BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.3K subscribers
78.6K photos
11.1K videos
23 files
39.6K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
📌 Давлат божи ҳақида нималарни биласиз?

📲
Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Ўзбекистондаги вазирлик ва идоралар

1. Ташқи ишлар вазирлиги — эски;
2. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги — янгиланган;
3. Адлия вазирлиги — эски;
4. Мудофаа вазирлиги — эски;
5. Ички ишлар вазирлиги — эски;
6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги — янгиланган;
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — янги;
8. Сув хўжалиги вазирлиги — янги;
9. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — янгиланган;
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — эски;
11. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги — эски;
12. Халқ таълими вазирлиги — эски;
13. Мактабгача таълим вазирлиги — янги;
14. Маданият вазирлиги — янги;
15. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги — эски;
16. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги — янги;
17. Инновацион ривожланиш вазирлиги — янги;
18. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги — янги;
19. Қурилиш вазирлиги — янги;
20. Транспорт вазирлиги — янги;
21. Энергетика вазирлиги — янги;
22. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — эски;
23. Молия вазирлиги - эски;
24. Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги — янги.

Умуман, 3 та вазирлик янгиланди, 11 та вазирлик янгитдан ташкил қилинди, 10 та вазирлик эскитдан бор.

10 та давлат қўмитасидан 3 таси янги ташкил қилинди.

Бундан ташқари, 6 та давлат инспекцияси, 4 та оддий инспекция, 8 та агентлик (Яна битта Ёшлар масалалари бўйича агентлик тузилиши кутилаяпти), 4 та қўмита, 3 та марказ фаолият юритади.


📲 Аъзо бўлинг: @buxorouz_official
Абдулла Орипов
Бобуршоҳ

Темурбек наслидан чиққан
Ажиб сиймодир, Бобуршоҳ.
Навоийдек шеъриятда
Ўзи дунёдир, Бобуршоҳ.

Ғалат ҳолким, қалам бирла
Танилди соҳиби шамшир,
Бунингдек зўр саодатда
Ҳануз танҳодир, Бобуршоҳ.

Не юртлар нусратига тан бериб,
Шайдо ҳам бўлмиш, лек
Туғилган юртига зору
Абад шайдодир, Бобуршоҳ.

Бу зотнинг тоза қони
Қайда томса, бир чечак унди.
Ҳумоюн, Гулбадан, Акбар
Боқинг, пайдодир, Бобуршоҳ.

Жаҳон аҳлини лол этмиш
Мислсиз "Воқеъот" бирлан,
Асрлар қаъридан кечган
Улуғ дарёдир, Бобуршоҳ.

Буюк Ҳинд юртида қолмиш
Маломат ичра сабр айлаб,
Мусофир кўп бу дунёда,
Валек яктодир, Бобуршоҳ.

Қилиб кўп яхшиликлар
Яхшиликни кўрмаса ҳамки,
Дер Абдулло, Ватан ичра
Бобур Мирзодир, Бобуршоҳ.

2013 йил 20 январь
✍️Абдулла Орипов


📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
📌 Бухоро амирлигидаги илк рангли фотосурат

1911 йилда рус химиги Менделеевнинг шогирди Прокудин-Горский Бухорога иккинчи марта ташриф буюрган вақтда Бухорога бағишланган фотосуратларни олади.

Амир Олимхон фотосурати Бухоро амирлигидаги илк фотосуратлардан бири ҳисобланади.

Бунда амир зангори тусли фаранги матосидан тайёрланган жомада, белида кумушдан тайёрланиб, тилла суви юритилган камарбанд, чап қўли билан қилич ушлаб турган ҳолда тасвирланган.

Фотосурат 2001 йилда Голландия қироллигининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан совға қилинган.

Амир Олимхон 1911 йил 3 январь куни тахтга чиққан. Сурат 1911 йил баҳорида олинган.

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Navoiyxonlik #Boburxonlik
#challenge
Буюк Бобурга эҳтиром!

Шофиркон туманидаги 4-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Сардор Муҳаммедов
📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Жума куни соат 19:00 да "Ochiq muloqot" кўрсатуви тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Mавзу: Aҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, канализация тармоқларини таъмирлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар, бу борада ечимини кутаётган муаммолар.
Бизни кузатиб боринг ва ушбу мавзу борасидаги саволларингизни @ochiqmuloqotbot га йўлланг!

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Қоракўл тумани ҳудудидаги Азим Пойкент қалъаси дунёга машҳур "МИР 24" телеканали нигоҳида!

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Diyor yangiliklari” информацион дастурининг 13 февраль сони асосий хабарлари билан танишинг:

- Сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашмоқда;
- Вилоят Иқтисодий судида янги тайинлов амалга оширилди;
- Экологик муаммолар ва уларни ҳал қилиш чораларига бағишланган семинар ташкил этилди;
- Жайрон овчиларига ҳукм эълон қилинди;

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
🌤 14 февраль жума куни учун об-ҳаво маълумоти (Бухоро вилояти учун)
🌥 Кундузи: +7...+12 даража илиқ атрофида
🌑 Кечқурун: -2...+3 даража атрофида
📝 Манба: https://meteo.uz

⭕️ Аъзо бўлинг: @buxorouz_official
Баъзи инсонлар олтин калит мисолидир. Ўзларининг самимий очиқ сўзлари, беғубор ишлари ва гўзал хулқлари билан қалбларни очадилар!

Хайрли тонг, азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 "Buxorouz"да мусиқий танаффус:
Озодбек Назарбеков - "Такаллуф
" (Бобур ғазали)

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
#Кун_тарихи
🗓 14 февраль (1483 йил)
Буюк шоир, шоҳ, саркарда ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

“Бобур турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Навоийдан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас”.
Мирзо Муҳаммад Ҳайдар, “Тарихи Рашидий”дан

“Бобур дилбар шахс эди. Уйғониш даврининг ажойиб султони, кучи, тадбиркор кишиси бўлиб, санъат, адабиётни гўзалликни севарди”.
Жавоҳарлаъл Неру, “Ҳиндистоннинг кашф этилиши” китобидан

“Бобур феъли-сажиясига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган”.
Эдуард Холден, инглиз тарихчиси

“Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди”.
Уильям Эрскин, “Бобурнома” таржимони

Аъзо бўлинг: @buxorouz_official