BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.4K subscribers
78.4K photos
11.1K videos
23 files
39.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#Ustozlar_milliy_forumi

Шофирконда туман халқ таълими ходимларининг 2022-2023 ўқув йили олдидан “Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди.
Илғор педагоглар, фан мутахассислари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этган тадбирда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Туман ҳокими таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, устозларнинг жамиятдаги ўрни, қадр-қимматини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар моҳиятига алоҳида эътибор қаратиб, илм ўргатиш, ёшларга таълим-тарбия бериш улуғ фазилат эканини таъкидлади.
Тадбирда таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган, туманда таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган, фаол, ташаббускор ва изланувчан, муносиб натижаларга эришаётган кўплаб таълим фидойилари фахрий ёрлиқлар ва ташаккурномалар, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
38-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокидаги концерт дастури тадбир иштирокчиларига янада кўтаринкилик бағишлади.

Шу куни 38-ИДУМда мактаб директорлари шўъба йиғилиши ҳам бўлиб ўтди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Одил Каландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У бунгача Тошкент давлат транспорт университети ректори лавозимини эгаллаб келаётган эди.

Указом Президента Республики Узбекистан Абдурахманов Одил Каландарович назначен на должность советника Президента по вопросам молодежи, науки, образования, здравоохранения, культуры и спорта. До этого он занимал должность ректора Ташкентского государственного транспортного университета.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Севимли” телеканалининг "Замон" информацион дастурида: Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз. Янгиланаётган Олот ҳақида.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
💥Ташаббусли бюджет жараёнининг 2022 йил 2-мавсум доирасида лойиҳаларга фуқаролар томонидан берилган овозлар бўйича ҳудудлар кесимида маълумот. (26 август 09:00 ҳолатида)

Овоз бериш жараёни жорий йилнинг 24 августидан 12 сентябргача давом этади.

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан лойиҳани илгари суринг, овоз тўпланг ва ғолиб бўлинг!
Ташаббус кўрсатинг!

#tashabbuslibudjet #ochiqbudjet #openbudjet #insonqadriuchun

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессиясида иштирок этиш учун Нукус шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев отбыл в город Нукус для участия в сессии Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#сиёсий_маърифат_соати

Бугун, 26 август куни навбатдаги сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ҳафтанинг ҳар жума куни давлат ҳокимияти бошқарув идоралари ходимлари учун ташкил этилаётган сиёсий маърифат соатида жумладан, вилоят ҳокимлиги аппарати масъул мутахассислари ҳам иштирок этишди.

Сиёсий-маърифат соатида сўнгги ҳафтада руспубликамизда рўй берган муҳим сиёсий-ижтимоий воқеа-ҳодисалар, давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифи ҳамда ҳафта давомида қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлдилар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари кириш сўзида “Инсон қадри учун” эзгу тамойили асосидаги туб ислоҳотлар Қорақалпоғистоннинг ҳар бир шаҳар ва тумани, қишлоқ ва овули, ҳар бир хонадонига кириб боришини таъминлаш асосий мақсадлардан бири эканини таъкидлади.

"Мен Президент сифатида 6 йил давомида бошқа ҳудудларга нисбатан энг кўп, яъни 9 марта мана шу саховатли заминга келиб, бу ердаги оқсоқоллар, тадбиркорлар, ёшлар вакиллари билан кўп-кўп мулоқотлар қилдим.

Ушбу даврда Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантиришга қаратилган 31 та фармон ва қарорлар қабул қилдик.

Ҳудудда тадбиркорлик субъектлари сони 2 баробарга ортди, қарийб 4,5 мингта инвестиция лойиҳалари ишга туширилди.

Биргина жорий йил февралдаги ташриф доирасида ҳудудни ҳар тарафлама ривожлантириш учун 1,5 триллион сўм маблағ ажратдик", деди Президент.

Қорақалпоғистонда ичимлик сув таъминоти 40 фоиздан 68 фоизга, мактабгача таълим билан қамров даражаси 32 фоиздан 76 фоизга, аҳоли даромадлари жон бошига 2 баробарга ошишига эришилгани таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter