BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани
Бугун, 12 август куни Қоракўл тумани «Оқ олтин» МФЙда яна бир даволаш маскани ўз фаолиятини бошлади. Мустақиллик байрами арафасида туманнинг олис ва чекка қишлоқ аҳолисига тиббиётни янада яқинлаштириш мақсадида давлат раҳбарининг ташаббуси билан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, шу вақтга қадар «Оқ олтин» маҳалласи аҳолиси оддий бир шифокорга кўриниш учун 6 км масофа босиб «Човли» оилавий шифокорлик пунктига борар эди. Энди уларни узоғи яқин бўлди. Яъни қишлоқни қоқ марказида контейнердан таркиб топган маҳалла тиббий пункти фаолиятини бошлади. Мазкур тиббий пункт «Оқолтин» МФЙнинг «Оқолтин», «Боғи эрам», «Дўкончи» қишлоқларида яшовчи 2 минг 800 нафардан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
Масканда 1 нафар оилавий шифокор ва 7 нафар ўрта тиббий ходимлар фаолият олиб боради. Келгусида маҳалла тиббий пунтктида аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўриrлардан ўтказиш, шошилинч ҳолатда бирламчи ёрдам кўрсатиш, кундузги стационар хизмати йўлга қўйилади. Яқин кунларда туманнинг олис ҳудудларида яна 7 та шу каби тиббий пунктлар очиш режалаштирилган.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#эътироф
💥Бухоролик методист "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди
🔹10 - 11 август кунлари пойтахтимиз Тошкентда бўлиб ўтган Устозлар Миллий форумида мамлакатимиз халқ таълими тизимида фаолият юритаётган фидойи устоз ва мураббийлар муносиб тақдирландилар.
🔹Улар қаторида тизимда самарали фаолият олиб бораётган илғор тажрибага эга педагог, Шофиркон туман халқ таълими бўлими ижтимоий фанлар методисти Жавлон Ўринов ҳам “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан такдирланди.
🔹Кўкрак нишони халқ таълими вазири ўринбосари Усмон Шарифходжаев ва UNICEF вакили томонидан тантанали равишда топширилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Diyor yangiliklari” информацион дастурининг 12 август сони асосий хабарлари билан танишинг:
— Вилоят прокурори Қоровулбозор туманида сайёр қабул ўтказди;
— Бухоро шаҳридаги 40-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси республика кўрик танлови ғолибига айланди;
— ғўза парваришида "Зарбдор 30 кунлик" давом этмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
— Вилоят прокурори Қоровулбозор туманида сайёр қабул ўтказди;
— Бухоро шаҳридаги 40-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси республика кўрик танлови ғолибига айланди;
— ғўза парваришида "Зарбдор 30 кунлик" давом этмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#bilasizmi
Талипоч дарвозаси. Мазкур иншоот 1557-1598 йилларда – Aбдуллахон II даврида бунёд этилган. Бухоронинг ғарбий қисмида янги хиёбон барпо эттирган ҳукмдор катта тепалик яқинида бу дарвозани қурдирган. Бу дарвоза орқали Aмиробод, Чорбакр, Жондор, Хоразмга борилар эди. Дарвоза 1960 йилда уста Aминжон Саломов ҳамда Мубин Мўминов, 2005 йилда эса Соли Каримов томонидан қайта таъмирланди. Ҳозирги вақтда Талипоч дарвозаси ёнида Бухоро Марказий деҳқон бозори қад ростлаган.

Халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари муассасаларидаги шарт-шароитларни замонавий қиёфага келтирмоқда. Қоракўл туманида Халқ таълими бўлими учун янги бинонинг фойдаланишга топширилиши ушбу ислоҳотларнинг давоми сифатида кўриш мумкин.
Шу вақтгача туман халқ таълими бўлими эски кўримсиз бинода фаолият юритган. Эндиликда муориф соҳаси вакиллари барча қулайликларга эга бўлган замонавий бинода фаолиятларини давом эттирадиган бўлди. Халқаро математика мактабининг собиқ ётоқхонаси сифатида фойдаланиб келинган эски бино бугун янгидан барпо этилиб, зарурий адабиётлар ва ўқув услубий қўлланмалар билан таъминланди.
Иншоотнинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари ва таълим соҳаси фидойилари иштирок этдилар. Тадбирда сўз олганлар бугун мамлакатимизда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Учинчи ренессанснинг тўрт таянч устуни деб эътироф этилаётган мактаб таълими ва зиёлиларга берилаётган юксак эътибор хусусида сўз юритар эканлар, ушбу ислоҳотларнинг амалий натижасини Қоракўл таълим соҳасидаги мана шундай ижобий ишлар мисолида ҳам кўриш мумкинлигини таъкидладилар.
Тантанали маросимдан сўнг йиғилганлар бинода ходимлар учун яратилган шарт-шароилар билан яқиндан танишдилар. Бир сўз билан айтганда мазкур бино Мустақиллигимизнинг қутлуғ 31 йиллик шодиёналари арафасида фойдаланишга топширилиши қоракўллик устоз педагоглар ва таълим фидойиларига муносиб совға бўлди.
Маълумот ўрнида: бугунги кунда туманда 52 та умумталим мактаби ва битта "Баркамол авлод" болалар мактабида 2 минг 700 дан ортиқ ўқитувчилар ўғил-қизларга таълим бериб келмоқда.

⚡️Тезкор хабар
➡️Юртимиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний йўллар билан олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
➡️Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Бухоро аэропорт” чегара божхона пости орқали юртимиздан хорижга отланган фуқаронинг яшил йўлакдаги хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
➡️Натижада, ушбу шахс божхона ходимларига маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган кулранг рангли сумкаси ичида жами олиб чиқиш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 126 млн 217 минг сўм эквивалентидаги нақд хорижий валюталар яъни 700 000 Россия рублини ноқонуний олиб чиқиб кетишнинг олди олинди.
➡️Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув харакатлари давом эттирилмоқда.