BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
25.2K subscribers
92.4K photos
11.9K videos
23 files
42K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Сайёр_қабул #LIVE
#Бухоро #Жондор_тумани

Жондор туманидаги қабул давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон

Мамлакатимизда Давлат раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятида ҳам кўплаб хайрли тадбирлар ўтказилмоқда.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фукаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан Бухоро шаҳридаги ННТ ва дўстлик уйида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ўтказилди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, ННТ ва вилоятдаги миллий маданий марказлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Дўстлик уйи олдидаги боғда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Бундай тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Сайёр_қабул #LIVE
#Бухоро #Жондор_тумани

Соат 13:15. Вилоят ҳокимининг Жондор туманида ўтказилган сайёр қабули якунланди.

Аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида фуқаролар томонидан электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари кўтарилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича муддат билан тегишли масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube