиз масъулмиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸2022 йилнинг 11 ойи давомида Бухоро шаҳрига 550 мингдан ортиқ хорижий, 2 млн 700 минг нафар маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрди.

🔸Сайёҳларнинг Бухоро шаҳрида қолиш муддати ўртача 3,5-4 кун.

🔸Уларнинг кунлик харажати хорижлик меҳмонларда 250 АҚШ доллари, маҳаллий меҳмонларда эса ўртача 350 минг сўмни ташкил этади.

⚡️Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан йил давомида туризм соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисобига оид махсус репортаж тайёрланди (реклама ҳуқуқи асосида)

Kun.uz расмий канали
14 та туманда ҳуқуқий эксперимент тариқасида “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ–458-сон, 26.12.2022 й.) асосан, 2023 йил 1 январдан солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган қуйидаги туманларда “Маҳалла бюджети” тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади:

Қорақалпоғистон — Беруний тумани;
Андижон — Андижон тумани;
Бухоро — Олот тумани;
Жиззах — Зомин тумани;
Қашқадарё — Қарши тумани;
Навоий — Кармана тумани;
Наманган — Уйчи тумани;
Самарқанд — Ургут тумани;
Сурхондарё — Жарқўрғон тумани;
Сирдарё — Сайхунобод тумани;
Тошкент вилояти — Бўка тумани;
Фарғона — Бағдод тумани;
Хоразм — Боғот тумани;
Тошкент шаҳри — Учтепа тумани.

Мазкур туманларда мол-мулк ва ер солиғи (нотурар жойлар бўйича мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи туман бюджетлари орқали тегишли Жамғармаларга йўналтирилади.

“Маҳалла бюджети” тизими асосида шакллантирилган маблағлар фуқаролар йиғини кенгаши томонидан бошқарилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube