BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.5K subscribers
77.8K photos
11K videos
23 files
39.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Video
АЁЛЛАР ТОМОНДАН ТАКРОР МУРОЖААТЛАР СУДДА ЎРГАНИЛДИ

Жондор туман “Занги” МФЙ Янгиобод қишлоғилик Х.Эргашеваоилавий можаро сабаб тўрт боласини олиб ота уйига келади. Турмуши “ўхшамаган” аёл ноилож ота ҳовлиси олдида бўш турган жойда ҳеч бир ҳужжатсиз иморат тиклайди. Бу иши қонун жиҳатдан суд томондан ўзбошимчалик деб топилиб, уйи йиқитиладиган бўлди. Ўрнига маҳалла биноси қурилишини эшитган аёл бундан норози бўлади, албатта. Тўғри, ҳокимлик уй-жой қилиш учун унга бошқа ердан жой ажратади. Аммо, Эргашева ота уйидан узоқ кетишни хоҳламайди. Нажот истаб Республика Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига мурожаат қилади. Қоракўллик О.Одилова эса боласини қайтариб олиш масаласида туман Оила ва хотин-қизлар бўлимига ёрдам сўраб такрор-таркор мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, аёл оиласи билан келишиб икки фарзандини эри ва қайнонасига қолдириб чет элга ишга кетади. Ўшанда кенжаси 7 ойлик бўлган. Ишининг тайини бўлмайди. Пулсиз уйга қайтишни истамаган аёл узоқ вақт чет элда қолиб кетади. Бу орада эри касалликка чалиниб вафот этади. Болалари бувиси қўлида қолади. Аммо, кўп ўтмай қайнона ҳам қазо қилади. Болаларни эса фарзандсиз қайнопаси ўз қарамоғига олади. Қайнопаси ҳам тўрт-беш ой олдин Туркияга ишга кетади, болаларни эса ўзининг укаси, яъни О.Одилованинг қайнукасига қолдиради. Қоракўлга қайтган Одилова болаларини ўз ёнига олади. Катта ўғли у билан яшай бошлайди, аммо кенжаси амакисиникида қолади. О.Одилова боласини ўзига қайтаришда қийналаётганини билдириб Президент Халқ қабулхонаси телефон орқали мурожаат қилади.

Ана шундай такрор ва анчадан бери ҳал бўлмаётган 8 та мурожаатлар юзасидан вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан судлар билан қўшма қарорга мувофиқ вилоят фуқаролик ишлари бўйича судида йиғилиш ўтказилди. Тадбирга барча даъвогар ва жавобгар томонлар таклиф этилдилар. Мурожаатлар орасида оилавий ажрим ёқасида турган оилалар ўртасида фарзанд "талашиш" ёхуд уйга киритиш, мол-мулк, ишга тиклаш масалалари ҳам бор. Мурожаатчиларнинг барчаси эса аёллардир.
Аёлларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, муаммоларга қонун доирасида, адолатли ечим топиш мақсадида мазкур тадбирга вилоят Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар бошқармаси, шаҳар-туман ҳокимликлари, кадастр вакиллари, вояга етмаганлар билан ишловчи мутасаддилар, судьялар ва адвокатлар ҳамда психологлар жалб қилиндилар. Дарвоқе, О.Одилова боласининг 14 ёшга тўлганини инобатга олиб, унинг ҳам фикрини билиш мақсадида амакиси билан бирга ушбу тадбирга таклиф этилди.

Дастлаб мурожаатчиларга ҳуқуқ ва мажбуриятлари, судга даъво аризаси киритиш ҳамда ишларнинг кўрилиш тартиблари, даъвони рад этишга асос бўлувчи омиллар ҳақида судьялар томондан батафсил тушунтириш берилди.
Шу ўринда эслатма сифатида қайд қилмоқчимиз: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-146-сон қарорида Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳуқуқлари белгилаб берилган. Яъни,
• давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда оилани мустаҳкамлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
• хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб судларга ариза (шикоят) ва даъволарни киритиш;
• хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда оилани мустаҳкамлашга доир ташаббуслар билан чиқиш ҳамда таклифлар киритиш каби бир қатор ҳуқуқларга эга.

Саъй-ҳаракатлар бесамар бўлмади, тадбир жараёнида тўртта мурожаат ижобий ечимини топди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Азизанинг навбатдаги ғалабаси🏆

🔰Хабар берганимиздек, Жорий йилнинг 18-21 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Темиртау шаҳрида дзюдо бўйича бўлиб ўтган 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги Халқаро турнирда иштирок этиш учун Пешкў тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари Ўзбекистон терма жамоаси билан жўнаб кетган эди.

🔹Ушбу мусобақада маҳоратли спортчимиз Азиза Давронова 52 кг вазнда яккалик баҳсларда 🥉3-ўрини, жамоавий баҳсларда 1-ўринни🥇 қўлга киритди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон #кузги_мавсум #долзарб_40_кун

Бугун, 24 октябрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов Ғиждувон туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "Долзарб 40 кун" кўчат экиш тадбирларининг бориши билан танишди. Ғиждувон туман давлат ўрмон хўжалигида бўлган вилоят раҳбари мавсумга кўчатларни тайёрлаш ва етказиб бериш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Танишиш жараёнида масъулларга кўчатларни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришда зарур бўладиган техникаларни жараёнларга жалб қилиш, кўчат экиладиган ерларни тайёрлашга мўлжалланган техникаларни сифатли ишлашини назоратини олиб бориш, ишчи кучини кўпайтириш зарурлиги борасида кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Маълумот ўрнида, "Долзарб 40 кун" тадбирлари доирасида туманда умумий миқдорда 644 минг 500 туп кўчат экиш белгиланган бўлиб, ҳозирги вақтга қадар 10 минг тупга яқин кўчатлар экилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Бухорода Италия университетининг филиали очилади

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Eccholine

Белгиянинг "Eccholine" компанияси ва Польшанинг "TVN Poland" телеканали вакиллари Бухоронинг диққатга сазовор жойлари ҳақида ҳужжатли фильмни тақдим этади

Тбилиси шаҳридан Бухорога қўйилган илк чартер рейс билан келган 80 кишидан ортиқ хорижий ижодий жамоа, шаҳримиздаги маданий мерос объектлари ҳамда сафари туризмига хос "Bukhara desert Oasis&Spa" туризм кластерида суратга олиш ишларини олиб бордилар.

Яқин кунларда Бухоронинг туристик потенциали ҳақида Бельгия ҳамда Польша телеканалларида видеороликлар намойиш этилиши кўзда тутилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube