BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.5K subscribers
77.8K photos
11K videos
23 files
39.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

⚡️⚡️⚡️РОМИТАН ТУМАНИДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ТАШАББУСЛАР ҚИЗҒИН ТУС ОЛДИ

Kўчат экиш, ободонлаштириш азалий удумларимиздан бири бўлиб, инсонларни аҳил жамоа бўлиб ишлашга, меҳнат қилишга, қолаверса, маҳалла, оила, Ватан олдидаги бурчни сидқидилдан ҳис этишга ўргатади.

Мевали ва манзарали кўчатлар экиш орқали таълим муассасаларини янада обод ва кўркам даргоҳларга айлантириш борасидаги “Долзарб 40 кунлик” доирасидаги тадбирлар бугун Ромитан туманидаги умумтаълим мактабларида қизғин тус олди.

Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноев мамлакатимиз бўйлаб эълон қилинган долзарб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 1-секторга қарашли "Бахтиёрчи" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 28-умумий ўрта таълим мактаби боғида туман Халқ таълими бўлими масъуллари, МФЙ ходимлари, тумандаги мактабларнинг хўжалик ишларига масъул вакиллари, ва 28-мактаб жамоаси билан биргаликда 220 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари экилиб, мафтункор ва кўркам яшил ҳудуд барпо этилди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали дарахтлар экиш акциясида Ромитан тумани Халқ таълими бўлими умумий ўрта таълим мактаблари фаол иштирок этмоқда.

Барчани юртимизни янада обод этиш мақсадида ўтказилаётган ушбу лойиҳада фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро шаҳридаги ҳоким ёрдамчилари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ноанъанавий тарзда ташкил этилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️⚡️⚡️ХУШХАБАР: Ромитан тумани давлатга пахта топшириш режасини ортиғи билан бажарди

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ромитан тумани "Янгиобод" ҳудудида жойлашган "Янгиобод" пахта қабул қилиш масканида жорий мавсум пахта ҳосилининг дастлабки карвони тарозидан ўтказилган эди. Эҳсон тадбирида дуои фотиҳа қилиниб, эрта баҳордан етиштирилган ҳосилни беталофат йиғиштириб олиниши, баракали хирмон уюлиши тиланган эди. Астойдил ҳаракат ва тинимсиз меҳнатлар самарасида қисқа фурсатда яхши ниятлар ижобат бўлди.

Туман бўйича 194 та терим отрядига бирлашган маҳаллаларнинг уюшмаган аҳолиси, фидойи ёшлар отрядлари, фермер хўжалиги аъзоларидан иборат теримчиларнинг қилган меҳнати натижасида кўзланган хирмон яратилди. Вилоятда иккинчи бўлиб 41600 тонналик режа ортиғи билан 100,1 фоизга уддаланди. Ўтган йилга нисбатан ҳар гектаридан 5-6 центнердан юқори ҳосил олишга эришилди.

Бугунгача фермер хўжаликларининг 85 фоизи маррага етиб келган бўлса, уларнинг аксарияти биринчи теримдаёқ ваъдани бажардилар. Дарҳақиқат, бу хушхабар туман пахтакорларига беҳад хурсандчилик улашмоқда.

Пахта топшириш шартномавий режасини бажариш бўйича вилоятда пешқадамлар бўлиш эътирофга лойиқ.

Мавсум давомида терим пулини ўз вақтида узлуксиз етказиб бериш чораси кўрилди. Ҳашарчиларни рағбатлантириш ва руҳлантириш мақсадида мавсум давомида илғор теримчи ва отряд раҳбарларига туман ҳокимлиги ва қатор давлат, жамоат ташкилотларининг қимматбаҳо совғалари бериб борилди. Агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилгани туфайли далаларимизда кўзни қувонтиргулик мўл ҳосил яратилди.

Туманимиз пахтакорлари фақат шартномани бажариш билан чекланиб қолмай, даладаги ҳосилни сўнгги мисқолигача йиғиб-териб олишни ният қилганлар.

Жорий йилда пилла ва ғалладан ҳам баракали хирмон яратиб юзи ёруғ бўлган туманимиз аҳлига навбатдаги зафар муборак, деймиз.

Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Олий таълимда халқаро ҳамкорлик

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube